Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2000 й. ПФ-2599-сон "Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ

ФАРМОНИ

04.05.2000 й.

N ПФ-2599


СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА

ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА

КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, судьялик лавозимларига етук, билимдон ва пок мутахассисларни тавсия этишда қонунчилик ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака Комиссияси тузилсин.

Унинг таркиби ва Низоми 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Судлар тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини руёбга чиқаришга қаратилган Фармон ва Фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.

Комиссиянинг асосий вазифалари судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш, судьяларни лавозимларга тайинлаш масалаларини ҳал этиш чоғида қонунчилик ва ижтимоий адолат кафолатларини, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдан иборат деб, белгилансин.


3. Ушбу Фармон қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 июлдаги Ф-1038-сонли Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов