Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2015 й. 93-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2015 й.

N 93



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 16 апрелдаги

93-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 22-банднинг учинчи хатбошидаги "уч кундан кечикмай" сўзлари "бир иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-банднинг ўнинчи хатбошидаги "уч кундан кечикмай" сўзлари "бир иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш сертификати бериш тартиб тўғрисидаги низомда:


а) 61-банднинг бешинчи хатбошидаги "уч иш куни" сўзлари "бир иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 62-банднинг ўнинчи хатбошидаги "уч кундан кечикмай" сўзлари "бир иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 38-бандининг олтинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 апрель, 15-сон, 181-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 29-модда