Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2023 й. ПФ-125-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.08.2023 й.

N ПФ-125



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ёнғинларнинг олдини олиш ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда бу борада давлат назоратини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 августдаги

ПФ-125-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонига 2-илованинг 32-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"

         

32.

Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан:

бир йилда бир мартадан батафсил ва назорат текширувини ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида тезкор текширувлар ўтказиш.


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 кундан

ошмаган ҳолда

         

".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-374-сон қарорида:


а) 3-банднинг "а" кичик бандида:

учинчи хатбоши "ҳақли эмас" сўзларидан кейин "давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган назорат текширувлари бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошидан "Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


8-банднинг еттинчи хатбошиси "солиқ текширувлари" сўзларидан кейин "давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


17-бандда:

биринчи хатбоши "хабардор қилиши шарт" сўзларидан кейин "давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "йўл қўйилмайди" сўзларидан кейин "давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;


47-банднинг биринчи хатбошисидан "ваколатли орган билан келишган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 август