Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 21.12.2017 й. 01/15-2-10/37-сон "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2017 й. 2196-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2017 й.

N 2196-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

21.12.2017 й.

N 01/15-2-10/37


ҚАРОРИ



Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига

риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2196, 2011 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                       Р. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига

риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (кейинги ўринларда қонун ҳужжатлари деб юритилади) талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1268-модда