Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2023 й. 287-сон "Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2023 й.

N 287



ВАХТА УСУЛИДА ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 465-моддасига мувофиқ, шунингдек, вахта усулида фаолият юритаётган ташкилотларда меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш ҳамда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 465-моддасида:

вахта усулида ишлаш ходимларнинг доимий яшаш жойига кунлик қайтишини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида меҳнат жараёнини амалга оширишнинг алоҳида шакли эканлиги;

ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланиши;

Ишни вахта усулида ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

вахта усулида ишлашни ташкил этиш ҳамда ходимларнинг меҳнат ва дам олиш режими, иш вақти ҳисобини юритиш;

вахта усулидаги ишларда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга имтиёзлар ва компенсациялар бериш тартиби;

вахта усулида ишлашда тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 июль