Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1996 й. 277-I-сон "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1996 й.

N 277-I



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШ, ТОПОНИМИК

ОБЪЕКТЛАРГА НОМ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил N 2, 82-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жўғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида"ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил N 9, 340-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                          Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1996 й., 9-сон, 140-модда