Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 06.11.2017 й. 21-сон "Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларнинг 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.11.2017 й. 2873-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2017 й.

N 2873-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

06.11.2017 й.

N 21


БУЙРУҒИ



Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига

доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой

номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг

амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларнинг

16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи (рўйхат рақами 2873, 2017 йил 10 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларининг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига ёки Товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                       А. Файзуллаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1145-модда