Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2018 й. 25-сон "Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.01.2018 й.
N 25
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ
ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН ЯНАДА САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ ВА ҚЎШИМЧА ДАРОМАД
ОЛИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликларининг ер участкаларидан, айниқса, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидаги ерлардан фойдаланишга муносабати ўзгарди, ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали қўшимча даромад олиш ҳамда ўз ходимларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида салмоқли ижобий натижаларга эришилди.
Келгусида мазкур ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибий тузилмаси такомиллаштирилди, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қайта ташкил этилди.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида фаолият кўрсатаётган бир қатор фермер хўжаликлари томонидан ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини ошириш, дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидаги ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти.
Бундан ташқари, республика бўйича мавжуд дала контурлари атрофида тут кўчатлари экиш тадбирлари қониқарсиз ташкил этилганлиги ва охирги йилларда тут дарахтларининг ноқонуний кесиб юборилиши оқибатида пиллачиликнинг озуқа базаси камайишига йўл қўйилмоқда. Натижада, 2017 йилда Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида, жумладан Тўрткўл, Бўз, Шаҳрихон, Ромитан, Фориш, Яккабоғ, Навбаҳор, Тўрақўрғон, Пайариқ, Шеробод, Сирдарё, Бекобод, Қўштепа ва Урганч туманларида пилла хом ашёсини ишлаб чиқариш бўйича шартномавий режалар бажарилмади.
Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, кузги бошоқли дон экинлари ва ғўза майдонлари атрофига экилган тут дарахтларининг бир қисми кесилиб, аксарият ҳолда уларнинг ўрнига ўсимликларнинг зараркунанда ва касалликларини пайдо қилувчи терак ва тол дарахтлари экилган.
Шунингдек, фаолият юритаётган аксарият фермер хўжаликларида ходимларга зарур меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиш масалаларига етарли эътибор берилмаслиги, яъни, дала шийпонларининг мавжуд эмаслиги, дала четларига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаганлиги, парранда ва соғин сигирлар боқиш йўлга қўйилмаганлиги оқибатида мавсум давомида меҳнат қиладиган сувчи, механизатор, ишчи ва ҳашарчиларнинг меҳнат унумдорлиги пасайиб кетмоқда.
Зарур даражада назоратнинг йўқлиги сабабли дала четларини экин экмасдан қолдириб кетиш, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашдан чиққан унумдор тупроқларни ер майдонларига қўшиш тизими йўқлиги натижасида экин майдонлари қисқариб бормоқда.
2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экин майдонлари мониторинг ўлчови натижаларига кўра жами 175 минг 425 та контурга экилган 1 млн. 107 минг гектар кузги бошоқли дон экин майдонлари четларидаги 4 минг 854 гектар майдон экин экилмасдан бўш қолдирилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" байрам тадбирида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илм-фан ютуқлари ва инновацион янгиликларни тизимли жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 13 декабрдаги ПҚ-3432-сон қарори ижросини таъминлаш, фермер хўжаликларининг ер участкалари, дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидаги ерлардан самарали фойдаланиш орқали уларнинг даромадларини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:
2018 йилда ғаллачилик ва пахтачилик йўналишларидаги фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлари ҳамда иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2018 йилда пахтачилик ва ғаллачилик йўналишларидаги фермер хўжаликлари ер участкаларининг экин экиладиган дала четлари ҳисоб-китоби 2-иловага мувофиқ;
2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан кузги бошоқли дон экинлари дала четларига экиладиган қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан ғўза майдонлари дала четларига экиладиган қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари 3а-иловага мувофиқ;
Фермер хўжаликлари ер участкаларидан самарали фойдаланиш, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали қўшимча даромад олишни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Фермер хўжаликлари ер участкаларидан самарали фойдаланиш, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда енгил конструкцияли, кам харажатли дала шийпонлари ва иссиқхоналар қуриш тадбирларини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ишчи гуруҳи (З. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори билан тасдиқланган секторлар раҳбарлари билан биргаликда:
мазкур қарорнинг 1, 2, 3 ва 3а-иловаларига мувофиқ дала шийпонлари, иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этиш, экинларни жойлаштириш, экиш, парваришлаш, зарурий ресурслар билан таъминлаш ҳамда мониторинг тизимини йўлга қўйилиши;
барча ҳудудларда экиладиган қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган даромад тўғрисида фермер хўжаликлари ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларининг амалга оширилишини таъминласин.
3. Ерларни экишга сифатли тайёрлаш, "ерга-ер қўшиш" ва тўлиқ гектар ҳосил қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ишчи гуруҳи (А. Вахабов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
бир ой муддатда барча суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашда чиқадиган тупроқларнинг кўпайиб кетиши ҳисобига экин майдонларининг қисқариб кетишини бартараф этиш мақсадида "ерга-ер қўшиш" чора-тадбирларини фермер хўжаликлари бўйича ишлаб чиқиш;
мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўладиган техника воситаларини жалб қилиш ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш мақсадида фермер ва контурлар кесимида назорат ўрнатиш;
агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш орқали "кафолатли" ҳосил олиш ишларини доимий равишда мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.
4. Сув истеъмолчилари уюшмалари ҳисобидаги суғориш тармоқларини тозалаш ва шарбат суви ўраларини қазиш тадбирларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ишчи гуруҳи (Ш. Хамраев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари томонидан суғориш тармоқларини тозалаш ва 2018 йил ёзги суғориш мавсумига тайёрлаш ишларининг прогноз кўрсаткичларини 8-иловага мувофиқ бажарилишини;
бир ҳафта муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари ҳисобидаги суғориш тармоқларини қўлда тозалаш тадбирларини юқори уюшқоқликда ташкил қилиш учун ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда тизимдаги бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ишчи-ходимларини фермер хўжаликларига номма-ном бириктириш ташкил этилишини;
суғориш тармоқларини механизмлар билан тозалаш учун техника воситаларини жалб этиш, улар учун ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари фермер хўжаликлари томонидан ажратилишини;
бир ой муддатда сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги барча ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, қишлоқ хўжалиги экинлари экиш имконияти мавжуд бўлган ер участкаларига экспортбоп ва озиқ-овқат экинларини жойлаштирилишини ҳамда мақбул муддатларда экилишини;
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан лимон ва иссиқхонабоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун кам харажатли иссиқхоналар қуриш бўйича 9 ва 10-иловаларга мувофиқ прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминласин.
