Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2021 й. ПҚ-5169-сон "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2021 й.

N ПҚ-5169



Н.И.ПИРОГОВ НОМИДАГИ РОССИЯ

МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, халқаро таълим стандартларини жорий этиш, тиббий хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш, тиббиёт амалиёти, таълими ва илмий тадқиқотлари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш, даволаш-ташхислаш жараёнига илғор ютуқларни ва инновацияларни татбиқ этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (кейинги ўринларда - Университет) Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалини (кейинги ўринларда - Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун муҳим илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қодир юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш;

тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини жорий қилиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш;

тиббиёт ва тиббиёт илм-фани соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш;

таълим ва фаннинг узлуксизлиги ҳамда узвийлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мажбурий интеграциялашув ҳисобига мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

таълим ва илмий фаолиятнинг тиббий ва фармацевтик фаолият билан чуқур интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;

хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан таълим ҳамда тиббиёт илми соҳаларида узоқ муддатли муносабатларни мустаҳкамлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, таълим, илмий, хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга;

Филиалдаги таълим жараёни Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида рус тилида олиб борилади;

Филиал таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди;

абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Филиал Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг қонунчилигига мувофиқ равишда фаолиятини амалга оширади.


4. Қуйидагилар:

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари) 1-иловага мувофиқ;

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали Васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Филиалнинг тўлақонли фаолият юритиши билан боғлиқ ташкилий, молиявий, юридик, иқтисодий, таълим, методик, логистик ва бошқа масалаларни ҳал қилиш;

ўқув жараёнини, талабаларнинг ўқув-педагогик амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш, ўқитишнинг сифатини режали асосда ошириб бориш, Филиал битирувчиларини ишга жойлаштириш;

соҳанинг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия, техник кўмак маблағлари (грантлар) ва бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб этиш;

Филиалнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва ўқув материаллари билан жиҳозлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

ҳар ўқув йилида таълим олувчилар сонини аниқлаш;

Университет ва шу соҳага ихтисослашган бошқа етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида амалиёт ўташ учун иқтидорли талабаларни ва ординатура тингловчиларини танлаб олиш, шунингдек, чет элда ўқиш учун махсус стипендиялар ташкил этиш;

Филиал бинолари ва иншоотларини, шу жумладан талабалар яшаш жойи ва ўқитувчилар учун меҳмонхона мажмуасини қуриш, реконструкция қилиш масалаларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Филиални замонавий ўқув-лаборатория ва симуляция асбоб-ускуналари, компьютер ва оргтехника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарлар, мебеллар ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш;

вазирлик ва идоралар томонидан Филиал фаолиятини ташкил этиш бўйича вазифаларнинг бажарилишини мунтазам мониторинг қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Университетнинг 2021/2022 ўқув йилида 35 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 3-иловага мувофиқ мутахассисликлар бўйича ординатура дастурларига мувофиқ Университетда таълим олишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки, Университет:

Филиалнинг таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этади;

Филиалда таълим беришга ва илмий фаолиятга хорижий ҳамда маҳаллий профессор-ўқитувчиларни жалб қилади;

Филиал профессор-ўқитувчиларини доимий равишда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни, шу жумладан маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказларида масофавий ўқитиш орқали ташкил этади;

Филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришда ёрдам кўрсатади.


7. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Филиал Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 103-уй манзилида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


9. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент давлат стоматология институти ҳудудида янги ташкил этилаётган кўп тармоқли клиника Филиалнинг асосий клиник базалари (кейинги ўринларда - Филиалнинг клиник базалари) сифатида белгилансин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

а) Филиалга йиллик қабул параметрлари тармоқ ва ҳудудлардаги тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, Университет билан келишилган ҳолда Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;

б) мақсадли буюртма бўйича кадрларни тайёрлаш, жумладан Филиал битирувчиларининг келгусида иш билан таъминланиши бўйича шартлар абитуриентлар ва манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишувларга мувофиқ аниқланади;

в) давлат гранти асосида таҳсил олган Филиал битирувчилари Ўзбекистон Республикасининг давлат тиббиёт муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади;

г) Филиал фаолиятини молиялаштириш:

Филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган талабалар ва ординатура тингловчиларини давлат грантлари бўйича ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳар йили ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пуллик-шартнома асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар;

Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадли бадаллари ва хайрия ёрдамлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

д) Университетдан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:

30 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарларида - Россия Федерацияси қонунчилиги бўйича олий таълим муассасалари ходимлари учун назарда тутилган меъёрлар бўйича;

ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиқадиган узоқ муддатли хизмат сафарларида -тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади;

е) Филиал таъминоти учун бюджет ажратмалари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида ажратилади, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


11. Филиалга иккита енгил, жумладан битта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) Университет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

