Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 23-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-18-сон "Чет эл сармоялари (инвестициялари) иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун даромад (фойда)ларнинг солиқ ставкасига камайиш коэффициентини қўллаш тартиби"ни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги 31.01.2003 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.01.2003 й.

N 23

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.01.2003 й.

N 2003-18

ҚАРОРИ



"Чет эл сармоялари (инвестициялари)

иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун

даромад (фойда)ларнинг солиқ ставкасига камайиш

коэффициентини қўллаш тартиби"ни ўз кучини

йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги "2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг истиқболлари тўғрисида"ги 455-сонли қарорига мувофик ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2000 йил 20 январдаги 13-сон ва 2000-14-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 26 январда 882-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари бюллетени, 2000 й., 2-сон) "Чет эл сармоялари (инвестициялари) иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун даромад (фойда)ларнинг солиқ ставкасига камайиш коэффициентини қўллаш тартиби" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Молия вазири

М. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Д. Сайфиддинов

"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами" 2003 йил, 4-сон.