Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2006 й. ПФ-3741-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
17.04.2006 й.
N ПФ-3741
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ
УЧУН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
1998 ЙИЛ 10 ОКТЯБРДАГИ ПФ-2086-СОН ФАРМОНИГА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сонли Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармонининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"тугатилаётган ширкатлар негизида барпо этиладиган боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари уларни давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ягона ер солиғи тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади. Солиқ солишдан бўшайдиган маблағлар мақсадли тартибда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришга, боғ ва узумзорлар барпо этиш ҳамда уларни кенгайтиришга йўналтирилади".
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 16-сон, 131-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 4-сон, 192-модда