5. Пиллачиликнинг озуқа базасини янада мустаҳкамлаш, дала четлари ва суғориш тармоқлари бўйларига тут кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ишчи гуруҳи (З. Мирзаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2018-2019 йилларнинг баҳор ҳамда куз ойларида 12-13-иловаларда белгиланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ фермер хўжаликлари ер участкаларининг дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларига қишлоқ хўжалиги экинларига зарар келтирувчи (терак, тол ва ҳ.к.) дарахтлар ўрнига тут кўчатлари экишни ташкил қилиниши;
"тут кўчатлари экиш ойлиги"да туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, пиллачилик ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш ва тут кўчатлари экиш бўйича ҳашарлар ташкил этилиши;
мавжуд тутзорлар ва тут қаторларининг барг ҳосилдорлигини ошириш бўйича белгиланган агротехника тадбирларини ўтказиш ҳамда тут дарахтлари зараркунандалари ва "тут парвонаси" билан зарарланган майдонларда самарали курашиш ишларини амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда суғориш тармоқлари бўйлари ва экин майдонлари контурлари атрофидаги мавжуд тут дарахтлари ва тутзорларнинг ноқонуний кесиб кетилиши ҳолатларига қатъиян йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан чоралар кўрилиши;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тизимидаги ташкилотлар томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда 2018 йилда тут кўчатлари етиштириш учун плантациялар ташкил этишнинг 14-иловага мувофиқ прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин.
6. "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасига 2018 йилнинг 1 майига қадар фермер хўжаликларига уларнинг талаби асосида 15-иловага мувофиқ асалари уялари, рамкалари ва оиласи (пакети)ни етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар ижросини мувофиқлаштириш тавсия этилсин.
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжалиги экинлари, иссиқхоналарда эса лимон етиштириш, қорамол, парранда ва асалари боқишнинг замонавий технологиялари ҳамда олинадиган даромадлар ва иқтисодий самарадорлиги бўйича қўлланмаларни тайёрлаб, ҳар бир фермер хўжалигига етказилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда фермер хўжаликларида дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, иссиқхоналарда эса лимон етиштириш, қорамол, парранда ва асалари боқишни йўлга қўйиш ва уларнинг иқтисодий самараси ҳамда илғор фермерлар тажрибалари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Ҳ. Абдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
1-ИЛОВА
2018 йилда ғаллачилик ва пахтачилик
йўналишларидаги фермер хўжаликлари томонидан
экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам
харажатли дала шийпонлари ҳамда иссиқхоналар қуриш,
парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Фермер хўжаликлар сони |
шу жумладан: |
||||||||
енгил конструк- цияли дала шийпони қуриш, ф/х сони |
камида 1 сотихли арзон иссиқхона қуриш |
ўртача 50 бошдан парранда боқиш |
бир бошдан соғин сигир сақлаш |
5 қутидан асалари боқиш |
|||||||
ф/х сони |
жами майдони, га |
ф/х сони |
жами парранда сони, бош |
ф/х сони |
жами сигир сони, бош |
ф/х сони |
қути сони, дона |
||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
5430 |
1700 |
930 |
9 |
1204 |
60187 |
957 |
957 |
835 |
4175 |
вилоятлар: |
|||||||||||
2. |
Андижон |
15057 |
1834 |
2100 |
21 |
1679 |
83932 |
867 |
867 |
7600 |
38000 |
3. |
Бухоро |
7360 |
2170 |
920 |
9 |
1404 |
70193 |
970 |
970 |
2933 |
14665 |
4. |
Жиззах |
12512 |
2743 |
3217 |
32 |
1900 |
95000 |
1738 |
1738 |
3700 |
18500 |
5. |
Қашқадарё |
21782 |
3740 |
3900 |
39 |
2200 |
110000 |
2273 |
2273 |
7200 |
36000 |
6. |
Навоий |
3748 |
863 |
885 |
9 |
578 |
28888 |
347 |
347 |
1955 |
9775 |
7. |
Наманган |
14001 |
1847 |
2898 |
29 |
1715 |
85766 |
828 |
828 |
7620 |
38100 |
8. |
Самарқанд |
19466 |
2547 |
2900 |
29 |
2062 |
103105 |
1204 |
1204 |
7900 |
39500 |
9. |
Сурхондарё |
12209 |
2057 |
2079 |
21 |
1678 |
83919 |
857 |
857 |
6300 |
31500 |
10. |
Сирдарё |
6395 |
2490 |
1860 |
19 |
1393 |
69671 |
1044 |
1044 |
1599 |
7995 |
11. |
Тошкент |
16925 |
2026 |
2719 |
27 |
1675 |
83770 |
893 |
893 |
6900 |
34500 |
12. |
Фарғона |
16850 |
2257 |
2900 |
29 |
2210 |
110512 |
1086 |
1086 |
8200 |
41000 |
13. |
Хоразм |
8637 |
1900 |
1920 |
19 |
1427 |
71325 |
937 |
937 |
2910 |
14550 |
ЖАМИ |
160372 |
28174 |
29228 |
292 |
21125 |
1056269 |
14000 |
14000 |
65652 |
328260 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
2-ИЛОВА
2018 йилда пахтачилик ва ғаллачилик
йўналишларидаги фермер хўжаликлари ер
участкаларининг экин экиладиган дала четлари
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами |
шу жумладан: |
|||||||||
ғалла |
пахта |
|||||||||||
ер майдони, минг га |
контур- лар сони |
дала четлари узунлиги, п.км |
ф/х сони |
ер майдони, минг га |
контур- лар сони |
ғалла экилган дала четлари узунлиги, п.км |
ф/х сони |
ер майдони, минг га |
контур- лар сони |
пахта экила- диган дала четлари узунлиги, п.км |
||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
143,7 |
19152 |
22031 |
3595 |
53,0 |
9185 |
8974 |
3559 |
90,7 |
9967 |
13057 |
вилоятлар: |
||||||||||||
2. |
Андижон |
165,2 |
11150 |
20980 |
4096 |
78,2 |
6421 |
10388 |
3617 |
87,0 |
4729 |
10591 |
3. |
Бухоро |
166,9 |
19276 |
24400 |
3925 |
63,1 |
7920 |
9478 |
4080 |
103,8 |
11356 |
14922 |
4. |
Жиззах |
192,9 |
6706 |
21972 |
4738 |
104,0 |
4275 |
12110 |
3917 |
88,9 |
2431 |
9862 |
5. |
Қашқадарё |
292,8 |
12736 |
34374 |
8566 |
143,0 |
6214 |
16786 |
8715 |
149,8 |
6522 |
17589 |
6. |
Навоий |
74,4 |
4672 |
9309 |
1543 |
40,6 |
2731 |
5152 |
1270 |
33,8 |
1941 |
4156 |
7. |
Наманган |
153,4 |
11813 |
20065 |
3321 |
76,5 |
6287 |
10165 |
3284 |
76,9 |
5526 |
9901 |
8. |
Самарқанд |
188,0 |
14600 |
24640 |
9764 |
105,7 |
8754 |
14072 |
4794 |
82,3 |
5846 |
10568 |
9. |
Сурхондарё |
189,8 |
11377 |
23531 |
3773 |
95,0 |
5367 |
11647 |
4424 |
94,8 |
6010 |
11884 |
10. |
Сирдарё |
183,9 |
7776 |
21500 |
3863 |
86,5 |
3675 |
10120 |
4663 |
97,4 |
4101 |
11380 |
11. |
Тошкент |
202,8 |
11151 |
24740 |
7057 |
119,1 |
8459 |
15294 |
3436 |
83,7 |
2692 |
9447 |
12. |
Фарғона |
202,0 |
16870 |
26948 |
4769 |
109,2 |
9159 |
14584 |
4191 |
92,8 |
7711 |
12365 |
13. |
Хоразм |
121,8 |
12905 |
17342 |
2727 |
33,2 |
3670 |
4788 |
3996 |
88,6 |
9235 |
12554 |
ЖАМИ |
2277,6 |
160183 |
291833 |
61737 |
1107,1 |
82117 |
143557 |
53946 |
1170,5 |
78066 |
148276 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
3-ИЛОВА
2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан кузги
бошоқли дон экинлари дала четларига экиладиган
қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш
ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами ф/х сони |
Ер майдони, минг га |
Контур- лар сони |
Дала четлари узунлиги, п.км |
Дала четига экиладиган экин турлари, п.км |
Кутилаётган ҳосил, тонна |
||||||
кўк пиёз |
карам (плёнка остига) |
кар- тошка |
дуккакли экинлар (нўхат, ловия) |
кўк пиёз |
карам (плёнка остига) |
кар- тошка |
дуккакли экинлар (нўхат, ловия) |
||||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
3595 |
53,0 |
9185 |
8974 |
2154 |
1436 |
5384 |
862 |
2297 |
431 |
||
вилоятлар: |
|||||||||||||
2. |
Андижон |
4096 |
78,2 |
6421 |
10388 |
3117 |
2805 |
2493 |
1974 |
1247 |
4488 |
1496 |
158 |
3. |
Бухоро |
3925 |
63,1 |
7920 |
9478 |
2370 |
1706 |
5402 |
948 |
2730 |
432 |
||
4. |
Жиззах |
4738 |
104,0 |
4275 |
12110 |
3028 |
1695 |
1211 |
6176 |
1211 |
2713 |
727 |
494 |
5. |
Қашқадарё |
8566 |
143,0 |
6214 |
16786 |
4196 |
2182 |
2686 |
7721 |
1679 |
3491 |
1611 |
618 |
6. |
Навоий |
1543 |
40,6 |
2731 |
5152 |
1134 |
618 |
515 |
2885 |
453 |
989 |
258 |
231 |
7. |
Наманган |
3321 |
76,5 |
6287 |
10165 |
2744 |
3558 |
2440 |
1423 |
1098 |
5692 |
1464 |
114 |
8. |
Самарқанд |
9764 |
105,7 |
8754 |
14072 |
3940 |
3518 |
3940 |
2674 |
1576 |
5629 |
2364 |
214 |
9. |
Сурхондарё |
3773 |
95,0 |
5367 |
11647 |
4193 |
3494 |
3200 |
760 |
1677 |
5590 |
1920 |
61 |
10. |
Сирдарё |
3863 |
86,5 |
3675 |
10120 |
2429 |
1720 |
1417 |
4554 |
972 |
2753 |
850 |
364 |
11. |
Тошкент |
7057 |
119,1 |
8459 |
15294 |
3823 |
5353 |
2141 |
3976 |
1529 |
8564 |
1285 |
318 |
12. |
Фарғона |
4769 |
109,2 |
9159 |
14584 |
3500 |
3646 |
3646 |
3792 |
1400 |
5833 |
2188 |
303 |
13. |
Хоразм |
2727 |
33,2 |
3670 |
4788 |
479 |
335 |
3974 |
192 |
536 |
318 |
||
ЖАМИ |
61737 |
1107,1 |
82117 |
143557 |
37106 |
32066 |
23689 |
50696 |
14842 |
51306 |
14162 |
4056 |
|
Экиш муддатлари |
ноябрь- январь |
февраль |
февраль |
февраль- март |
|||||||||
Улуши, % |
25,8 |
22,3 |
16,5 |
35,3 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
3а-ИЛОВА
2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан ғўза
майдонлари дала четларига экиладиган қишлоқ хўжалик
экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами |
Дала четига экиладиган экин турлари, п.км |
Кутилаётган ҳосил, тонна |
|||||||||||||||
ф/х сони |
ер майдони, минг га |
контур- лар сони |
дала четлари узунлиги, п.км |
ошқо- воқ |
макка- жўхори |
аччиқ қалам- пир |
булғор қалам- пир |
поми- дор |
бақла- жон |
дуккакли (ловия, мош) |
ошқо- воқ |
макка- жўхори |
аччиқ қалам- пир |
булғор қалам- пир |
поми- дор |
бақла- жон |
дуккакли (ловия, мош) |
||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
3559 |
90,7 |
9967 |
13057 |
2611 |
3917 |
653 |
783 |
1828 |
1306 |
1959 |
5745 |
1567 |
522 |
1410 |
2559 |
1697 |
157 |
вилоятлар: |
|||||||||||||||||||
2. |
Андижон |
3617 |
87,0 |
4729 |
10591 |
2118 |
3177 |
530 |
635 |
1483 |
1059 |
1589 |
4660 |
1271 |
583 |
1398 |
2521 |
1536 |
127 |
3. |
Бухоро |
4080 |
103,8 |
11356 |
14922 |
2984 |
4477 |
746 |
895 |
2089 |
1492 |
2238 |
6566 |
1791 |
597 |
1970 |
3760 |
2164 |
179 |
4. |
Жиззах |
