Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2008 й. ПҚ-881-сон "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш мақсадларида бирдамлик Ислом жамғармасига кириши тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2008 й.

N ПҚ-881



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИДА БИРДАМЛИК

ИСЛОМ ЖАМҒАРМАСИГА КИРИШИ ТЎҒРИСИДА



Ислом конференцияси ташкилоти мамлакатлари-аъзолари, Ислом тараққиёт банки ва бошқа Араб мувофиқлаштириш гуруҳи ислом давлатлари-аъзолари молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари Кенгаши Раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ривожланиш мақсадларида бирдамлик Ислом жамғармасига кириш бўйича расмий мурожаати келиб тушди;

Ривожланиш мақсадларида бирдамлик Ислом жамғармаси Ислом конференцияси ташкилоти Саммити қарорига мувофиқ (2005 йил, 7-8 декабрь, Макка, Саудия Арабистони) Ислом тараққиёт банки томонидан қашшоқликни камайтириш, саводсизликни бартараф этиш, касалликлар ва эпидемияларни тугатиш, Ислом конференцияси ташкилотининг (ИКТ) қашшоқ мамлакатлари-аъзоларида инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича масалаларни ҳал этиш мақсадида барпо этилган;

Жамғарма маблағлари ИКТ мамлакатлари-аъзолари ва халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобидан эркин асосда шакллантирилади.


2. Ривожланиш мақсадларида бирдамлик Ислом жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг умумий ҳиссаси 300 минг АҚШ доллари бўлиб, биринчи бадал 2008 йилда 100 минг АҚШ долларини ташкил этган ҳолда белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда Ривожланиш мақсадларида бирдамлик Ислом жамғармасига белгиланган миқдордаги Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси тўланишини амалга оширсин.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов