Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.1992 й. 332-сон "Докторантлар ва аспирантларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.1992 й.

N 332



ДОКТОРАНТЛАР ВА АСПИРАНТЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Республиканинг илмий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, аспирантлар ва докторантларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда докторантурада ва аспирантурада ўқиётган шахсларга, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик компенсация тўловларини қўшган ҳолда, 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб стипендиялар:

докторантларга олий ўқув юртининг илмий даражаси бор доцентнинг лавозим маоши миқдорида;

аспирантларга олий ўқув юртининг илмий даражаси бўлмаган ўқитувчисининг лавозим маоши миқдорида белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни ажратсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов