Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2017 й. 852-сон "Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2017 й.

N 852



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Департамент ходимларининг штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин;

Департаментни юкланган вазифаларнинг юқори ташкилий ва профессионал даражада бажарилишини таъминлашга қодир бўлган малакали кадрлар билан бутласин.

4. Департамент Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент кўчаси, 92-уй манзилига жойлаштирилсин.


5. Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари ҳокимликлари:

бир ой муддатда Департамент ҳудудий бўлинмалари тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари биноларида жойлаштирилишини;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тавсиясига кўра белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига туристик йўналишлар ва асосий йўл ёқаларида йўлбўйи туристик инфратузилма объектлари қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан, кейинчалик улар таркибида ахборот марказларини бепул жойлаштириш шарти билан ер майдонлари ажратилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Департаментга 4 та автотранспорт воситасини, шу жумладан 1 та енгил ва 3 та махсус (йўлтанламас) автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда йўлбўйи туристик инфратузилма объектларига қўйиладиган ҳамда туристлар учун барча зарур қулайликлар мажбурий бўлишини назарда тутадиган намунавий талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Тошкент вилояти ҳокими Ш.Х. Бабаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 октябрь