3917 |
88,9 |
2431 |
9862 |
1972 |
2959 |
493 |
592 |
1381 |
986 |
1479 |
4339 |
1183 |
493 |
1302 |
2071 |
1430 |
118 |
5. |
Қашқадарё |
8715 |
149,8 |
6522 |
17589 |
3518 |
5277 |
879 |
1055 |
2462 |
1759 |
2638 |
7739 |
2111 |
879 |
2322 |
3694 |
2550 |
211 |
6. |
Навоий |
1270 |
33,8 |
1941 |
4156 |
831 |
1247 |
208 |
249 |
582 |
416 |
623 |
1829 |
499 |
166 |
549 |
815 |
603 |
50 |
7. |
Наманган |
3284 |
76,9 |
5526 |
9901 |
1980 |
2970 |
495 |
594 |
1386 |
990 |
1485 |
4356 |
1188 |
545 |
1307 |
1802 |
1436 |
119 |
8. |
Самарқанд |
4794 |
82,3 |
5846 |
10568 |
2114 |
3170 |
528 |
634 |
1480 |
1057 |
1585 |
4650 |
1268 |
581 |
1395 |
1923 |
1532 |
127 |
9. |
Сурхондарё |
4424 |
94,8 |
6010 |
11884 |
2377 |
3565 |
594 |
713 |
1664 |
1188 |
1783 |
5229 |
1426 |
594 |
1569 |
2496 |
1723 |
143 |
10. |
Сирдарё |
4663 |
97,4 |
4101 |
11380 |
2276 |
3414 |
569 |
683 |
1593 |
1138 |
1707 |
5007 |
1366 |
569 |
1502 |
2390 |
1650 |
137 |
11. |
Тошкент |
3436 |
83,7 |
2692 |
9447 |
1889 |
2834 |
472 |
567 |
1323 |
945 |
1417 |
4157 |
1134 |
520 |
1247 |
1719 |
1370 |
113 |
12. |
Фарғона |
4191 |
92,8 |
7711 |
12365 |
2473 |
3709 |
618 |
742 |
1731 |
1236 |
1855 |
5440 |
1484 |
680 |
1632 |
2250 |
1793 |
148 |
13. |
Хоразм |
3996 |
88,6 |
9235 |
12554 |
2511 |
3766 |
628 |
753 |
1758 |
1255 |
1883 |
5524 |
1506 |
502 |
1356 |
2461 |
1632 |
151 |
ЖАМИ |
53946 |
1170,5 |
78066 |
148276 |
29655 |
44483 |
7414 |
8897 |
20759 |
14828 |
22241 |
65242 |
17793 |
7231 |
18958 |
30461 |
21116 |
1779 |
|
Экиш муддатлари |
март |
март |
апрель |
апрель |
апрель |
апрель |
март |
||||||||||||
Улуши,% |
20,0 |
30,0 |
5,0 |
6,0 |
14,0 |
10,0 |
15,0 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
4-ИЛОВА
Фермер хўжаликлари ер участкаларидан самарали
фойдаланиш, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж
тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш орқали қўшимча даромад олишни ташкил қилиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
5-ИЛОВА
Фермер хўжаликлари ер участкаларидан самарали
фойдаланиш, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж
тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳамда енгил конструкцияли, кам харажатли дала
шийпонлари ва иссиқхоналар қуриш тадбирларини амалга
оширишни мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
лавозими бўйича |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
|
Б. Юсупов |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
|
Ш. Хамраев |
- |
Сув хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
|
А. Хаитов |
- |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б., Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
|
А. Вахабов |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
|
|
лавозими бўйича |
- |
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори
|
|
7. |
Ш. Атабаев |
- |
Марказий банк раисининг ўринбосари |
8. |
А. Абдуллаев |
- |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раиси |
9. |
С. Ходжаев |
- |
"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси |
10. |
С. Хайдаров |
- |
"Ўздонмаҳсулот" АК бошқаруви раиси |
11. |
Т. Жалилов |
- |
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқаруви раиси |
12. |
М. Шерматов |
- |
"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари |
13. |
У. Ахунов |
- |
"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ бошқаруви раиси |
14. |
М. Файзиев |
- |
"Ўзнефтмаҳсулот" АЖ бошқаруви раиси |
15. |
Р. Исматуллаев |
- |
"Паррандасаноат" уюшмаси раиси |
16. |
Ш. Суярқулов |
- |
"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси раиси |
17. |
О. Жумаев |
- |
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари |
18. |
лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари |
А. Равшанов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Ишчи гуруҳнинг масъул котиби
|
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ерларни экишга сифатли тайёрлаш, "ерга-ер қўшиш"
ва тўлиқ гектар ҳосил қилиш тадбирларини амалга
ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
А. Вахабов |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
|
2. |
А. Абдуллаев |
- |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
А. Хаитов |
- |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
|
4. |
Р. Ахмедов |
- |
"Ўзагросервис" АЖ бошқаруви раиси |
5. |
А. Исомов |
- |
"Ўзнефтмаҳсулот" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари |
лавозими бўйича |
- |
Сув хўжалиги вазирлигининг Пудрат ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи
|
|
лавозими бўйича |
- |
Сув хўжалиги вазирлигининг Ерларни мелиорациялаш бошқармаси бошлиғи
|
|
8. |
Р. Қўзиев |
- |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори |
9. |
лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари |
лавозими бўйича |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Пахтачилик ва техник экинлар бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳининг масъул котиби
