Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2021 й. ПҚ-4963-сон "Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.01.2021 й.
N ПҚ-4963
СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ
ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ
РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни (кейинги ўринларда - мактабгача ва мактаб таълими ходимлари) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг илмий асосларини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. 2021 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан:
мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
ҳар бир мактабгача ва мактаб таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади ва унга ходимнинг индивидуал траекторияси, касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади;
б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) томонидан:
мактабгача ва мактаб таълими ходимларини уларнинг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;
анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади;
в) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) томонидан:
узлуксиз касбий ривожланиш тизимида мактабгача ва мактаб таълими ходимлари томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг (академик соатларнинг) энг кам ҳажми (миқдори) тасдиқланади;
мактабгача ва мактаб таълими ходимлари малакасини оширишнинг муқобил шакллари рўйхати тасдиқланади ва ҳар битта шаклга тўғри келадиган кредитлар (академик соатлар) ҳажми белгиланади. Бунда, малака оширишнинг муқобил шаклларини ўзлаштирган мактабгача ва мактаб таълими ходимлари тегишли шакл учун белгиланган ҳажмдаги (миқдордаги) кредитларни (академик соатларни) тўплаган деб ҳисобланади;
г) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) ҳамда Олий, таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) томонидан мунтазам равишда малака ошириш дастурлари асосида таълим беришнинг самарадорлиги баҳоланади ва дастурларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.
2. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;
узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ўз ихтиёрига кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида малакасини ошириши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти (кейинги ўринларда - Институт), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Педагогик маҳорат марказлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилади;
Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактабгача ва мактаб таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри (кейинги ўринларда - Реестр) юритилади;
Давлат бюджетидан маблағлар фақат Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади.
5. Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар Институт, ҳудудий марказлар, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш ва Реестрни юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) мактабгача ва мактаб таълими ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил этган олий таълим муассасаларига:
мактабгача ва мактаб таълими ходимлари малакасини оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқиш, таълим дастурларини такомиллаштиришга;
умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида ўқув жараёнини сифатли ташкил этишга кўмаклашсин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) билан биргаликда "Устоз-шогирд" тизими орқали устувор бўлган фан соҳалари (математика, кимё, биология, физика, она тили ва адабиёт, хорижий тиллар, психология, бошланғич таълим) бўйича мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш чораларини кўрсин.
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 2021 йил 1 июнга қадар Институт ва ҳудудий марказларда олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модулларини ишлаб чиқсин ва амалиётга киритсин.
Белгилансинки:
педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари, Институт ҳамда ҳудудий марказларда жорий этиладиган педагогик тайёргарлик модуллари (кейинги ўринларда - модуллар) бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;
модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг олий таълим муассасасида таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилади;
модулларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг гранти асосида ўзлаштирган талабалар олий таълим муассасасини битирганидан сўнг икки йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;
модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
8. Қуйидагилар:
Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;
Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини 2021-2025 йилларда узлуксиз касбий ривожлантириш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминласин.
9. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мактабгача ва мактаб таълими тизимини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш;
умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш;
докторантура йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш, мактабгача ва мактаб таълими ходимларини қайта тайёрлаш, раҳбар кадрлар ва методистларнинг малакасини ошириш;
умумий ўрта таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
умумий ўрта таълимни ташкил этишнинг янги технологиялари, воситалари ва шаклларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишда иштирок этиш;
келажак мактаби, унинг раҳбари ва ўқитувчисининг моделини яратиш асосида мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг касбий стандартларини ишлаб чиқиш ва доимий тарзда ривожлантириб бориш, илмий-тадқиқот фаолиятининг таълим жараёни билан алоқаларини мустаҳкамлаш;
мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун намунавий ўқув режа, дастур, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, курсларнинг ўқув-услубий таъминотини доимий янгилаб боришга кўмаклашиш;
"Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси фаолиятини юритиш, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ўқув модуллари контентини марказлаштирилган тарзда ишлаб чиқиш ва платформага киритилишини таъминлаш.
Институт А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Институтга мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ректор раҳбарлик қилади;
ҳудудий марказларининг раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
2024 йил 1 июлдан бошлаб Институт ва ҳудудий марказлар раҳбарлари ва ўринбосарларига - олий таълим муассасасининг тегишинча ректори ва проректорлари учун, таркибий бўлинмалар бошлиқларига - олий таълим муассасаси факультет декани учун, бош мутахассисларига - олий таълим муассасаси катта ўқитувчиси учун, етакчи мутахассисларига - олий таълим муассасаси ассистент ўқитувчиси учун, профессор-ўқитувчилари, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларига - олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун ҳамда илмий ходимларига - Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади. Бунда бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади;
моддий рағбатлантириш махсус фондлари маблағлари ҳисобидан Институт ва ҳудудий марказларнинг маъмурий-бошқарув, методист ва педагогик ходимларини рағбатлантириш давлат бошқаруви органлари учун белгиланган шартларда амалга оширилади. Бунда моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан ҳудудий марказлар ходимларини рағбатлантириш Институт билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
11. Қуйидагилар:
А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича мақсадли дастур 3-иловага мувофиқ;
А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2023 йилгача мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказларда малакасини ошириш режа-графиги 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Институтга қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳудудий марказларнинг тегишли бошқарув штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Институт илмий ходимларининг танлов асосида хориждаги етакчи илмий ташкилотларда стажировка ўташларини ташкил этсин.
