Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2005 й. 28-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2005 й.

N 28



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 22 январдаги

28-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот-таҳлил марказини ташкил этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларини мустаҳкамлаш тўғрисида" 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги Низомнинг 21-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 22-модда):

ўн биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳисоб (бюджетдан ташқари) рақамига" сўзлари "республика бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмир таннархини пасайтириш ва кўмир саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 августдаги 345-сон қарорининг 5-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 24-модда.