Молия вазирлигининг 63-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-42-сон "1997 йил 1 ноябргача олиб кирилган товарларга импорт божхона божи ставкаларини қўллаш юзасидан тушунтиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 23.06.2008 й. Қарори (АВ томонидан 26.06.2008 й. 374-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.06.2008 й.
N 374-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 23.06.2008 й. N 63 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 23.06.2008 й. N 01-02/8-42 |
ҚАРОРИ
1997 йил 1 ноябргача олиб кирилган товарларга
импорт божхона божи ставкаларини қўллаш юзасидан
тушунтиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
(2008 йил 6 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-823-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 98-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 1997 йил 3 ноябрдаги 04-02-08/485, 05/8-29-сон қарори билан тасдиқланган "1997 йил 1 ноябргача олиб кирилган товарларга импорт божхона божи ставкаларини қўллаш юзасидан тушунтириш" (1997 йил 24 ноябрь, рўйхат рақами 374 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1998 йил, 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
С. Носиров |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 256-модда.