Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.10.2021 й. 656-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 25 октябрдаги

656-сон қарорига

1-ИЛОВА



Етим  болалар  ва  ота-она  қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан

таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


етим бола - отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига асосан вафот этган деб эълон қилинган бола;


ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола - ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги, ташлаб (қолдириб) кетилган ёки топиб олинганлиги сабабли ота-онаси номаълум бўлган, ёлғиз (ота) она вафот этган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола;

уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола - ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан номида уй-жой бўлмаган Меҳрибонлик уйлари, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ҳомийлик, оилага тарбияга (патронат) берилган, оилавий болалар уйлари (кейинги ўринларда - муқобил жойлаштириш шакллари) ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларида (кейинги ўринда - ўқув-тарбия муассасаси) тарбияланган 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;

меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан (бириктирилган) номида реконструкция қилишга муҳтож уй-жой ёки уй-жой қурилиши учун ер майдони бўлган 18 ёшга тўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;


уй-жойга ордер - уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бериладиган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланадиган белгиланган намунадаги расмий ҳужжат;


"онлайн-навбат" ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан юритиладиган ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар базаси;

уй-жой - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаши учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган (ошхона анжомлари, газ плита, кроват, телевизор, музлатгич, стол-стул)), фойдаланишга тайёр бўлган уй-жой.


3. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (кейинги ўринларда матнда - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқига эгадир.


3-1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой улар муқобил жойлаштириш шаклларига ёки ўқув-тарбия муассасасига юборилган ҳудуддан сотиб олинади.

4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан:

а) кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;

б) кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;

в) белгиланган нарх доирасида якка тартибдаги турар жой сотиб олинади.

Мазкур банднинг "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган уй-жойлар қонунчиликка мувофиқ белгиланган нархлар доирасида ҳудудий "Халқпарвар" комиссиялари хулосасига ҳамда уй-жойларни баҳолаш натижаларига асосан харид қилинади.

Бунда:

уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан харид қилинган уйлар ҳисобидан ажратилади;

уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ёки якка тартибдаги турар жой харид қилинганда, унинг нархи шу ҳудуддаги кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги қурилган кўп квартирали уйлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар нархидан ошмаслиги ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бўлиши лозим.

5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Мазкур Низомга асосан ҳар бир етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.



2-БОБ. ЕТИМ БОЛА ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙГА

БЎЛГАН ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШ


7. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш жараёнларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари масъул орган ҳисобланади.

8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда, уларнинг яшаш жойи бўйича уй-жойини болада сақлаб қолиш кафолати белгиланади.

9. Бириктирилган уй-жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида ва ўқув-тарбия муассасасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланаётган даврида ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд уй-жойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки боланинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.

11. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, уларнинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, муқобил жойлаштириш шаклларида бўлган ёки ўқув-тарбия муассасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

12. Қуйидаги ҳолатлардан бирида, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг улар ўз ҳисобида сақлаб турилган мерос ҳуқуқидаги уй-жойга қайтиб бориши мумкин эмас деб ҳисобланади:

а) мерос ҳуқуқидаги уй-жойда қуйидаги шахслар яшаётган тақдирда:

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар, жумладан, вояга етмаган болаларнинг номусига тажовуз қилиш ёки бошқа оғир жиноий ҳатти-ҳаракатлари учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;

фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) мажбуриятларини бажаришдан озод этилган ёхуд четлаштирилган шахслар;

қуйидаги касалликларга чалинган шахслар:

I, II, V гуруҳ диспансер ҳисобидаги барча жойлашинув шаклидаги сил касалликлари (фаол ва сурункали);

барча жойлашинувли ёмон сифатли онкологик касалликлар;

наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);

ақли заифликнинг барча турлари;

таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);

б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳисобида сақлаб турилган уй-жойдан у ўқув-тарбия муассасасида, фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) қарамоғида бўлган даврида сотиш ва бошқача тарзда бегоналаштириш натижасида маҳрум бўлганлиги, агар уй-жойни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг ижро этилган қарори бўлмаса;

в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг мустақил ҳаётга киришида уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда.


13. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддатининг тугашидан бир йил олдин ёки шу муддатда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини ўрганади.

Агар мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойига қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш ҳамда уни "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.

14. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатни 10 иш куни давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.

15. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда, илгари унга банд қилинган уй-жойга қайтиб боришига имкон бермайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида ижобий хулосаси мавжуд бўлганда (муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида муддатининг тугашига қадар), "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари уларни "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритади.

16. "Онлайн-навбат" ахборот тизимига муқобил жойлаштириш шаклларига олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.

17. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар базасини шакллантиради, сақлайди, маълумотларни доимий янгилаб боради.

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари зарур ҳолаларда, уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли маълумотларни уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларидан сўраб олади.

18. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ҳамда ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиши муддатининг тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтожлар сифатида "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритади.

Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муддатидан аввал ҳам "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритилиши мумкин.

Муддатида "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритилмай қолиб кетган, уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар "онлайн-навбат" ахборот тизимига Халқ таълими вазирлигининг хулосасига асосан киритилади.



3-БОБ. УЙ-ЖОЙГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ЕТИМ

БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


19. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар "онлайн-навбат" ахборот тизимидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан уй-жой билан таъминланганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар (ҳужжатлар) "онлайн-навбат" ахборот тизимига бириктирилгандан сўнг чиқарилади.

20. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола қуйидаги ҳолатларда "онлайн-навбат" ахборот тизимидан чиқарилади:

мазкур Низомга мувофиқ уй-жой берилганда;

ҳужжатларда ҳисобга қўйишга асос бўлган маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланганда.


21. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 3 кун муддат ичида "онлайн-навбат" ахборот тизимидан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор этилади.

22. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола уни "онлайн-навбат" ахборот тизимидан чиқарилишидан норози бўлган тақдирда бўйсунув тартибида юқори турувчи органига ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.


23. Уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатининг "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритилиши ва доимий янгиланиши устидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.


4-БОБ. ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА

ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР

УЧУН УЙ-ЖОЙЛАР АЖРАТИШ


24. Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.

Агарда 18 ёшга тўлган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатмаган ҳолларда, ушбу тоифадаги болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатган йилда уй-жой билан таъминланади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолда оиланинг иккинчи аъзоси ҳам уй-жой билан таъминланган деб ҳисобланади ва тенг мулкий ҳуқуққа эга бўлади.

Ногиронлиги бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади.


25. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари) дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.

Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.

26. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:

битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш;

икки ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш).


27. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилади ҳамда ушбу уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади.


28. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади.

29. Агентлик томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ҳамда расмий веб-сайтда жойлаштириб борилади.


5-БОБ. ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА

ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР

УЧУН АЖРАТИЛАДИГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ

ХАРИД ҚИЛИШ


30. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш ва қуриш (реконструкция қилиш) учун талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилади.


31. Давлат бюджети параметрларида Агентлик учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилиб, кейинчалик ҳақиқий талабдан келиб чиққан ҳолда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига қайта тақсимлаш орқали йўналтирилади.

33. Ушбу маблағлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда олди-сотди шартномасига асосан уй-жойни балансда сақловчининг ҳисобрақамига ёки уй-жой эгасининг банк омонат ҳисобрақамига ҳамда қурилиш пудрат ташкилоти ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади.

Бунда:

таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, "Меҳр дафтари" жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан;

уй-жойни баҳолаш ва унга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан қопланади.


6-БОБ. ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА

ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН

БОЛАЛАРГА УЙ-ЖОЙ БЕРИШ


34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари уй-жой бериш тўғрисидаги қарорини (буйруқни) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ушбу Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги ордерни бериш учун юборади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги қарор (буйруқ) келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ордерни расмийлаштиради ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига юборилишини таъминлайди. Мазкур ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.

Ордерлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга "онлайн-навбат" ахборот тизими кўра қатъий кетма-кетлик асосида берилади.


34-1. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ордер расмийлаштириб берилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида ушбу уй-жойни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминлайди.

35. Ордерда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг исми-шарифи ва отасининг исми, оилавий аҳволи, ёши, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилган уй-жойнинг майдони ва тўлиқ манзили кўрсатилади.


36. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мерос ва бошқача тарзда бириктирилган мол-мулкини қуриш (реконструкция қилиш) орқали уй-жой ажратилиши тўғрисидаги ордер берилган тақдирда, ордер расмийлаштирилган вақтдан бошлаб олти ой ичида қуриб битказилади, мазкур Низомнинг 2-бандига асосан жиҳозланади ва белгиланган тартибда топширилади.


37. Қуриш ёки реконструкция қилиш орқали уй-жой берилишида мазкур Низомнинг 2-бандига асосан умумий майдони 30-50 квадрат метр оралиғида бўлган уй-жой қуриб ёки реконструкция қилиб берилади.

Бунда, қурилиш ёки реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш харажатлари тегишли ҳудуддаги бир хонали уйнинг ва жиҳозларнинг ўртача нархидан кўп бўлиши мумкин эмас.


38. Ордер берилган кундан 10 кундан кечикмай етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага, ўрнатилган тартибда, ордерда кўрсатилган уй-жой нотариал расмийлаштириб берилади.


39. Ордер асосида олинган уй-жойлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номига расмийлаштирилади ва 30 ёшга тўлгунига қадар уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола руҳий касалликлар бўйича ёки наркология бўйича диспансер ҳисобида турган тақдирда уй-жойни сотиш, алмаштириш ёки бошқача турдаги бегоналаштириш қўшимча икки йил муддатга узайтирилади.


40. Уй-жойга муҳтож сифатида рўйхатга туриш ва уй-жой билан таъминланиш даври оралиғида икки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида ўзаро никоҳ шартномаси тузилган тақдирда, комиссиянинг мурожаатига кўра, истисно тариқасида, уларнинг бирига мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талаблар асосида умумий майдони 50 квадрат метргача уй-жой ажратилади.

Бунда, оиланинг иккинчи аъзоси ҳам уй-жой билан таъминланган деб ҳисобланади ва тенг мулкий ҳуқуққа эга бўлади.


41. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тақдим қилиш мақсадида уй-жой сотиб олишда бир кўп қаватли уй-жойдан кўпи билан иккита квартира сотиб олишниши инобатга олинади.

42. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола у муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиш муддатининг тугаётган йилнинг охирига қадар бўлган муддатда уй-жойлар билан таъминланадилар, ушбу низомнинг 9-бандидаги ҳолатлар бундан мустасно.

43. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун сотиб олинган ва жиҳозланган уй-жой фақат шахсий фойдаланишда бўлиши лозим. Уйдан бошқа шахслар фойдаланиши, уйни ижарага берилиши, ҳар қандай кўринишдаги бегоналаштирилиши ўрнатилган тартибда таъқиқланади.

44. Уй-жойни қабул қилиб олувчи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола мавжуд ижтимоий муҳитга мослашиши, уй-жойдан белигланган санитар ва техник талаблар асосида фойдаланиши, ундан ноқонуний мақсадларда фойдаланилмаслиги, коммунал тўловлари вақтида тўлаб бориши, жамиятда ўз ўринини топиш ва барқарор шахсий даромад манбаига эга бўлиш ва жамиятнинг бошқа ижтимоий нормаларига риоя қилиши талаб этилади.


45. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг янги жойдаги ижтимоий мослашуви уларга уй-жой берилган йилдан бошлаб дастлабки уч йил давомида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир йилда камида икки мартда етим бола хонадонига ташриф буюриш орқали ўрганиб борилади.

46. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ажратилган уй-жойда яшаши, ижтимоий ҳаётга мослашишида қийинчиликлар аниқланган тақдирда, унга "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалла органи фаоллари билан биргаликда ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилади.

47. Уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жой билан таъминланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги йиллик маълумотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Агентликка ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача, ўз навбатида, Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Статистика агентлигига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши лозим.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


48. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коллеж, академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқиётган даврида маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган уй-жойларда коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари бўйича фойдаланилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг эллик фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилинади.

Бунда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган уй-жойларда фойдаланиладиган коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.


49. Берилган ордерлар, белгиланган талаблар асосида уй-жой билан таъминлангунга қадар ҳуқуқий кучга эга бўлади.


50. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз муддатларида мазкур Низом талабларига мувофиқ уй-жой билан таъминлашга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари масъул ҳисобланишади.


51. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар етим болаларга ўз вақтида уй-жой ажратилиши таъминланмаган ёки кечиктириш ҳолатлари кузатилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлигига туман (шаҳар) прокуратураси томонидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилади.


52. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар бериш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


53. Мазкур Низомда белгиланган чора-тадбирлар ва муддатларни ўз вақтида ва сифатли ижро қилинишида сусткашлик ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.




Низомга

1-ИЛОВА


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларни уй-жойлар билан таъминлаш

СХЕМАСИ


Босқичлар

      


    

Субъектлар

    


    

Механизм

    


    

Муддатлар

   








1-босқич


Ўқув-тарбия муассасалари

ва "Инсон" ижтимоий

хизматлар марказлари


     

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойга муҳтож сифатида "онлайн-навбат" ахборот тизимига киритиб боради.

       


Болани муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал











2-босқич


Агентликнинг ҳудудий

бошқармалари


       

1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой топади ва баҳоланишини ташкил этади.


2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган тартибда уй-жой сотиб олади.


3. Уй-жой бериш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

   


          

1. Йил давомида



2. Уй-жой баҳолангандан

кейин беш кун ичида


3. Етим болалар ва ота-она

қарамоғидан маҳрум бўлган бола 18 ёшга тўлган йилда

        











3-босқич


Туман (шаҳар)

ҳокимлиги


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага берилган уй-жойга кириб яшаши учун ордер берилади.


         

Қарор (буйруқ)келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида

      











4-босқич


Агентликнинг ҳудудий

бошқармалари


         

Туман (шаҳар) ҳокимликлари уй-жойни бериш бўйича ордерда кўрсатилган уйни етим бола номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.

      


Ордер олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида








Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси _____________________ вилояти

ҳокимлиги (ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши) _______тумани (шаҳар) ҳокимлиги

Уй-жой ажратилганлиги тўғрисида

ОРДЕР

          

Мазкур ордер

"______"



йилда туғилган


(кун)

(ой)

(йил)


          


га

(Ф.И.О.)


          


кишидан иборат оиласи (ўзи) учун умумий майдони


кв.м

         

бўлган


хонали уй-жойни





мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириш/қуриш (реконструкция қилиш)

         

мақсадида


асосида берилди.


(буйруқни қабул қилган орган, буйруқ рақами ва санаси)


         

Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари:

.


(серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

         

Ажратилган уй-жой манзили:

.


(туман (шаҳар), уй, хонадон рақами)

         

Уй-жойнинг қиймати:

.


(сумма сўз билан ёзилади)

         

Ордер эгаси билан бир қаторда уй-жойга унинг қуйидаги оила аъзолари ҳам биргаликда яшаши ҳисобга олинган.

         

Т/р

Қариндошлик даражаси

  

Ф.И.О.

     

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат

(серияси, рақами)

      

Туғилган санаси

  

1.


турмуш ўртоғи




2.

  

фарзандлар




   

   





          



тумани (шаҳри) ҳокими


       

QR-код

         








(Ф.И.О.)

      

______________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги 20____ йил.

         

Изоҳ. Ордер эгаси 30 ёшга тўлгунига қадар уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди. Ушбу ордер уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 октябрь