Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.12.2018 й. 996-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.12.2018 й.

N 996



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2018 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ 249-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН НАРХЛАРИ (ТАРИФЛАРИ)

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН

ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТЛИ ТОВАРЛАР (ХИЗМАТЛАР)

ВА УЛАРНИНГ СТРАТЕГИК ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ҳамда уларни умумтаълим мактабларигача етказиб беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

996-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги

249-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари)

давлат  томонидан  тартибга  солинадиган  ижтимоий

аҳамиятли товарлар (хизматлар)ва уларнинг стратегик

турлари рўйхатига киритилаётган қўшимчалар


Қуйидаги мазмундаги 22 ва 23-бандлар қўшилсин:

"22. Умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари (Халқ таълими вазирлигининг махсус тасдиқланадиган рўйхати бўйича).

23. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Ўқув таълим-таъминот" давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 декабрь