Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2004 й. 471-сон "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.10.2004 й.
N 471
"ЎЗКИМЁСАНОАТ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК
КОМПАНИЯСИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозими қисқартирилсин.
2. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси таркибига бошқарув раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорида:
3-банднинг бешинчи хатбошидаги "биринчи ўринбосар - вазирнинг биринчи ўринбосарига" сўзлари чиқариб ташлансин;
қарорнинг 2-иловасидаги "Раиснинг биринчи ўринбосари" сўзлари "Раис ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 40-41-сон, 439-модда.