|
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
7-ИЛОВА
Сув истеъмолчилари уюшмалари ҳисобидаги
суғориш тармоқларини тозалаш ва шарбат суви
ўраларини қазиш тадбирларини ташкил
этиш бўйича республика ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
Ш. Хамраев |
- |
Сув хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
|
2. |
М. Саримсоқов |
- |
"Ўзнефтмаҳсулот" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
4. |
М. Бобаев |
- |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти директорининг ўринбосари |
5. |
Т. Мирзаев |
- |
Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи |
6. |
А. Набираев |
- |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари |
7. |
Э. Алимов |
- |
"Ўздонмаҳсулот" АК бошқаруви раисининг ўринбосари |
8 |
М. Рўзметов |
- |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
9. |
П. Бекниёзов |
- |
"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директор ўринбосари |
лавозими бўйича |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бошқармаси бошлиғи
|
|
11. |
И. Махмудов |
- |
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институт директори |
12. |
лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари |
лавозими бўйича |
- |
Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация тизимларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳининг масъул котиби
|
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
8-ИЛОВА
Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари
томонидан суғориш тармоқларини тозалаш ва 2018 йил
ёзги суғориш мавсумига тайёрлаш ишларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами фермер хўжаликлар сони |
Жами СИУ сони |
Суғориш тармоқларини қишки-баҳорги мавсумда тозалаш, км |
|||||||||||
Жами тозалаш режаси |
шундан |
шу жумладан |
|||||||||||||
қўл кучи билан |
механизм ёрдамида |
январь |
февраль |
март |
|||||||||||
жами |
қўл кучи билан |
механизм ёрдамида |
жами |
қўл кучи билан |
механизм ёрдамида |
жами |
қўл кучи билан |
механизм ёрдамида |
|||||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
5430 |
126 |
3180,2 |
2541,1 |
639,1 |
636,0 |
508,2 |
127,8 |
1113,1 |
889,3 |
223,8 |
1431,1 |
1143,6 |
287,5 |
вилоятлар: |
|||||||||||||||
2. |
Андижон |
15057 |
105 |
5522,6 |
5194,0 |
328,6 |
1104,5 |
1038,8 |
65,7 |
1932,9 |
1817,9 |
115,0 |
2485,2 |
2337,3 |
147,9 |
3. |
Бухоро |
7360 |
131 |
13600,0 |
12335,0 |
1265,0 |
2720,0 |
2467,0 |
253,0 |
4760,0 |
4317,2 |
442,8 |
6120,0 |
5550,8 |
569,2 |
4. |
Жиззах |
12512 |
116 |
1248,0 |
373,4 |
874,6 |
249,6 |
74,6 |
175,0 |
436,8 |
130,6 |
306,2 |
561,6 |
168,2 |
393,4 |
5. |
Қашқадарё |
21782 |
151 |
4600,0 |
3680,7 |
919,3 |
920,0 |
736,1 |
183,9 |
1610,0 |
1288,2 |
321,8 |
2070,0 |
1656,4 |
413,6 |
6. |
Навоий |
3748 |
56 |
3293,9 |
2961,7 |
332,2 |
658,7 |
592,3 |
66,4 |
1152,8 |
1036,5 |
116,3 |
1482,4 |
1332,9 |
149,5 |
7. |
Наманган |
14001 |
134 |
4660,7 |
3262,5 |
1398,2 |
932,1 |
652,5 |
279,6 |
1631,2 |
1141,8 |
489,4 |
2097,4 |
1468,2 |
629,2 |
8. |
Самарқанд |
19466 |
44 |
3250,0 |
3087,4 |
162,6 |
650,0 |
617,4 |
32,6 |
1137,5 |
1080,5 |
57,0 |
1462,5 |
1389,5 |
73,0 |
9. |
Сурхондарё |
12209 |
148 |
1026,6 |
686,6 |
340,0 |
205,3 |
137,3 |
68,0 |
359,3 |
240,2 |
119,1 |
462,0 |
309,1 |
152,9 |
10. |
Сирдарё |
6395 |
108 |
3291,8 |
3056,4 |
235,4 |
658,3 |
611,2 |
47,1 |
1152,1 |
1069,8 |
82,3 |
1481,4 |
1375,4 |
106,0 |
11. |
Тошкент |
16925 |
148 |
5993,2 |
4943,3 |
1049,9 |
1198,6 |
988,6 |
210,0 |
2097,6 |
1730,1 |
367,5 |
2697,0 |
2224,6 |
472,4 |
12. |
Фарғона |
16850 |
126 |
5895,2 |
3565,0 |
2330,2 |
1179,1 |
713,0 |
466,1 |
2063,3 |
1247,7 |
815,6 |
2652,8 |
1604,3 |
1048,5 |
13. |
Хоразм |
8637 |
110 |
5200,0 |
4940,0 |
260,0 |
1040,0 |
988,0 |
52,0 |
1820,0 |
1729,0 |
91,0 |
2340,0 |
2223,0 |
117,0 |
Жами: |
160372 |
1503 |
60762 |
50627,1 |
10135,1 |
12152,2 |
10125,0 |
2027,2 |
21266,6 |
17718,8 |
3547,8 |
27343,4 |
22783,3 |
4560,1 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
9-ИЛОВА
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан
лимон ва иссиқхонабоп бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариш учун кам харажатли иссиқхоналар қуришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами қуриладиган иссиқхоналар |
шу жумладан: |
||||||||
ирригация тизимлари ҳавза бошқар- малари ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар бинолари ва гидротехник иншоотлар атрофида |
насос станциялар ва энергетика бошқармалари ва уларнинг насос станциялари бинолари атрофида |
"Ўзсувтаъмир- фойдаланиш" республика бошқармаси тизимидаги ташкилотлар бинолари ва гидротехник иншоотлари атрофида |
Мелиоратив экспедициялар ва сув хўжалиги давлат унитар корхона- ларининг бинолари атрофида |
||||||||
сони дона |
май- дони га |
сони дона |
май- дони га |
сони дона |
май- дони га |
сони дона |
