Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2002 й. 39-сон "Теннис клублари учун белгиланган солиққа оид имтиёзлар муддатини узайтириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2002 й.

N 39



ТЕННИС КЛУБЛАРИ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН

СОЛИҚҚА ОИД ИМТИЁЗЛАР МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада теннисни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, теннис клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” 1997 йил 25 августдаги 414-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ теннис клублари учун белгиланган солиққа оид имтиёзларнинг амал қилиши 2005 йил 1 сентябргача узайтирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З.Усмонов ва Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон