Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

O`z DSt 3601:2022. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими. Ахборот-кутубхона фаолияти статистикаси (АВ томонидан 27.04.2022 й. 83-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 18.03.2022 й. 05-1387-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 27 апрелда 83-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2022 йил 18 мартдаги

05-1387-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3601:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик

иши бўйича стандартлар тизими

Ахборот-кутубхона фаолияти статистикаси


Мазкур давлат стандарти барча турдаги ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, ахборот-кутубхона фаолияти ва илмий-техник ахборот соҳасидаги бирламчи статистик маълумотларнинг ягона ҳисоблаш бирликлари рўйхатини белгилайди.

Ушбу давлат стандарти бухгалтерия ҳисоби соҳасига тегишли бўлган кўрсаткичларга нисбатан татбиқ этилмайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга ҳаволадан фойдаланилган:


ГОСТ 7.81-2001 - Ахборот, кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими. Нодаврий, даврий ва давомли нашрлар чиқаришни статистик ҳисобга олиш. Умумий қоидалар. (расмий манбаа: ГОСТ 7.81-2001 Система стандартов по информации, библиотечному и издательскому делу. Статистический учет выпуска непериодических, периодических и продолжающихся изданий. Основные положения).


*Изоҳ: мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларни Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январь ҳолати бўйича тузилган стандартлар кўрсаткичи бўйича ёки тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжатга ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) бўлса, унда мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) давлат стандартига амал қилиниши лозим.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот-кутубхона хизмати - ахборот-кутубхона муассасаси фойдаланувчисининг маълум бир эҳтиёжини қондирувчи ахборот-кутубхона хизматининг муайян натижаси (ҳужжатларни бериш, келиб тушган янги адабиётлар тўғрисидаги маълумот бериш, маълумотномалар, кўргазмалар ташкил этиш, маслаҳатлар бериш);


кутубхона тадбири - билимлар, ахборот, малака ошириш, ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш, мулоқот қилишга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун иштирокчилар гуруҳлари учун мўлжалланган хатти-ҳаракатлар ва ташкилий шаклларнинг йиғиндисидан иборат бўлган ахборот-кутубхона хизматининг тури;


ҳужжатларнинг берилиши - фойдаланувчининг талаби бўйича ахборот-кутубхона фондидаги ҳужжатнинг, шу жумладан ахборот-кутубхона муассасаси томонидан бошқа ахборот-кутубхона фондларидан олинган ҳужжатнинг вақтинча фойдаланишга берилиши;


газеталарнинг йиллик тўплами - календарь йили давомида нашрдан чиққан газета сонлари (нашрлари)нинг жами;


ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш бирлиги - ҳужжатларни асосий параметрлари ва номлари бўйича санаб чиқишни кўзда тутадиган ахборот-кутубхона фонди бирликларининг бирхиллаштирилган кўрсаткичи.


юклаб олинган ёзув - ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ўзининг маълумот-библиографик базасини тўлдириш учун бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон тизимларидан юклаб олинган, машинада ўқиладиган форматдаги библиографик ёзув;


конволют - кутубхона, ношир ёки нашриёт томонидан тузилган, мустақил нашрлар, қўлёзмалар, мақолаларнинг нусхалари ва бошқа материаллар киритилган йиғма жилд;


маслаҳат - аниқ сўраладиган маълумотларни эмас, балки уларни мустақил олиш йўлларини кўрсатадиган фойдаланувчининг сўровига бериладиган жавоб;


нусха - ҳужжатнинг мазмуни ва/ёки ташқи кўринишини исталган ташувчида ва исталган тақдим этиш шаклларида айнан қайта тиклаш;


машинада ўқиладиган ҳужжат - яратилиши ва фойдаланилиши учун махсус техник воситалардан фойдаланиладиган ҳужжат;


методик маслаҳат - муайян муаммоларни ҳал қилиш йўллари ва усулларини тушунтиришда ифодаланадиган, кутубхоначиларга услубий ёрдам кўрсатиш шакли;


хизмат кўрсатиладиган контингент - ахборот-кутубхона муассасаси уларга хизмат кўрсатадиган туман аҳолиси, ижтимоий гуруҳ ёки муассаса контингенти;


рад жавоби - фойдаланувчининг ресурслар ва ахборот-кутубхона муассасасининг йўналишига доир кўрсатиладиган хизматлар бўйича қондирилмаган талаби;


фойдаланувчи - ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши учун ахборот-кутубхона муассасасида рўйхатга олинган шахс;


тадбирга ташриф буюрувчи - ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ташкил қилинган тадбирда иштирок этувчи ва ахборот-кутубхона муассасаси томонидан белгиланган ҳисобга олиш ва ҳисобот шаклларида рўйхатга олинган шахс;


ташриф - фойдаланувчининг ахборот-кутубхона хизматидан фойдаланиш, ахборот-кутубхона муассасасининг тадбирида иштирок этиш мақсадида ахборот-кутубхона муассасаси биносига келиши;


келиб тушган ҳужжат - ҳисобот даври давомида (ой, чорак, йил) ахборот-кутубхона муассасасининг ахборот-кутубхона фондига белгиланган тартибда киритилган ҳужжат;


қўлёзма - қўлёзма кўринишда ёки босма машинада ёзилган ҳужжат;


тармоқ локал ҳужжатлари - муайян ахборот-кутубхона муассасаси маълумотларининг стационар сақлаш жойларида жойлашган электрон ҳужжатлар;


маълумот-библиографик маълумотлар базаси - умумий фойдаланиш интерфейсига ва маълумотларни излаш ҳамда бошқариш дастурига эга, электрон шаклда сақланадиган, библиографик тузилган, рефератив ва фактографик маълумотлар йиғиндиси;


масофавий лицензион ресурс - ахборот-кутубхона муассасаси қонуний фойдалана олиш ҳуқуқига эга, ишлаб чиқарувчи томонидан алоҳида маҳсулот сифатида таклиф қилинадиган электрон ресурс;


масофадан фойдаланувчи - ахборот-кутубхона муассасасидан ташқарида ушбу муассаса хизматларидан фойдаланувчи, шу жумладан ахборот-телекоммуникация тармоқлари орқали фойдаланувчи шахс;


ҳисобга олишнинг шартли бирлиги - ҳужжат (нусха, файл) ёки ҳужжатлар гуруҳи (йиғма жилд, газеталарнинг йиллик тўплами, файллар гуруҳи)ни алоҳида олинган объект сифатида тавсифловчи кўрсаткич.



3-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


3. Ахборот-кутубхона фаолиятининг статистикаси деганда, ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона иши алоҳида йўналишларининг ҳолатини тавсифловчи бирламчи статистика маълумотларини йиғиш, гуруҳлаш ва қайта ишлаш бўйича амалий фаолиятнинг тури тушунилади.


4. Ахборот-кутубхона фаолияти статистикасини юритишнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

ахборот-кутубхона фаолияти натижаларининг статистика ҳисобини юритиш;

бошқарув қарорларини қабул қилиш учун иш натижаларини мониторинг қилиш;

ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини режалаштириш ва уларнинг иши бўйича ҳисоботларни яратиш;

ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш ва уларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш.


5. Кўрсаткичлар ва бирламчи статистика маълумотларининг ҳисоблаш бирликлари ахборот-кутубхона фаолияти статистикасига киритилади. Бирламчи статистика маълумотлари деганда муайян объектнинг ҳажмини ёки жараённинг характеристикаларини акс эттирувчи маълумотлар тушунилади.

Бирламчи статистика маълумотларини ахборот-кутубхона муассасаси йиғади. Давлат статистика кузатуви шаклларини тўлдириш учун барча ахборот-кутубхона муассасаларининг маълумотлари республика даражасида ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар даражасида қўшилади.

Муайян вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиладиган хусусий кўрсаткичлар ахборот-кутубхона муассасасида қабул қилинган статистика ҳисобга олиш шаклларида (маълумотлар базалари, бланклар, кундаликлар, ҳисобга олиш журналлари, ҳисобга олиш китоблари, тадбирлар паспортлари, формулярлар, хизматлар регистрлари ва бошқалар) акс этади.


6. Статистик кўрсаткичлар ахборот-кутубхона муассасасининг ўзига хос хусусияти, унинг ахборот-кутубхона фондлари таркиби, кўрсатиладиган хизматлар ва бирламчи статистика маълумотларини йиғишнинг муайян мақсадларидан келиб чиққан ҳолда танланади ҳамда қўлланилади. Расмий статистик ҳисобга олишга тааллуқли бўлган ва белгиланган намунадаги статистик шаклларда акс эттирилиши керак бўлган кўрсаткичлар мажбурий кўрсаткичлар ҳисобланади.

