Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2016 й. 264-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2016 й.

N 264




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ 5 АВГУСТДАГИ 169-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 2-иловада:


а) 63-банднинг "Узунлиги, км" устунидаги "12" рақами "23" рақами билан алмаштирилсин;


б) "Жами давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари" қаторининг "Узунлиги, км" устунидаги "14089" рақами "14100" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 август, 33-сон, 397-модда