Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2019 й. 381-сон "Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.05.2019 й.
N 381
ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА АЙРИМ
ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
ВА АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази" ДУКнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш бўйича ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
2020 йил 1 июлга қадар архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда юридик шахсларга берилган лицензияларни ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда давлат божи ундирилмасдан қайта расмийлаштириш;
2020 йил 1 январга қадар қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 7 майдаги
381-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 8 май