май- дони га |
сони дона |
май- дони га |
||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
54 |
1,2 |
33 |
0,76 |
16 |
0,30 |
5 |
0,14 |
||
вилоятлар: |
|||||||||||
2. |
Андижон |
128 |
3,1 |
76 |
1,94 |
33 |
0,71 |
15 |
0,40 |
4 |
0,05 |
3. |
Бухоро |
53 |
2,0 |
25 |
0,27 |
15 |
0,15 |
7 |
1,00 |
6 |
0,60 |
4. |
Жиззах |
56 |
2,1 |
23 |
0,71 |
5 |
0,25 |
17 |
0,80 |
11 |
0,34 |
5. |
Қашқадарё |
150 |
3,1 |
102 |
2,04 |
20 |
0,50 |
15 |
0,30 |
13 |
0,26 |
6. |
Навоий |
58 |
1,5 |
23 |
0,75 |
29 |
0,50 |
6 |
0,25 |
||
7. |
Наманган |
180 |
3,3 |
115 |
2,10 |
50 |
1,00 |
10 |
0,20 |
5 |
0,04 |
8. |
Самарқанд |
72 |
3,3 |
47 |
1,45 |
13 |
0,75 |
8 |
0,80 |
4 |
0,30 |
9. |
Сурхондарё |
100 |
3,2 |
55 |
1,95 |
35 |
0,72 |
2 |
0,08 |
8 |
0,45 |
10. |
Сирдарё |
25 |
1,8 |
8 |
0,50 |
12 |
1,00 |
2 |
0,10 |
3 |
0,16 |
11. |
Тошкент |
31 |
2,9 |
22 |
1,98 |
5 |
0,49 |
4 |
0,45 |
||
12. |
Фарғона |
99 |
3,5 |
48 |
1,55 |
14 |
0,49 |
32 |
1,12 |
5 |
0,34 |
13. |
Хоразм |
21 |
1,2 |
14 |
0,82 |
1 |
0,06 |
6 |
0,32 |
||
Жами |
1027 |
32,2 |
591 |
16,82 |
248 |
6,92 |
108 |
4,80 |
80 |
3,70 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
10-ИЛОВА
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги
давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан
лимон ва иссиқхонабоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариш учун кам харажатли иссиқхоналар қуришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ўрмон хўжалиги номи |
Ўрмон хўжаликлари жами сони |
Жами қуриладиган иссиқхоналар |
|
сони, дона |
майдони, га |
|||
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
|
||||
1. |
Нукус давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
2. |
Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
3. |
Элликқалъа давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
4. |
Хўжейли давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
5. |
Беруний давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
6. |
Нукус махсус давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
Жами |
6 |
6 |
0,6 |
|
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Андижон давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
3 |
0,3 |
БУХОРО ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Бухоро давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
2. |
Олот давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
3. |
Жондор давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
4. |
Қоракўл давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
5. |
Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
6. |
Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
7. |
Шофиркон давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
8. |
Нефтчи давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
9. |
Ғиждувон давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
10. |
Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
Жами |
10 |
10 |
1,0 |
|
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Жиззах давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
2. |
Бахмал давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
3. |
Зомин давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
4. |
Фориш давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
5. |
Хўжамушкент давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
6. |
Нурота давлат қўриқхонаси |
1 |
1 |
0,1 |
7. |
Зомин миллий табиат боғи |
1 |
1 |
0,1 |
Жами |
7 |
7 |
0,7 |
|
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Қашқадарё марказий давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
2. |
Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
3. |
Қамаши давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
4. |
Китоб давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
5. |
Жовуз давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
6. |
Муборак давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
7. |
Шўртан давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
8. |
Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,2 |
Жами |
8 |
16 |
1,6 |
|
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Навоий давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
2. |
Конимех давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
3. |
Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
4. |
Навбаҳор давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси |
1 |
1 |
0,1 |
Жами |
4 |
4 |
0,4 |
|
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Наманган давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,17 |
2. |
Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,17 |
3. |
Ўртаорол давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси |
1 |
3 |
0,18 |
4. |
Косонсой давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
2 |
0,18 |
Жами |
4 |
7 |
0,7 |
|
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
