Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантинли, ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши ва тарқалишидан муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0034-22-сон СанҚваН)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 08.09.2022 й. N 25-сон)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ

08.09.2022 й.

N 25-сон




ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

карантинли, ўта хавфли ва бошқа юқумли

касалликларнинг четдан кириб келиши ва

тарқалишидан муҳофаза қилиш бўйича

санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативлари

(0034-22-сон СанҚваН)ни

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 14 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 109]



Ўзбекистон Республикаси "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантинли, ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши ва тарқалишидан муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0034-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини одамлар учун хавфли бўлган карантинли ва бошқа юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалишидан муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари (0161-04-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).