Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 23.02.2023 й. 63-қ/қ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 17.02.2023 й. 3-сон "Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 11.03.2023 й. 1954-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2023 й.

N 1954-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.02.2023 й.

N 63-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.02.2023 й.

N 3

 

ҚАРОРИ



"Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари

ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг

чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 апрелдаги 17/ҚҚ ва 8-сон "Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1954, 2009 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 242-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

Вазир

Б.А. Мусаев

Соғлиқни сақлаш вазири

А.С. Иноятов

     





Қарорга

ИЛОВА



"Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари

ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг

чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-бандидаги "ёшга тўлмаган шахслар" деган сўзлар "ёшгача бўлган ходимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон "Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 377-модда)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда "Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1973 йил 26 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги ва "Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни (Женева, 1999 йил 17 июнь) ратификация қилиш ҳақида"ги қонунларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "ёшга тўлмаган шахслар" деган сўзлар "ёшгача бўлган ходимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу низом ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилайди.";


в) 1-банддаги "жисмоний шахсларнинг" деган сўзлар "ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 2-бобнинг номидаги "ёшга тўлмаган шахслар" деган сўзлар "ёшгача бўлган ходимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3-банддаги "шахслар" деган сўз "ходимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


е) 4-банддаги "шахсларнинг" деган сўз "ходимларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Иловада:


a) илова белгисидаги "ёшга тўлмаган шахслар" деган сўзлар "ёшгача бўлган ходимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) илованинг номидаги "шахсларнинг" деган сўз "ходимларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 март