Статистик кўрсаткичлар мазкур давлат стандарти билан чегараланмайди. Статистика маълумотлари бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам янада батафсил шакллантирилиши мумкин.



4-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА

МУАССАСАЛАРИНИНГ СТАТИСТИК

КЎРСАТКИЧЛАРИ


7. Ахборот-кутубхона муассасаларини санаш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:

юридик шахс ҳисобланган ахборот-кутубхона муассасалари сони;

юридик шахс таркибига кирувчи (давлат таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган) ахборот-кутубхона муассасалари сони.


8. Марказлашган кутубхона тизимидаги ахборот-кутубхона муассасаларини санаб чиқиш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:

марказий кутубхоналар сони;

марказий кутубхона тизимидаги таркибий бўлинмалар сони;

стационар бериш пунктлари сони;

мобил хизмат кўрсатиш пунктлари (библиобуслар, кутубхоналар-вагонлар, кутубхоналар-кемалар ва ҳоказо) сони.



5-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИ,

КАТАЛОГЛАР, КАРТОТЕКАЛАР, МАЪЛУМОТ-

БИБЛИОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ

СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ҲИСОБЛАШ

БИРЛИКЛАРИ


1-§. Бутун ахборот-кутубхона фондини санаб чиқиш


9. Бутун ахборот-кутубхона фондини санаб чиқиш қуйидаги ҳисоблаш бирликлари бўйича амалга оширилади:

барча турдаги ҳужжатлар суммаси бўйича ҳисобга олишнинг шартли бирликлари ва уларни тақдим этиш шакллари сони;

барча турдаги ҳужжатлар номлари ва уларни тақдим этиш шакллари сони;

ахборот-кутубхона муассасаси фойдаланувчиларига масофавий лицензион ресурслар орқали фойдаланиш мумкин бўлган электрон ҳужжатлар номларининг сони;

ахборот-кутубхона фондидаги ҳужжатлар билан банд бўладиган жавонлар метрларининг узунлиги;

ахборот-кутубхона муассасаси электрон ташувчилардаги электрон ҳужжатлар билан банд қилинадиган гигабайтлар ҳажми.


10. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондига келиб тушган ҳужжатлар қуйидаги ҳисоблаш бирликлари бўйича санаб чиқилади:

барча турдаги ҳужжатлар суммаси бўйича ҳисобга олишнинг шартли бирликлари ва уларни тақдим этиш шакллари сони;

барча турдаги ҳужжатлар суммаси бўйича номлари ва уларни тақдим этиш шакллари сони;

кутубхона фойдаланувчилари масофавий лицензион ресурслар орқали фойдаланишлари мумкин бўлган янги электрон ҳужжатлар номларининг сони.


11. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидан чиқариб ташланган ҳужжатлар қуйидаги ҳисоблаш бирликлари бўйича санаб чиқилади:

ахборот-кутубхона фондидан чиқиб кетган барча турдаги ҳужжатлар суммаси бўйича ҳисобга олишнинг шартли бирликлари ва уларни тақдим этиш шакллари сони;

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан фойдалана олиш ҳуқуқи йўқотилган масофадаги тармоқ ресурсларидаги электрон ҳужжатлар номларининг сони.


12. Янгиланадиган ва тўлдириладиган турли кўринишдаги ҳужжатлар ахборот-кутубхона муассасасининг фондига дастлаб келиб тушганда ҳисобга олиш бирлиги сифатида қаралади. Нашрдаги тегишли фрагментларни тўлдириш ёки алмаштириш, электрон ҳужжатларни янгилаш ва тўлдириш учун мўлжалланган кейин келиб тушадиган қўшимча варақлар, слайдлар, микрофишалар алоҳида ҳисобга олинмайди.


13. Кўп жилдли (кўп қисмли) нашр бир ном билан ундаги томлар (қисмлар) сони миқдорида саналади.


14. Конволютга киритилган ҳар бир ҳужжат мустақил санаб чиқиш бирлиги ҳисобланади.


15. Ҳужжатларга иловалар, агар улар мустақил аҳамиятга эга бўлмаса ва асосий ҳужжатга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишда фойдаланилмаса, алоҳида саналмайди.


16. Ҳисоблаш бирлиги сифатида кўриладиган бир номли нашрлар қуйидагилар ҳисобланади:

бир муаллиф асарлари тўпламининг барча жилдлари, агар нашрнинг номи ҳар бир жилдда такрорланса;

китоб ёки брошюрани ўз ичига олган микрофильмлар ёки микрофишалар тўплами;

Брайль шрифти билан босиб чиқарилган китоблар тўплами;

индивидуал сарлавҳага эга бўлган давомли нашрнинг ҳар бир мустақил жилди (нашри);

умумий сарлавҳага эга аудиовизуал ҳужжатлар (кинофильмлар), фоноҳужжатлар, статик визуал ҳужжатлар (слайдлар, микрофильмлар, диапозитивлар, микрофишалар) тўплами (альбоми);

умумий сарлавҳага эга бир нечта ғалтаклар (кассеталар)даги магнит фонограмма;

ташкил қилувчи қисмлари сонидан қатъи назар кинофильм, диафильм;

тармоқ локал ҳужжатлари учун файлларга бўлинганлигига боғлиқ бўлмаган мустақил сарлавҳага эга бир бутун асар;

электрон нашрларнинг рақамланган ёки рақамланмаган сериясига кирадиган ҳар бир компакт-диск, шунингдек умумий ном билан бирлаштирилган компакт-дисклар тўплами;

ўзининг сарлавҳасига эга ихтиёрий бошқа турдаги нашрларга иловалар сифатида нашр қилинган ва асосий нашрга мурожаат қилмасдан улардан фойдаланишга йўл қўювчи компакт-диск;

ташувчининг тури ва тақдим этиш шаклидан қатъи назар тўлдириладиган ва янгиланадиган электрон ҳужжат;

флеш-картада жойлаштирилган, мустақил сарлавҳага эга бўлган ҳар бир бутун асар.



2-§. Ахборот-кутубхона фондини ҳужжатлар турлари

бўйича санаб чиқиш


17. Китоблар ва брошюралар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

ҳар бир алоҳида нашр (китоб, брошюра);

конволютга кирувчи ҳар бир нашр;

индивидуал сарлавҳага эга кўп жилдли нашрнинг ҳар бир алоҳида жилди (нашри, қисми);

нашриёт папкаси (муқова, манжетка)да бирлаштирилган ҳолда чиқарилган ҳар бир брошюра;

китоб сериясига (рақамланган ёки рақамланмаган) кирувчи ҳар бир китоб ва брошюра;

индивидуал сарлавҳа ва мустақил аҳамиятга эга бўлган китоб ва брошюрага алоҳида нашр қилинган илова.


18. Журналлар ва давомли нашрлар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

алоҳида нашр қилинган сон, жилд, нашр;

ношир томонидан бир блокка муқоваланган сонлар, жилдлар, нашрлар тўплами;

индивидуал сарлавҳа ва ўзининг рақамланишига эга бўлган журналга даврий илова;

нашрларнинг индивидуал сарлавҳаси ва ўз рақамланишига эга бўлган давомли нашрнинг ҳар бир сони.


19. Газеталар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

газеталарнинг йиллик тўплами;

бир кунлик (бир марталик) газеталарнинг сони/нашри;

индивидуал сарлавҳа, ўзининг рақамланиши ва чиқиш маълумотларига эга алоҳида нашр қилинган газетага илова.


20. Тасвирий нашрлар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

альбом, давомли нашрнинг индивидуал сарлавҳага эга бўлган ҳар бир алоҳида чиқарилган жилди, нашри;

нашриёт папкаси (муқова, манжетка, қути) билан бирлаштирилмаган: варақ, откритка, плакат, фотографик ҳужжат, гравюра, ксилография, литография, линогравюра, офорт, эстамп, лубок, олеография, бадиий репродукция, экслибрис;

нашриёт папкаси (муқова, манжетка, қути) билан бирлаштирилган варақли ҳужжатлар гуруҳи, кадрлар, фотоҳужжатлар, изонашрлар тўплами.


21. Қуйидагилар нотали нашрлар сонини санаб чиқиш бирлиги ҳисобланади:

мустақил нотали нашр;

алоҳида нашр қилинган партия (овоз), партитура ва клавир;

битта нашрда партитура (клавир) билан бирлаштирилган партиялар (овозлар);

нашриёт папкаси (муқова) билан бирлаштирилган партиялар.


22. Картографик нашрлар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

харита, харита-схема;

атлас, кўп жилдли нашр жилди;

алоҳида рақамланган ёки санаси қўйилган нашрлардан иборат бўлган атлас;

серияли харита ёки атласнинг ҳар бир нашри;

бир нечта варақаларда (ёпиштириладиган) нашр қилинган ва умумий сарлавҳа билан бирлаштирилган харита;

умумий сарлавҳага эга бўлган кўп жилдли (кўп варақли) картографик нашр.


23. Ишлаб чиқариш ҳужжатлари сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

ихтиро патенти, тавсифи, намунали лойиҳа, саноат ускунаси ва маҳсулотлар каталоги, техник шартлар, муаллифлик гувоҳномаси, стандарт;

папкада бутун нашр ва ягона чиқиш маълумотларининг мундарижаси мавжуд бўлганда уларни бирлаштирувчи нашриёт папкаси (муқова)да чиқарилган норматив-ишлаб чиқариш ҳужжатлари;

алоҳида варақлар кўринишида чиқарилган норматив-ишлаб чиқариш ҳужжатлари, агар улардан ҳар бири индивидуал чиқиш маълумотларига эга бўлса, гарчи улар битта нашриёт папкаси (муқоваси) билан бирлаштирилган бўлса.


24. Интеллектуал мулк белгиларига эга бўлган, эълон қилинмаган ҳужжатлар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

диссертация, препринт, илмий-тадқиқот иши тўғрисидаги ҳисобот, алгоритмлар таржимаси, тавсифи, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастур;

бир маҳсулот (объект)га тегишли бўлган лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлар чизмаси ёки тўлиқ тўплами;

икки нусхадаги иш ва илова қилинган ҳужжатлардан иборат бўлган сақлашга топширилган илмий иш тўплами;

индивидуал сарлавҳага эга бўлган брошюраланган блок ёки эълон қилинмаган ҳужжатларнинг алоҳида папкаси.


25. Аудиовизуал ҳужжатларни санаб чиқиш умумий ҳамда алоҳида турлари бўйича амалга оширилади (киноҳужжатлар, товуш ёзувлари, мультимедиа ҳужжатлари (ечиладиган ташувчилардаги ва локал), визуал статик ҳужжатлар (слайдлар, диафильмлар ва диапозитивлар)).

Қуйидагилар аудиовизуал ҳужжатлар сонини санаб чиқиш бирлиги ҳисобланади:

видеоҳужжатлар ва киноҳужжатлар учун кассета, ғалтак, видеодиск (диск), файл;

фоноҳужжатлар учун кассета, диск, компакт-диск, ғалтак, файл;

визуал статик ҳужжатлар учун кадр, рулон;

мультимедиа ҳужжатлар учун компакт-диск, файл.



3-§. Ҳужжатларни тақдим этиш шакллари бўйича

ахборот-кутубхона фондини санаб чиқиш


26. Босма ҳужжатлар гуруҳига нашр этилган ёки босма нақш солинган, мустақил полиграфик безатилган: китоблар, брошюралар, туркум нашрлар, варақли нашрлар, газеталар, тасвирий нашрлар, нотали нашрлар, картографик нашрлар, диссертациялар авторефератлари ва бошқаларнинг тиражли нашрлари киради. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидаги босма нашрлар, келиб тушган ва чиқариб ташланган нашрлар сони умумий ҳамда алоҳида турлари бўйича санаб чиқилади.


27. Қўлёзма ҳужжатлар гуруҳини қўлёзмалар, қўлёзма китоблар, қўлёзма хариталар, қўлёзма ноталар, қўлёзма планлар, чизмалар, диссертациялар ва бошқалар ҳосил қилади. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидаги қўлёзмалар, қўлёзма китоблар, келиб тушган ва чиқариб ташланган қўлёзмалар сони умумий ҳамда уларнинг турлари бўйича санаб чиқилади.


28. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидаги рельеф-нуқтали шрифт (Брайль шрифти) билан бажарилган нашрлар, келиб тушган ва чиқариб ташланган нашрлар сони умумий ҳамда уларнинг турлари бўйича санаб чиқилади. Умумий номга эга бўлган тўпламга кирувчи ҳар бир жилд ҳисобга олишнинг шартли бирлиги ҳисобланади.

Бунда, умумий номга эга бўлган тўпламга кирувчи ҳужжатларни санашда ушбу тўпламга кирувчи ҳисобга олишнинг шартли бирликлари сонидан қатъи назар нашрлар тўплами ҳисобга олинади.


29. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидаги фотосуратда (даггеротиплар учун шиша ва б.) қўлланиладиган плёнкали ташувчилар, микрошакллар ва бошқа махсус шакллардаги ҳужжатларнинг келиб тушиши ва чиқариб ташланиши сони умумий ҳамда уларнинг турлари бўйича санаб чиқилади. Бунда, уларнинг сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

микрофильм, микрофильмлар ва диафильмлар учун ўрам;

микрофиша, микрофишалар учун фишалар тўплами;

кадр, слайдлар ва диапозитивлар учун кадрлар тўплами.


30. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидаги аналог машинада ўқиладиган ҳужжатлар (грампластинкалар, компьютерда қайта тиклаш учун мўлжалланганлардан ташқари мусиқа плеерлари учун компакт-дисклар, электрон ҳисоблаш машиналари учун тўплагичлардан ташқари тасмали ташувчилар) уларнинг келиб тушиши ва чиқариб ташланиши сони умумий ҳамда уларнинг турлари бўйича санаб чиқилади.


31. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидаги электрон ҳужжатлар (ташқи ахборот ташувчилардаги электрон ҳужжатлар, тармоқ локал ҳужжатлари, шу жумладан инсталляция қилинган, масофавий лицензион ресурслар), уларнинг келиб тушган ва чиқариб ташланган сони умумий, уларнинг турлари, ташувчи шакллари, фойдалана олиш шартлари бўйича санаб чиқилади. Қуйидагилар электрон ҳужжатлар сонини санаб чиқиш бирлиги ҳисобланади:

ахборот-кутубхона муассасасининг ташқи ахборот ташувчилари ва стационар маълумотларни сақлаш жойларидаги бир номли электрон ҳужжатнинг ҳар бир версияси;

ташқи ахборот ташувчилардаги электрон ҳужжатлар учун компакт-диск, дискетанинг нусхаси ва номи, флеш-карта;

тармоқдаги электрон ҳужжатлар учун (шу жумладан инсталляция қилинган ва ридерларда жойлаштирилган) ном;

масофавий лицензион ресурсга кирувчи ҳар бир нашр (китоб, журнал ва ҳоказо)нинг номи.



4-§. Ҳужжатларни эълон қилиш тили бўйича

ахборот-кутубхона фондини санаб чиқиш


32. Ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона фондидаги ҳар бир тилдаги ҳужжатлар, уларнинг келиб тушган ва чиқариб ташланган сони умумий ҳамда ҳужжатлар турлари ва уларни тақдим этиш шакллари бўйича санаб чиқилади.


33. Марказий Осиё халқлари тилларидаги ҳужжатларни статистик санаб чиқиш умумий ҳамда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида олиб борилади.


34. Чет тилларидаги ҳужжатларни статистик санаб чиқиш умумий ҳамда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида олиб борилади.



5-§. Ахборот-кутубхона фондини сақлаш

бўйича иш натижаларини санаб чиқиш


35. Муқовалаш-картонлаш ишларининг ҳажми қуйидаги кўрсаткичлар бўйича санаб чиқилади:

муқоваланган ҳужжатлар ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш бирликлари бўйича;

картонлаш ишлари муқовалари уларнинг сони бўйича.


36. Ахборот-кутубхона фондининг сақланишини таъминлаш бўйича реставрация-тиклаш ишларининг ҳажми қуйидаги кўрсаткичлар бўйича санаб чиқилади:

реставрация қилинган ҳужжатлар номлари бўйича;

квадрат дециметрларда (қўл технологияларидан фойдаланган ҳолда реставрация ишларини ўтказганда);

реставрация жараёнида ишлов берилган стандарт варақлар бўйича.


37. Ҳужжатларнинг суғурта нусхаларини яратиш учун микронусха кўчириш (микрофильм яратиш) бўйича ишлар ҳажми қуйидаги кўрсаткичлар бўйича санаб чиқилади:

маълумотларни микрофишага чиқариш ва микрофильм яратиш процедурасидан ўтган ҳужжатлар номлари;

яратилган микрофишалар (негатив микрофишалар сони ва диазодубликатлар сони);

яратилган микрофильмлар (негативлар ва позитивларнинг жами ва алоҳида сони, қайтариладиган нусхалар сони).


38. Электрон ҳужжатларнинг ҳажми қуйидаги кўрсаткичлар бўйича умумий ҳамда алоҳида санаб чиқилади:

нусхалар, қайта ишлаш ёки кўчириш жараёнидан ўтган ҳужжатлар номлари;

нусхалар, қайта ишлаш ёки кўчириш жараёнида ишлов берилган терабайтлар;

нусхалар, қайта ишлаш ёки кўчириш жараёнидан ўтиши керак бўлган файллар.



6-§. Ахборот-кутубхона муассасаси маълумот-

библиографик аппарати ҳажмини санаб чиқиш


39. Карточкалар каталоги ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

карточкали каталоглар;

ҳисобот даври охирида барча каталоглардаги библиографик карточкалар;

ҳисобот даври давомида барча каталогларга қўшилган библиографик карточкалар;

барча каталоглардаги таҳрир қилинган библиографик карточкалар;

ретроконверсиядан ўтган библиографик карточкалар.


40. Маълумот берувчи библиографик карточкалар картотекалари ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

маълумот берувчи-библиографик картотекалар;

барча маълумот берувчи-библиографик картотекалардаги карточкалар;

барча маълумот берувчи-библиографик картотекалардаги таҳрир қилинган библиографик ва фактографик карточкалар;

ҳисобот даври давомида барча маълумот берувчи-библиографик картотекаларга қўшилган карточкалар;

ретроконверсиядан ўтган библиографик ва фактографик карточкалар.


41. Ахборот-кутубхона муассасаси электрон каталогининг ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

ҳисобот даври охирида машинада ўқиладиган библиографик ёзувлар;

ҳисобот даври охирида умумий ва алоҳида келиб тушган манбалар бўйича машинада ўқиладиган библиографик ёзувлар (ахборот-кутубхона муассасаси томонидан яратилган ёки юклаб олинган ёзув);

ҳисобот даври давомида таҳрир қилинган машинада ўқиладиган библиографик ёзувлар;

ҳисобот даври давомида бошқа тизимларга сақланган, машинада ўқиладиган библиографик ёзувлар.


42. Маълумот-библиографик маълумотлар базаларининг ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

маълумотлар базаларининг умумий сони, хусусий генерацияланган маълумотлар базаларининг сони, сотиб олинган маълумот-библиографик маълумотлар базаларининг сони;

ҳисобот даври давомида ахборот-кутубхона муассасасига келиб тушган маълумотлар базаларининг сони;

ҳисобот даври давомида чиқариб ташланган маълумотлар базаларининг сони;

маълумот-библиографик маълумотлар базаларидаги таҳрир қилинган библиографик ва фактографик ёзувлар сони.



6-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ

СЎРОВЛАРИ СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

ВА ҲИСОБЛАШ БИРЛИКЛАРИ


1-§. Ахборот-кутубхона муассасаси

фойдаланувчиларини ҳисоблаш


43. Ахборот-кутубхона муассасаси (ахборот-кутубхона маркази, ахборот-ресурс маркази) хизмат кўрсатадиган контингентнинг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

хизмат кўрсатиш зонасида яшовчи аҳолининг сони - ҳудудий ахборот-кутубхона муассасалари учун;

ташкилот ва муассасалар ходимлари, ўқувчилари, аъзолари сони - таълим муассасалари ва ташкилотларнинг ахборот-кутубхона муассасалари учун.


44. Ахборот-кутубхона муассасаси фойдаланувчиларининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

ахборот-кутубхона муассасасига ташриф буюрган фойдаланувчилар (умумий ва алоҳида тоифалар бўйича);

масофадан фойдаланувчилар (умумий ҳамда хизмат кўрсатиш турлари бўйича алоҳида санаб чиқилади);

ахборот-кутубхона муассасаси тадбирларига ташриф буюрувчилар (тадбирда иштирок этган шахслар сони ҳисоблаш бирлиги ҳисобланади).