Филиалга бинолар ва иншоотлар берилиб, Университет низомига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, бир ой муддатда Филиалнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин, келишсин ва тасдиқласин, шунингдек, Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

Филиалда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини, шу жумладан чет эллик мутахассисларни доимий равишда Филиалга жалб этиб борсин;

б) Университет ва Филиалнинг таълим жараёнида иштирок этаётган профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда амалдаги мутахассислик сертификати ёки аккредитация тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган Университетнинг бошқа ходимларига Ўзбекистон Республикасида тиббий фаолиятни амалга оширишга белгиланган тартибда рухсатнома берилишини таъминласин;

в) Филиалнинг клиник базаларида Филиал талабалари ва ординатура тингловчиларининг амалий машғулотларини бепул асосда ташкил этиш учун шартномалар тузган ҳолда керакли шарт-шароитларни яратсин ва, зарур ҳолларда, бошқа тиббий (илмий) ташкилотларни қўшимча клиник база сифатида Филиалга тақдим этсин;

г) Филиалнинг клиник базалари бўлган тиббий (илмий) ташкилотлар раҳбарлари томонидан талабалар ва ординатура тингловчиларининг беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнига киришига рухсат берилиши ва уларнинг иштирокини таъминласин;

д) Филиалда ўқишга қабул бошланганлиги ҳақида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари иштирокида кенг кўламли ахборот кампанияси олиб борилишини таъминласин;

е) сайёр қабул комиссияси ташкил этилишида ёрдам кўрсатсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик бепул кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан Филиалнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан республикага Филиал фаолиятини ташкил этишда иштирок этаётган чет эл фуқароларини жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, ушбу чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Филиалнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, жумладан талабалар яшаш жойи, ўқитувчилар учун меҳмонхона мажмуаси ва симуляцион марказ қуриш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2022 ва кейинги йилларга мўлжалланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Филиалнинг дастлабки моддий-техник базасини яратиш мақсадида 2021 йилда зарур пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун назарда тутилган лимитлардан тежаб қолинган маблағларни қайта тақсимлаш йўли билан ёки ўзлаштирилмаган маблағлар ҳисобидан ажратсин.


18. Филиални капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва оргтехника, дастурий таъминот, ўқув-лаборатория ва симуляцион жиҳозлар, илмий-методик адабиётлар, ўқитишнинг техник воситалари, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарлар, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2024 йил 1 июлга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 июлдаги

ПҚ-5169-сон қарорига

1-ИЛОВА



Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

"Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот

тиббиёт университети" Федерал давлат автоном

олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги

филиалида кадрлар тайёрлашнинг асосий

йўналишлари (мутахассисликлари)


Олий таълимнинг ўқув дастурлари - ихтисослик дастурлари:


1. Даволаш иши.


Олий таълимнинг ўқув дастурлари -ординатура дастурлари:


1. Акушерлик ва гинекология


2. Анестезиология-реаниматология


3. Гематология


4. Юқумли касалликлар


5. Кардиология


6. Неврология


7. Неонатология


8. Нефрология


9. Онкология


10. Соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш ва жамоат саломатлиги


11.Оториноларингология


12. Педиатрия


13. Юрак-қон томир жарроҳлиги


14. Травматология ва ортопедия


15. Жарроҳлик


Изоҳ:

Буюртмачи ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб мутахассислик ва ординатура дастурлари рўйхатига ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Университет билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.

Мутахассислик бўйича академик гуруҳ шакллантириш учун клиник ординаторларнинг энг кам миқдори етти кишидан иборат. Ординатурага қабул қилинганлар сони белгиланган меъёрдан кам бўлган тақдирдаулар талабалар ва республиканинг манфаатдор идоралари ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ кейинчалик Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларига ишга тақсимланиши белгиланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Университет (Россия Федерацияси)га юборилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 июлдаги

ПҚ-5169-сон қарорига

2-ИЛОВА



Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

"Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот

тиббиёт университети" Федерал давлат автоном

олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги

филиали Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1. Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси


2. А.М. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


3. А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


4. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


5. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


6. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


7. И.И. Норкулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


8. Ш.У. Собиров

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ф.Н. Арзиев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


10. О.А. Пекось

-

ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


11. Д.К. Адилов

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


12. И.М. Мухторов

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


13. Ж.И. Абруев

-

молия вазири ўринбосари


14. М.М. Икрамов

-

адлия вазири ўринбосари


15. Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари


16. Б.С. Рахмонов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


17. А.Т. Махмудов

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи


18. Б.Т. Даминов

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори


19. А.К. Шадманов

-

Тошкент тиббиёт академияси ректори


20. С.А. Лукьянов

-

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг ректори (келишувга кўра)


21. Х.П. Тахчиди

-

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг даволаш ишлари бўйича проректори (келишувга кўра)


