Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2006 й. 106-сон "Қозоғистон Тараққиёт банки ваколатхонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2006 й.

N 106



ҚОЗОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ВАКОЛАТХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА



Банк ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси иқтисодиётини интеграциялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қозоғистон Тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхона очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Қозоғистон Тараққиёт банки ваколатхонасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш тавсия этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Қозоғистон Тараққиёт банки ваколатхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қозоғистон Тараққиёт банки ваколатхонасига офис учун бино бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев