Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 25.08.2007 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 23 январдаги 3-сон "Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига киритилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот" бўйича 1-қурилиш (йиллик) ва 1-қурилиш (чораклик) давлат статистика ҳисоботи шаклларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.09.2007 й. 1314-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.09.2007 й.

N 1314-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

25.08.2007 й.

N 7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг

2004 йил 23 январдаги 3-сон "Объектлар, қувватларни ишга

тушириш ва уларнинг қурилишига киритилган инвестициялардан

фойдаланиш тўғрисида ҳисобот" бўйича 1-қурилиш (йиллик)

ва 1-қурилиш (чораклик) давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорини

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2007 йил 22 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 23 январдаги 3-сон "Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига киритилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот" бўйича 1-қурилиш (йиллик) ва 1-қурилиш (чораклик) давлат статистика ҳисоботи шаклларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2004 йил 17 февраль, рўйхат рақами 1314 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 92-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.



Давлат статистика қўмитаси раиси                                        Ғ. Қудратов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 391-модда.