2. |
Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
3. |
Саройқўрғон давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
4. |
Жомбой давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
5. |
Оқдарё давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
6. |
Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
7. |
Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси |
1 |
1 |
0,2 |
Жами |
7 |
14 |
1,4 |
|
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
2. |
Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
3. |
Бойсун давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
4. |
Узун давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
5. |
Қизириқ давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
6. |
Сурхон давлат қўриқхонаси |
1 |
1 |
0,2 |
7. |
Ҳисор ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,2 |
Жами |
7 |
14 |
1,4 |
|
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
2. |
Қолгансир давлат ўрмон-ов хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
Жами |
2 |
2 |
0,2 |
|
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Тошкент давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
2. |
Бекобод давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
3. |
Қуйичирчиқ ихтисослаштирилган давл?т ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
4. |
Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси |
1 |
1 |
0,1 |
5. |
Далварзин давлат ўрмон-ов хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
Жами |
5 |
5 |
0,5 |
|
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Фарғона давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
2. |
Қўқон давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
1 |
0,1 |
Жами |
2 |
2 |
0,2 |
|
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
|
||||
1. |
Хоразм давлат ўрмон хўжалиги |
1 |
3 |
0,3 |
Жами |
1 |
3 |
0,3 |
|
Ҳаммаси |
64 |
93 |
9,3 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
11-ИЛОВА
Пиллачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш,
дала четлари ва суғориш тармоқлари бўйларига
тут кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш
бўйича республика ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
З. Мирзаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
|
2. |
Б. Шарипов |
- |
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
3. |
Н. Бакиров |
- |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
4. |
Т. Абдуллаев |
- |
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
5. |
М. Юлдашев |
- |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Инновация маркази раҳбари |
Ш. Умаров |
- |
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори
|
|
7. |
Ш. Очилов |
- |
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари |
8. |
Й. Саимназаров |
- |
академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори |
9. |
лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари |
лавозими бўйича |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Пиллачилик бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳининг масъул котиби
|
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
12-ИЛОВА
2018 йилнинг баҳор ва куз ойларида фермер
хўжаликлари томонидан кузги бошоқли дон ва
ғўза экин майдонлари дала четларига тут кўчати экиш
орқали пиллачилик озуқа базасини кўпайтиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами кузги бошоқли дон ва ғўза майдонлари, минг гектар |
Контурлар четида тут кўчати экилиши лозим бўлган бўш майдон, км |
Экилиши лозим бўлган тут кўчатлар сони (қўш қатор 1 метрда 1 туп ), минг туп |
Экилган тут кўчатидан олинадиган барг миқдори (4-йилдан сўнг 1 туп тут кўчатидан 3 кг), тонна |
Тут барги ҳосилидан қўшимча ипак қурти боқиш имконияти, қути |
Қўшимча олинадиган пилла миқдори, тонна |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
144 |
806 |
1612 |
4836 |
4836 |
266 |
вилоятлар: |
|||||||
2. |
Андижон |
165 |
370 |
740 |
2219 |
2219 |
122 |
3. |
Бухоро |
167 |
762 |
1525 |
4574 |
4574 |
252 |
4. |
Жиззах |
193 |
52 |
105 |
315 |
315 |
17 |
5. |
Қашқадарё |
293 |
1083 |
2166 |
6498 |
6498 |
357 |
6. |
Навоий |
74 |
137 |
274 |
823 |
823 |
45 |
7. |
Наманган |
153 |
325 |
651 |
1953 |
1953 |
107 |
8. |
Самарқанд |
188 |
575 |
1150 |
3449 |
3449 |
190 |
9. |
Сурхондарё |
190 |
635 |
1270 |
3810 |
3810 |
210 |
10. |
Сирдарё |
184 |
59 |
117 |
352 |
352 |
19 |
11. |
Тошкент |
203 |
410 |
820 |
2461 |
2461 |
135 |
12. |
Фарғона |
202 |
916 |
1832 |
5497 |
5497 |
302 |
13. |
Хоразм |
122 |
877 |
1753 |
5260 |
5260 |
289 |
Жами |
2278 |
7008 |
14015 |
42046 |
42046 |
2313 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
13-ИЛОВА
2018-2019 йилларнинг баҳор ҳамда куз ойларида фермер
хўжаликлари ер участкаларининг дала четлари, суғориш ва
коллектор-дренаж тармоқлари бўйларига қишлоқ хўжалиги
экинларига зарар келтирувчи (терак, тол ва бошқа)
