Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2001 й. 290-сон "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2001 й.

N 290




"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРСЛИГИ ВА

ЎҚУВ АДАБИЁТИ МУАЛЛИФИ" ТАНЛОВИ

ҒОЛИБЛАРИГА ИЛМИЙ ДАРАЖА ВА

ИЛМИЙ УНВОН БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ғояларини амалда кенг татбиқ этиш, замонавий талабларга жавоб берадиган, юқори сифатли янги авлод дарсликлари яратишни қўллаб-қувватлаш, ёш илмий педагог кадрларни бу жараёнга кенг жалб этиш ҳамда дарсликлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 4-сон қарори асосида ўтказиладиган "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига илмий даража ёки илмий унвон бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, тасдиқланган Низом асосида илмий даража ёки илмий унвон Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда таълим турлари ва фанлар бўйича ҳар йили тегишли Низом асосида ўтказадиган танловда ғолиб деб топилган ва камида икки маротаба нашр қилинган дарсликлар муаллифларига берилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов