Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2019 й. 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2019 й.

N 372



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Транспорт  ва  туризм  объектларида  жамоат

хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини

жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 майдаги

372-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро, Самарқанд. Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "(П.Р. Бобожонов)" сўзлари '"(Ш.Т. Мавлянов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"мазкур қарор билан бошқармалар учун белгиланган жамлаш тартиби. талаблар, имтиёз ва преференциялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасига ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этиладиган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларига татбиқ этилади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 май