Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2005 й. 175-сон "Урганч шаҳридаги ҳарбий касбларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2005 й.

N 175




УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ ҲАРБИЙ КАСБЛАРГА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ватан озодлиги ва юрт равнақи йўлида хизмат қиладиган баркамол ёш авлодни тарбиялаш, уларни ҳарбий касбларга йўналтириш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий касбларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни бевосита Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Т.Жўраев) Урганч шаҳридаги ҳарбий касбларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни белгиланган тартибда ўз тасарруфига қабул қилиб олсин ва уни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ҳудудидаги ҳарбий касбларга йўналтирилган таянч муассасага айлантириш ва унинг нуфузини ошириш чора-тадбирларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С.Раҳимов) мазкур таълим муассасасининг харажатларини қоплаш учун 2005 йилги республика бюджети ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 229-модда.