дарахтлар ўрнига тут кўчатлари экишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами экиладиган тут кўчатлари сони, минг туп |
шундан: |
|
2018 йилда |
2019 йилда |
|||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
3386 |
1612 |
1773 |
вилоятлар: |
||||
2. |
Андижон |
1554 |
740 |
814 |
3. |
Бухоро |
3202 |
1525 |
1677 |
4. |
Жиззах |
220 |
105 |
115 |
5. |
Қашқадарё |
4549 |
2166 |
2383 |
6. |
Навоий |
576 |
274 |
302 |
7. |
Наманган |
1367 |
651 |
716 |
8. |
Самарқанд |
2414 |
1150 |
1265 |
9. |
Сурхондарё |
2667 |
1270 |
1397 |
10. |
Сирдарё |
246 |
117 |
129 |
11. |
Тошкент |
1722 |
820 |
902 |
12. |
Фарғона |
3848 |
1832 |
2016 |
13. |
Хоразм |
3682 |
1753 |
1929 |
Жами |
29432 |
14015 |
15417 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
14-ИЛОВА
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Ўрмон хўжалиги давлат
қўмитаси ва академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тизимидаги
ташкилотлар томонидан 2018 йилда тут кўчатлари етиштириш
учун плантациялар ташкил этишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами |
Шундан: |
||||||||||
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Хитой Халқ Республикасидан келтирилган тут уруғи ҳисобидан тут кўчати етиштириш) |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси |
Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ |
|||||||||||
ташкилот |
етишти риладиган тут кўчат миқдори, минг дона |
ташкилот |
етишти- риладиган тут кўчати миқдори, минг дона |
ташкилот |
етишти- риладиган тут кўчати миқдори, минг дона |
ташкилот |
етишти- риладиган тут кўчати миқдори, минг дона |
||||||
сони |
майдони, га |
сони |
майдони, га |
сони |
майдони, га |
сони |
майдони, га |
||||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
5 |
7 |
1,600 |
1 |
2,0 |
600 |
3 |
3,0 |
600 |
1 |
2,0 |
400 |
вилоятлар: |
|||||||||||||
2. |
Андижон |
4 |
10 |
2400 |
2 |
4,0 |
1,200 |
1 |
4,0 |
800 |
1 |
2,0 |
400 |
3. |
Бухоро |
10 |
14 |
3400 |
3 |
6,0 |
1,800 |
6 |
6,0 |
1200 |
1 |
2,0 |
400 |
4. |
Жиззах |
6 |
8 |
1800 |
1 |
2,0 |
600 |
4 |
4,0 |
800 |
1 |
2,0 |
400 |
5. |
Қашқадарё |
9 |
11 |
2400 |
1 |
2,0 |
600 |
7 |
7,0 |
1400 |
1 |
2,0 |
400 |
6. |
Навоий |
4 |
6 |
1400 |
1 |
2,0 |
600 |
2 |
2,0 |
400 |
1 |
2,0 |
400 |
7. |
Наманган |
7 |
14 |
3200 |
2 |
4,0 |
1,200 |
4 |
8,0 |
1600 |
1 |
2,0 |
400 |
8. |
Самарқанд |
10 |
14 |
3200 |
2 |
4,0 |
1,200 |
6 |
6,0 |
1200 |
2 |
4,0 |
800 |
9. |
Сурхондарё |
9 |
13 |
3000 |
2 |
4,0 |
1,200 |
5 |
5,0 |
1000 |
2 |
4,0 |
800 |
10. |
Сирдарё |
2 |
3 |
800 |
1 |
2,0 |
600 |
1 |
1,0 |
200 |
|||
11. |
Тошкент |
9 |
12 |
2600 |
1 |
2,0 |
600 |
6 |
6,0 |
1200 |
2 |
4,0 |
800 |
12. |
Фарғона |
5 |
10 |
2400 |
2 |
4,0 |
1,200 |
2 |
4,0 |
800 |
1 |
2,0 |
400 |
13. |
Хоразм |
3 |
6 |
1400 |
1 |
2,0 |
600 |
1 |
2,0 |
400 |
1 |
2,0 |
400 |
Жами |
83 |
128 |
29600 |
20 |
40 |
12000 |
48 |
58 |
11600 |
15 |
30 |
6000 |
2018 йил 14 январдаги
25-сон қарорига
15-ИЛОВА
2018 йилда фермер хўжаликларига асалари уялари,
рамкалари ва оиласи (пакети)ни етказиб беришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Фермер хўжаликлари жами сони |
5 қутидан асалари боқиш |
Асалари уялари, рамкалари ва оиласини (пакети)ни етказиб берадиган ташкилотлар* |
|
ф/х сони |
жами қути сони, дона |
||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
5430 |
835 |
4175 |
Қорақалпоғистон Республикасидаги "Ўрта қалъа чорвадори" агрофирмаси |
вилоятлар: |
|||||
2. |
Андижон |
15057 |
7600 |
38000 |
Андижон вилоятидаги "Муроджон асали" МЧЖ |
3. |
Бухоро |
7360 |
2933 |
14665 |
Бухоро вилоятидаги "Геракл" МЧЖ |
4. |
Жиззах |
12512 |
3700 |
18500 |
Жиззах вилоятидаги "Омон Зомин асали" МЧЖ |
5. |
Қашқадарё |
21782 |
7200 |
36000 |
Наманган вилоятидаги "Транс Нам Бат Сервис" МЧЖ |
6. |
Навоий |
3748 |
1955 |
9775 |
Жиззах вилоятидаги "Омон Зомин асали" МЧЖ |
7. |
Наманган |
14001 |
7620 |
38100 |
Наманган вилоятидаги "Азиз-94" МЧЖ ва "Шифо" МЧЖ |
8. |
Самарқанд |
19466 |
7900 |
39500 |
Самарқанд вилоятидаги "Орзу Ориф Дилмурод асаллари" МЧЖ |
9. |
Сурхондарё |
12209 |
6300 |
31500 |
Сурхондарё вилоятидаги "Озода Асилбек асали" МЧЖ |
10. |
Сирдарё |
6395 |
1599 |
7995 |
Сирдарё вилоятидаги "Шифо" МЧЖ |
11. |
Тошкент |
16925 |
6900 |
34500 |
Тошкент вилоятидаги "Бочка с мёдом" МЧЖ, "Гуломхўжа" фермер хўжалиги, "Артиков Дилшод" деҳқон хўжалиги, "Қурбонов С" деҳқон хўжалиги ва "Рахматуллаев Аррофий" деҳқон хўжалиги |
12. |
Фарғона |
16850 |
8200 |
41000 |
Фарғона вилоятидаги "Аричи-1" МЧЖ, "Толибжон Ғанижон" фермер хўжалиги ва "Машҳур барака" фермер хўжалиги |
13. |
Хоразм |
8637 |
2910 |
14550 |
Хоразм вилоятидаги " Хоразм Хоней" МЧЖ |
Жами: |
160372 |
65652 |
328260 |
*) Асалари уялари ва рамкаларини ҳамда асалари оилаларини етказиб берадиган ташкилотларнинг номи ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот сифатига қараб ўзгариши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 22 январь