Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 58-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-30-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 14.07.2010 й. Қарори (АВ томонидан 20.07.2010 й. 1908-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.07.2010 й.

N 1908-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.07.2010 й.

N 58


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.07.2010 й.

N 2010-30


ҚАРОРИ



Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 30 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сонли қарори (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда) билан тасдиқланган "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                 Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                        Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартиришлар


1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Солиқ даври - бир ой".


2. 12-банддан "ортиб борувчи якун билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 1 ва 2-иловаларда:

100-сатр "Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси" чиқариб ташлансин;

"110" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 249-модда.