Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 17/ҚҚ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сон "Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 21.04.2009 й. Қарори (АВ томонидан 12.05.2009 й. 1954-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2009 й.

N 1954

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.04.2009 й.

N 17/ҚҚ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.04.2009 й.

N 8

ҚАРОРИ



Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар

кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган

оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2009 йил 22 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда "Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1973 йил 26 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги ва "Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1999 йил 17 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.

А. Хаитов

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф. Назиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 242-модда.