Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2000 й. 147-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзЭксайд" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 26 октябрдаги 453-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2000 й.

N 147


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗЭКСАЙД" ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 26 ОКТЯБРДАГИ

453-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



"ЎзЭксайд" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 26 октябрдаги 453-сон қарорга қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшма корхона ишларини бажариш учун келаётган хорижий мутахассисларга "ЎзЭксайд" қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича келиш визалари расмийлаштирилишини таъминласин, улар консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  хорижий мутахассисларга "ЎзЭксайд" қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек хорижий мутахассислар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини  ҳамда рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин, улар давлат божлари тўлашдан озод қилинсин.


3. "ЎзЭксайд" қўшма корхонаси масалалари бўйича ишларни бажариш учун келаётган хорижий мутахассисларга маҳаллий харажатларга (яшаш, хизматлар ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юрганлик учун) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар

Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов