Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 15.05.2023 й. 11-2023/Б-сон "Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.06.2023 й. 3443-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.06.2023 й.
N 3443
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
15.05.2023 й.
N 11-2023/Б
БУЙРУҒИ
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий
жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ
моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш
бўйича тавсияларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 343-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсиялар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 14 июнь