Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2012-5-сон, Молия вазирлигининг 6-сон "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш ҳақида"ги 30.01.2012 й. Қарори (АВ томонидан 13.02.2012 й. 2200-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2012 й.

N 2200-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.01.2012 й.

N 2012-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.01.2012 й.

N 6


ҚАРОРИ



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган

ҳолда  солиқлар  ва  бошқа  мажбурий  тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиш киритиш ҳақида


(2012 йил 1 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1675-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами 2200, 2011 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 7-8-сон, 79-модда) 5-иловасидаги жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

N

Кўрсаткич номи


Умумий тушумларга

нисбатан фоизларда


1

Давлат бюджети


22,8

2

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


77,2

2. Ушбу қарор 2012 йилнинг 1 мартидан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Р. Азимов

      

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 71-модда