Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2018 й. ПҚ-4076-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.12.2018 й.
N ПҚ-4076
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИДА ТИНЧЛИК ВА
УРУШ ДАВРИДА ТИББИЙ КЎРИКДАН
ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ва "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш сифатини янада яхшилаш ва самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини соғлом ва жисмонан бақувват ҳарбий хизматчилар билан тўлдириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 26 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 994-модда