22. Д.А. Шагин

-

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг алоҳида таркибий бўлинма ишлари бўйича проректори (келишувга кўра)


23. Ш.А. Каримов

-

Вазирлар Маҳкамаси Котибияти мудири ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби


          

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 июлдаги

ПҚ-5169-сон қарорига

3-ИЛОВА



Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

"Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот

тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий

таълим муассасасида Ўзбекистон Республикасининг

35 нафар фуқароси 2021/2022 ўқув йилида таҳсил олиш

учун юбориладиган ординатура мутахассисликлари

РЎЙХАТИ


1. Радиология


2. Онкология


3. Гематология


4. Болалар онкологияси


5. Эндокринология


6. Нефрология


7. Пульмонология


8. Рентгенэндоваскуляр ташхис ва даволаш


9. Юрак-қон томир жарроҳлиги


10. Педиатрия


11. Аллергология ва иммунология


12. Нейрохирургия






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 июлдаги

ПҚ-5169-сон қарорига

4-ИЛОВА



Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги "Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий

тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат

автоном олий таълим муассасасининг Тошкент

шаҳридаги филиалини ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш

муддатлари


Масъуллар


I. ФИЛИАЛ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

1.

"Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали (кейинги ўринларда - Филиал) фаолиятини ташкил этиш.

1. Филиалнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.



Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (кейинги ўринларда - РМТТУ), Адлия вазирлиги (Давлетов)


2. Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.



3. Россия Федерацияси таълим ва фан соҳасини назорат қилиш федерал хизмати (Рособрнадзор) ва Ўзбекистон Республикаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига таълим жараёнини лицензиялаштириш учун ҳужжатлар тақдим этиш.


2021 йил

1 октябрь

Филиал, РМТТУ, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

2.

Филиал учун зарур бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.


Асосланган ҳисоб-китобларга биноан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Филиал учун ўқув биноси, талабалар турар жойлари, ўқитувчилар уйи биноларини қуриш ҳамда Филиалнинг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларини 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритиш.


2021 йил

1 август


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Молия вазирлиги (Ишметов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов)


3.

Филиалнинг профессор-ўқитувчилар ва ёрдамчи ходимлар таркибини шакллантириш.

1. Филиалда таълим жараёнини амалга ошириш учун илмий, педагогик ва бошқа ёрдамчи кадрлар штат жадвалини тасдиқлаш, бўш иш ўринларига танлов эълон қилиш.


2. Мутахассислиги (квалификацияси) мос келувчи педагогик, илмий ва бошқа ходимларни танлов асосида ишга саралаб олиш.


2022/2023

ўқув йили

бошлангунига

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), РМТТУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Молия вазирилиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)


3. РМТТУ профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларининг Ўзбекистон Республикасига келиши, яшаши ва ишлаши учун шароитлар яратиш.


Доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев), Ички ишлар вазирлиги (Мухамедов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Тошкент шаҳар ҳокимияти (Артикходжаев)


II. ФИЛИАЛДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

4.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг РМТТУ ординатурасида таълим олишларини ташкил этиш.


1. РМТТУ танловида талабгорларнинг иштирокини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишларини олиб бориш.


2021 йил

1 июль


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)


2. Талабгорлар ҳужжатларини қабул қилиш, танлов ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш.


2021 йил

20 август

РМТТУ

3. Танлов ғолибларини ўқишга юбориш.


2021/2022

ўқув йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), РМТТУ, "Эл-юрт умиди" жамғармаси (Бекмуродов)


5.

2022/2023 ўқув йилида Филиалда қабул жараёнини ва талабаларни ўқитишни ташкил қилиш.


1. Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш бўйича эълон бериш.


2. Филиалга талабаларни қабул қилиш жараёнини ўтказиш.


2022/2023

ўқув йили

бошлангунига

қадар


Филиал, РМТТУ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)


6.

Филиалда халқаро стандартларга мос равишда ўқув жараёнини ташкил этиш.


1. Филиалда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича тегишли факультет ва кафедраларни ташкил этиш.


2. Ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича замонавий интерактив ўқув услубларини, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

1 август


Филиал, РМТТУ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)


7.

Тармоқ профессор-ўқитувчиларини маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва етакчи корхоналарида қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкаларини тизимли равишда ташкил этиш.


Хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Филиал профессор-ўқитувчиларини мазкур ташкилотларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий стажировкаларини ташкил қилиш.


Доимий

равишда

Филиал, РМТТУ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)


8.

Таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини жорий этиш.


Чора-тадбирлар дастури.


2022/2023

ўқув йили

бошлангунига

қадар


Филиал, РМТТУ


9.

Филиал учун талабалар танловини ташкил этиш ва соҳа учун ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш жараёнларида иштирок этиш.


Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицейлар, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида тегишли соҳалар бўйича кадрларни тайёрлашда услубий жиҳатдан иштирок этиш ва танлов ишларини олиб бориш.


2022/2023

ўқув йилидан

бошлаб


Филиал, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)


10.

Олий ва ўрта махсус тиббиёт ўқув юртлари талабалари, ординаторлар, докторантлар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг тиббиёт муассасалари клиникалари, клиник базалар ва бошқа малакавий амалиёт ўташ жойларида тиббиёт ходимлари назорати остида фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишда қатнашиш тартибини белгилаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2021 йил

1 сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)


III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

11.

Филиал томонидан бажариладиган маҳаллий ва халқаро грантларни кўпайтириш асосида унинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Филиалнинг маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик режасини тасдиқлаш.


2022 йил

1 декабрь


Филиал, РМТТУ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов)


2. Тиббиёт соҳасида юқори рейтингга эга хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан интеграцияни ташкил қилиш.


3. Тиббиёт соҳаси йўналишлари бўйича халқаро грантларни молиялаштирувчи фондлар орқали халқаро миқёсдаги долзарб илмий муаммолар ечимига йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш.


2022-2023

йиллар

давомида

белгиланган

муддатларда


4. Филиал профессор-ўқитувчиларининг халқаро илмий журналлар базалари рўйхатига киритилган нашрларда илмий мақолаларининг чоп этилишини ҳамда халқаро илмий тадбирларда (конгресс, анжуман, семинар ва бошқалар) иштирокини таъминлаш.


Мунтазам

равишда


12.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун жаҳон электрон илмий ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.


1. Springer Nature, Elsevier, ProQuest, EBSCO, Web of Science каби компаниялар билан музокаралар олиб бориш.


2021 йил

1 декабрь


Филиал, РМТТУ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)


2. Электрон ресурсларга обунани ташкил қилиш.


2022/2023

ўқув йили

бошлангунига

қадар


3. Электрон ресурслардан фойдаланишни ўргатиш учун семинарлар ташкил этиш.


2022/2023

ўқув йилидан

бошлаб


13.

Илмий кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.


РМТТУнинг мақсадли докторантураси (аспирантураси)га кириш учун Филиал изланувчиларини тайёрлашни ташкил этиш.


Доимий

равишда


Филиал, РМТТУ


14.

Филиалда таҳсил олувчи хорижий талабалар улушини ошириш.


1. Хорижий фуқароларни Филиалга жалб қилиш бўйича таълим агентликлари билан музокаралар ўтказиш.


2022 йил

1 август

Филиал, РМТТУ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)


2. МДҲ ва бошқа қўшни давлатларда Филиал фаолиятини тарғиб қилиш.


Доимий

равишда


15.

Талабалар ўз устида ишлаши учун халқаро миқёсда юқори нуфузга эга тиббиёт ходимларини жалб қилган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш.


1. Республикада ва хорижий давлатларда фаолият юритаётган нуфузли мутахассислар, тиббиёт ходимлари ва нотиқлар рўйхатини шакллантириш.


2. Семинарлар ва бошқа тадбирларни (онлайн ёки офлайн усулда) ташкил қилиш.


Доимий

равишда


Филиал, РМТТУ


16.

Илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришни назарда тутувчи "Университет 3.0" концепциясини босқичма-босқич жорий этиш.


1. Илмий-инновацион ишланмаларга бўлган эҳтиёжни тизимли равишда таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулот (иш, хизмат)ларга бўлган талабни ўрганиш.


2. Илмий ишланмаларни хорижий ҳамкорларга тақдим этиш ҳамда шу соҳада семинар-тренинглар ташкил этиш.


2022 йилдан

бошлаб


Филиал, РМТТУ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)


17.

Филиалда бажарилган амалий ва инновацион тадқиқотлардан олинган натижаларни тижоратлаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.

1. Амалий ва инновацион тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни мақсадли ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2. Мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, буюртма асосида амалга ошириладиган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

якунига

қадар


Филиал, РМТТУ, Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)


3. Мамлакатимиз ва хориждаги йирик ишлаб чиқарувчилар билан Филиал ўртасида илмий тадқиқотлардан олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш, айниқса стартап лойиҳаларни реализация қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли келишувларга эришиш чораларини кўриш.


Доимий

равишда

IV. ФИЛИАЛНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ

18.

Филиални ўқув, лаборатория жиҳозларива зарур инвентарлар билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар.


2022/2023

ўқув йили

бошлангунига

қадар


Филиал, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов)


19.

Филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдириш.


Таълим жараёни ва илмий фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўладиган адабиётлар рўйхатини шакллантириш.

Филиал кутубхонаси учун замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар харидини амалга ошириш.


2022 йил

1 август


РМТТУ, Филиал


              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 июль


"Халқ сўзи", 2021 йил 2 июль