Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 й. ПФ-5761-сон "Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
09.07.2019 й.
N ПФ-5761
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА
ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯВИЙ
БАРҚАРОРЛИКНИ ОШИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда иқтисодиётдаги давлатнинг иштирокини қисқартириш, ёқилғи-энергетика комплексига ва иқтисодиётнинг бошқа асосий тармоқларига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ёқилғи-энергетика соҳаси бошқарув тизимини ислоҳ қилиш ва тариф сиёсатини такомиллаштириш соҳа корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини тақозо этмоқда.
Электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги дебитор ва кредитор қарздорликни қисқартириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада молиявий интизомни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
2. Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) уланган истеъмолчилар сонини 1-иловадаги жадвалга мувофиқ 2019 йилнинг охиригача камида 2,5 миллионга етказиш ҳамда 2020 йилнинг охиригача умумий абонентлар сонининг 100 фоизини АСКУЭ билан қамраб олишни таъминлаш учун 2019 йилда Жамғармадан қўшимча равишда 100 миллиард сўм маблағ ажратилсин.
3. Молия вазирлиги ва Бош прокуратура 2020 йилги Давлат бюджети параметрлари ва 2020-2021 йилларга бюджет мўлжалларини шакллантиришда 2020 йил 1 январдан бошлаб прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти харажатларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, Жамғармадан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказиш бўйича таклифлар киритсин.
4. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган йилдан йилга ўтувчи ва янги бошланаётган инвестиция лойиҳаларини бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш масаласини кўриб чиқсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2020 йилнинг 1 январига қадар:
иссиқлик таъминоти ташкилотларининг энергия ресурслари етказиб берувчилари ва коммунал корхоналари олдидаги 2019 йил 1 апрель ҳолатига мавжуд бўлган кредитор қарздорлигининг қолган қисми иссиқлик таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан истеъмолчиларнинг ялпи инвентаризациясини ўтказиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўлиқ ҳажмда пул маблағлари тушумини қатъий назорат қилиш, шунингдек, қарздорликни қисқартириш учун қўшимча резервларни излаб топиш ва уларни молиявий соғломлаштириш бўйича амалий чораларни кўриш орқали қопланишини;
иссиқлик таъминоти ташкилотларининг энергия ресурслари етказиб берувчилар ва коммунал корхоналари олдида кредитор қарздорлигининг қолган қисми, уларнинг ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Молия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 9 июлдаги
ПФ-5761-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Электр энергиясини назорат
қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган
тизимига мос келувчи ўлчов асбобларини ўрнатиш
ГРАФИГИ
Ҳудудлар |
Жами |
2019 йилда
|
2020 йилда |
||||||||
1-чорак |
2-чорак |
3-чорак
|
4-чорак |
жами |
1-чорак |
2-чорак |
3-чорак |
4-чорак |
жами |
||
Республика бўйича жами
|
6 949 753 |
317 688 |
534 709 |
870 276 |
777 458 |
2 500 131 |
1 005 000 |
1 202 623 |
1 226 000 |
1 015 999 |
4 449 622 |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
357 100 |
- |
- |
31 332 |
55 448 |
86 780 |
65 000 |
70 000 |
70 000 |
65 320 |
270 320 |
Андижон вилояти
|
607 221 |
- |
35 000 |
35 670 |
- |
70 670 |
135 000 |
135 000 |
135 000 |
131 551 |
536 551 |
Бухоро вилояти
|
419 337 |
70 987 |
82 000 |
137 705 |
128 645 |
419 337 |
- |
- |
- |
- |
- |
Жиззах вилояти
|
255 095 |
44 981 |
55 875 |
84 001 |
70 238 |
255 095 |
- |
- |
- |
- |
- |
Қашқадарё вилояти
|
640 408 |
- |
- |
29 731 |
35 346 |
65 077 |
140 000 |
145 000 |
146 000 |
144 331 |
575 331 |
Навоий вилояти
|
180 783 |
- |
- |
8 009 |
11 386 |
19 395 |
30 000 |
47 623 |
50 000 |
33 765 |
161 388 |
Наманган вилояти
|
575 628 |
- |
75 000 |
62 822 |
39 676 |
177 498 |
80 000 |
100 000 |
110 000 |
108 130 |
398 130 |
Самарқанд вилояти
|
817 862 |
91 176 |
85 000 |
123 106 |
124 283 |
423 565 |
120 000 |
125 000 |
125 000 |
24 297 |
394 297 |
Сурхондарё вилояти
|
498 517 |
- |
- |
33 491 |
1 333 |
34 824 |
100 000 |
125 000 |
125 000 |
113 693 |
463 693 |
Сирдарё вилояти
|
178 503 |
- |
- |
9 019 |
20 110 |
29 129 |
30 000 |
45 000 |
45 000 |
29 374 |
149 374 |
Тошкент вилояти
|
704 204 |
43 308 |
500 |
61 000 |
58 171 |
162 979 |
100 000 |
150 000 |
160 000 |
131 225 |
541 225 |
Фарғона вилояти
|
787 733 |
54 367 |
39 334 |
41543 |
30 483 |
165 727 |
130 000 |
170 000 |
170 000 |
152 006 |
622 006 |
Хоразм вилояти
|
382 488 |
- |
- |
20 000 |
25 181 |
45 181 |
75 000 |
90 000 |
90 000 |
82 307 |
337 307 |
Тошкент шаҳри
|
544 874 |
12 869 |
162 000 |
192 847 |
177 158 |
544 874 |
- |
- |
- |
- |
- |
Президентининг
2019 йил 9 июлдаги
ПФ-5761-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармоннинг 6-бандида:
а) бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
"республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 5 фоизи;
республика истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 10 фоизи";
б) олтинчи - ўн олтинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
"республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушадиган маблағларнинг 5 фоизи;
республика истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 10 фоизи";
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан ажратиладиган мақсадли маблағларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан электр энергия истеъмоли учун тўловларга ҳамда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ корхоналаридан тушадиган маблағларга татбиқ этилмайди";
б) учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3981-сон қарорида:
а) 4-банднинг биринчи хатбошида:
"2019-2021 йиллар давомида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан ҳар йили" сўзлари "2019 йилда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
"400" сони "500" сони билан алмаштирилсин;
б) 1-иловасида:
"2019-2021 йиллар давомида ҳар йили" сўзлари "2019 йилда" сўзлари билан алмаштирилсин;
"400" ва "1 200" сонлари "500" сони билан алмаштирилсин;
изоҳда "1 200,0" ва "1 200" сонлари тегишинча "500,0 ва "500" сонлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 10 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 15 июль, 28-сон, 501-модда