Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2004 й. 15-сон "Сурхондарё вилоятидаги Сурхондарё дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонасини ва қирғоқбўйи полосасини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2004 й.

N 15


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ СУРХОНДАРЁ

ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЗОНАСИНИ ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ ПОЛОСАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилоятидаги Сурхондарё дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси қирғоқбўйи полосаси билан тегишли равишда 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ 9208 гектар ва 1521,3 гектар этиб белгилансин.


2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Сурхондарё дарёси қирғоқбўйи полосасидаги ерларни ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан белгиланган тартибда олсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон хўжалиги ташкилотларига ўрмон-мелиоратив ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда фойдаланиш учун берсин, сув хўжалиги объектлари жойлашган ерлар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига, унга ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқига Давлат далолатномаси берган ҳолда, белгиланган тартибда ерлар ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда 2005 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан экология жиҳатидан потенциал хавфли объектларни, қирғоқбўйи полосасидан эса истисносиз барча объектларни чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ўрмонзорлар барпо этиш учун сувни муҳофаза қилиш зонасидан ерлар ажратиш имкониятини кўриб чиқсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.