Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.05.2000 й. 67-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 1999 йилдаги ижроси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2000 й.

N 67-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИНИНГ 1999 ЙИЛДАГИ

ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 1999 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 1999 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.


2. Қайд этиб ўтилсинки, бюджет тушумлари ва харажатларининг нисбатан монанд бўлишига эришилди. Давлат бюджети даромадлари 100,3% ни ташкил этди, унинг тақчиллиги эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлаган кўрсаткичларидан ошгани йўқ.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, 1999 йилда Давлат бюджетининг харажатлари кенг кўламдаги миллий ва ижтимоий дастурларини молиялаш, иқтисодиётнинг устивор тармоқларини ривожлантириш, мамлакат мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга йўналтирилди.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                         Э. Халилов