Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 10.07.2023 й. 01/14-14/24-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 03.07.2023 й. 27-сон "Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.07.2023 й. 3324-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2023 й.

N 3324-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ

БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ

10.07.2023 й.

N 01/14-14/24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.07.2023 й.

N 27

ҚАРОРИ



Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари

томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01/11-07/13 ва 53-сон қарори (рўйхат рақами 3324, 2021 йил 9 октабрь) (Қонунчилик малумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 10/21/3324/0946-сон) билан тасдиқланган Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Директор

А.Ж. Ортиков

Иқтисодиёт ва молия вазири

Ш.Д. Кудбиев

      





Қарорга

ИЛОВА



Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари

томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги намунавий низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Намунавий низом корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун салоҳиятли (потенсиал) иштирокчиларнинг дастлабки малака танловини ташкил этиш, ўтказиш тартиби ҳамда уларнинг ишончлилигини баҳолаш мезонларини белгилайди.".


2. 14-банднинг саккизинчи хатбошиси ва 16-банднинг учинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 июль