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Институт илмий ходимларининг хорижда малака оширишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
12. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан ажратмалар;
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
13. Институтга ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш ҳуқуқи берилсин:
малакали хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўлаш;
замонавий ахборот ва инновацион технологияларни жорий этиш, Институтнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш;
Институт ходимларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга ошириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Институтга юкланган вазифаларни ҳал этиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.
14. Халқ таълими вазирлиги 2021 йил 1 июнга қадар Институтда:
а) халқ таълими тизимидаги раҳбар кадрлар ва методистлар малакасини ошириш курсларини ташкил қилсин;
б) қуйидагиларни тайёрлашни йўлга қўйсин:
тўлов-контракт асосида "Таълим менежменти" ва "Катталар таълими" бир йиллик магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни;
"Таълимда менежмент", "Фанларни ўқитиш назарияси ва методикаси" ҳамда "Электрон таълим назарияси ва методикаси" ихтисосликлари бўйича педагогика фанлари докторларини (PhD, DSc).
15. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) икки ой муддатда:
белгиланган тартибда Институтни халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш;
Институтнинг уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин.
16.. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3289-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18. Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 25 январдаги
ПҚ-4963-сон қарорига
1-ИЛОВА
Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини
узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини
янада такомиллаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Изоҳ:
1. Тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин;
2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
Президентининг
2021 йил 25 январдаги
ПҚ-4963-сон қарорига
2-ИЛОВА
Халқ таълими ходимларини 2021-2025 йилларда узлуксиз
касбий ривожлантириш натижасида эришиладиган
АСОСИЙ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Президентининг
2021 йил 25 январдаги
ПҚ-4963-сон қарорига
3-ИЛОВА
А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий
институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича
МАҚСАДЛИ ДАСТУР
Президентининг
2021 йил 25 январдаги
ПҚ-4963-сон қарорига
4-ИЛОВА
Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги
Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга
ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2023 йилгача
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткич (индикатор) номи
|
2021 й. |
2022 й. |
2023 й. |
I. Илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш
|
||||
1. |
Илмий ходимларнинг штат бирлиги
|
35 |
40 |
45 |
2. |
Ўртача ёши
|
45 |
42 |
40 |
II. Олий тоифадаги кадрларни тайёрлаш
|
||||
3. |
Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc)
|
- |
1 |
2 |
4. |
Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD)
|
2 |
3 |
4 |
5. |
Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони
|
- |
- |
1 |
6. |
Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони
|
- |
1 |
2 |
7. |
Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони
|
- |
1 |
2 |
8. |
Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони
|
1 |
4 |
6 |
9. |
Стажёр-изланувчилар сони
|
2 |
3 |
4 |
10. |
Мустақил изланувчилар сони
|
3 |
5 |
7 |
11. |
Ёш олимлар сони (40 ёшгача)
|
7 |
10 |
12 |
III. Нашр этиш фаоллиги
|
||||
12. |
Нашр этилган илмий мақолалар сони
|
16 |
34 |
52 |
13. |
"Scopus" ва "Web of Science" халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар сони
|
2 |
6 |
10 |
14. |
Хорижда чоп этиладиган мақолалар сони
|
4 |
8 |
12 |
15. |
Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар сони
|
10 |
20 |
30 |
16. |
Монографиялар ва ўқув қўлланмалари сони
|
2 |
3 |
5 |
17. |
Патентлар ва интеллектуал мулкка эгалик гувоҳномалари сони
|
1 |
3 |
5 |
IV. Илмий натижаларни кенг муҳокама этишни ташкил қилиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш
|
||||
18. |
Республика илмий конференцияларини ташкил этиш
|
2 |
2 |
2 |
19. |
Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш
|
- |
1 |
2 |
20. |
Доимий равишда фаолият олиб борувчи илмий семинарларни ташкил этиш
|
9 |
10 |
10 |
21. |
Доимий равишда фаолият олиб борувчи ўқув семинарларини ташкил этиш
|
2 |
2 |
3 |
V. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш
|
||||
22. |
Институтдаги илмий ишларнинг бажарилишида иштирок этаётган ҳудудий малака ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилари сони
|
3 |
7 |
10 |
23. |
Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш
|
2 |
10 |
15 |
24. |
Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш
|
4 |
6 |
8 |
25. |
Илмий ишланмаларни жорий қилиш
