Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 29.10.2007 й. 13-сон "Ишлаб чиқариш қувватларининг йиллик ҳисобот балансларини тузиш бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.11.2007 й. 790-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2007 й.

N 790-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.10.2007 й.

N 13

ҚАРОРИ



"Ишлаб чиқариш қувватларининг йиллик ҳисобот

балансларини тузиш бўйича кўрсатмаларни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2007 йил 16 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолияти тўғрисида"ги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонунларининг тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда; 2005 й., 8-сон, 44-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан 1998 йил 26 октябрда 33-сон билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариш қувватларининг ҳисобот балансларини тузиш бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (1999 йил 3 август, рўйхат рақами 790) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.


3. Мазкур қарор Молия вазирлиги билан келишилган.



Давлат статистика қўмитаси раиси                                      Ғ. Қудратов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 456-модда.