|
- |
2 |
5 |
VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш
|
||||
26. |
Хорижий илмий грантлар сони
|
- |
1 |
2 |
27. |
Техник ёрдам лойиҳалари сони
|
- |
1 |
2 |
28. |
Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар
|
- |
1 |
2 |
29. |
Хорижий олимларнинг институтга ташрифи
|
2 |
5 |
10 |
30. |
Институт ходимларининг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари сони
|
1 |
5 |
10 |
VII. Институтнинг моддий-техник базасини ривожлантириш
|
||||
31. |
Замонавий компьютерлар билан жиҳозланганлик даражаси (%)
|
25 |
50 |
100 |
32. |
Кичик босмахонани тегишли қурилмалар билан жиҳозлаш даражаси (%)
|
30 |
60 |
100 |
Президентининг
2021 йил 25 январдаги
ПҚ-4963-сон қарорига
5-ИЛОВА
А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий
институти ходимларининг хориждаги етакчи
илмий марказлардамалакасини ошириш
РЕЖА-ГРАФИГИ
Т/р |
Хорижий ҳамкор |
Мамлакат |
Илмий ҳамкорликнинг йўналиши |
Жами (ходимлар сони) |
Малака ошириш йили
|
||||
2021 йил
|
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
2025 йил |
|||||
1. |
Корея таълимни ривожлантириш институти (KEDI)
|
Корея |
Бошланғич ва ўрта таълим муаммоларини тадқиқ қилиш |
6 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
2. |
Россия таълим академияси (РАО) |
Россия, Москва |
Мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг касбий стандартларини такомиллаштириш
|
4 |
2 |
1 |
1 |
||
3. |
Беларусь республикаси таълим вазирлигининг "Дипломдан кейинги таълим академияси"
|
Беларусь |
Умумий ўрта таълим раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз таълимини ривожлантириш
|
2 |
1 |
1 |
|||
4. |
Корея ўқув дастурлари ва баҳолаш институти (KICE). |
Корея |
Педагогик компетенцияларни такомиллаштириш, мактаблардаги ўқув жараёни мониторинги
|
4 |
2 |
1 |
1 |
||
5. |
Аминуддин Баки номидаги Таълимнинг раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
|
Малайзия |
Таълим менежментининг долзарб муаммоларини тадқиқ қилиш |
2 |
1 |
1 |
|||
6. |
Питтсбург давлат университети |
АҚШ, Канзас штати |
Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим муаммолари
|
4 |
2 |
2 |
|||
7. |
Германия ўқитувчилар уюшмаси |
Германия |
Таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш муаммолари
|
2 |
1 |
1 |
|||
8. |
Беларусь Фанлар академиясининг информатика муаммолари бирлашган институти
|
Беларусь |
Умумий ўрта таълимни ахборотлаштириш жараёнларини илмий жиҳатдан таъминлаш
|
2 |
1 |
1 |
|||
9. |
Финляндия академияси (Suomen Akatemia) |
Финляндия |
Мактаб таълими сифатини такомиллаштириш
|
2 |
1 |
1 |
|||
10. |
Россия таълим академиясининг таълимни ривожлантириш стратегиялари институти |
Россия, Санкт-Петербург |
Умумий ўрта таълимни ривожлантириш стратегияси йўналишида фундаментал ва амалий тадқиқотлар
|
4 |
2 |
1 |
1 |
||
Жами:
|
32 |
8 |
9 |
4 |
8 |
3 |
Президентининг
2021 йил 25 январдаги
ПҚ-4963-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда
Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон қарорида:
16-банддаги "А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида" сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги "А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари "А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги "Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4467-сон қарорида:
9-банддаги "А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида" сўзлари билан алмаштирилсин;
2019-2021 йилларда халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси"нинг 24-позициясидаги "А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги "2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида"ги 548-сон қарори 3-бандида:
учинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасидан" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб фондининг" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 173-сон қарорининг 8-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 50 фоиз - математика, кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари) ҳамда тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига (бунда мазкур банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган устамалар ушбу раҳбар кадрлар ва тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмайди)".
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартида:
17-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади".
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 8-банддаги "Шайхонтоҳур кўчаси, 3-уй" сўзлари "Навоий кўчаси, 2а-уй" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-бандда:
"Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази, Халқ таълимини ривожлантириш фонди," сўзлари чиқариб ташлансин;
"Баркамол авлод" республика болалар бадиий ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар экология ва ўлкашунослик маркази" сўзлари "Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги "ахборот-ресурс марказлари" сўзлари "болалар кутубхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 26 январь