45. Ахборот-кутубхона муассасасига ташрифлар ва унинг электрон ресурсларидан фойдаланувчилар мурожаатларининг миқдорий кўрсаткичлари ташриф мақсадлари бўйича алоҳида санаб чиқилади. Фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона муассасасига ташрифлари ёки унинг веб-сайтларига мурожаатлар (сессия) сони қуйидаги бирликлар бўйича ҳисоб чиқилади:

ахборот-кутубхона муассасасига умумий ташрифлар, шунингдек унинг таркибий бўлинмаларининг кутубхона рўйхатида қайд қилинган ташрифлар;

кутубхона веб-сайтларига мурожаатлар, ижтимоий тармоқлардаги блоглар ва аккаунтлар бундан мустасно;

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ташкил қилинган ижтимоий-маданий тадбирларга (кўргазмалар, экскурсиялар, ижодий кечалар, тақдимотлар) ташрифлар;

илмий тадбирларга ташрифлар;

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ўтказиладиган интернет-конференцияларга ташрифлар;

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан тақдим этиладиган масофавий лицензион ресурсларга мурожаатлар;

каталогларга ва маълумот берувчи-библиографик картотекаларга мурожаатлар;

электрон каталогларга ва маълумот-библиографик маълумотлар базаларига мурожаатлар;

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан қайтариб олинадиган ва аннотация ёзиладиган очиқ фойдаланиладиган электрон ресурсларга мурожаатлар;

ахборот-кутубхона муассасасининг веб-сайтларида жойлаштирилган электрон ресурсларга мурожаатлар;

коммуникация воситалари (телефон, почта, факс, телеграф, электрон почта) орқали ахборот-кутубхона муассасасига мурожаатлар.



2-§. Фойдаланувчилар сўровларини санаб чиқиш


46. Ахборот-кутубхона фондидан бир маълумотнома, ҳужжатнинг бир нусхаси ва шу кабилар учун сўров, уни бериш шаклидан қатъи назар, фойдаланувчилар сўровларининг сонини санаб чиқиш бирлиги ҳисобланади.

Фойдаланувчининг ахборот-кутубхона муассасасининг электрон ресурсларига мустақил мурожаати сўров ҳисобланмайди ва у мазкур давлат стандартининг 45-бандига кўра санаб чиқилади.


47. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан белгиланган шаклдаги буюртма ёки сўров унинг ҳақиқий мазмунига боғлиқ ҳолда алоҳида санаб чиқилади.


48. Ҳужжатларни бериш учун сўровлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

сўровлар сони (сўровлар умумий ҳамда ахборот-кутубхона муассасаси таркибий бўлинмалари, ихтисослаштирилган ахборот-кутубхона фондлари (шу жумладан электрон кутубхонадан) кесимида алоҳида саналади);

ҳужжатларни етказиб беришнинг барча шакллари воситасида (зарур бўлганда, абонемент ёки ҳужжатларни етказиб бериш шаклларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳолда) ҳужжатларни олиш учун сўровлар сони;

бошқа ахборот-кутубхона муассасаларидан олинган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари учун сўровлар сони;

фойдаланувчининг мурожаатига кўра ҳужжатлардан фойдаланиш муддатини узайтириш учун сўровлар сони;

фойдаланувчининг илтимосига кўра ҳужжатларни сақлаб қўйиш учун сўровлар сони.


49. Ахборот-кутубхона муассасаси ахборот-кутубхона фондидаги ҳужжатлардан нусха кўчириш учун сўровлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

умумий ва сўров юборилган таркибий бўлинмалар бўйича келиб тушган сўровларнинг сони;

нусха кўчириш шаклларининг ҳар бири: нусха кўчириш, аудионусха кўчириш, электрон нусхани яратиш кабилар бўйича сўровлар сони.


50. Маълумотномалар олиш учун сўровлар умумий ва сўровларнинг қуйидаги турлари бўйича алоҳида санаб чиқилади:

манзилли сўровлар сони;

мавзуга оид сўровлар сони;

аниқлаштирувчи сўровлар сони;

фактографик сўровлар сони;

доимий сўровлар мавзуларининг сони.



7-БОБ. КЎРСАТИЛГАН АХБОРОТ-КУТУБХОНА

ХИЗМАТЛАРИНИНГ СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

ВА ҲИСОБЛАШ БИРЛИКЛАРИ


1-§. Ахборот-кутубхона фондидан ҳужжатлар

берилишини санаб чиқиш


51. Умумий ахборот-кутубхона фонди, таркибий бўлинма ва ихтисослаштирилган фонддан ҳужжатлар берилишини санаб чиқиш қуйидаги параметрлар бўйича амалга оширилади:

ахборот-кутубхона фондидан берилган ҳужжатларнинг шартли бирликлари сони;

берилган ҳужжатлар номларининг сони;

фойдаланиш муддати узайтирилган ҳужжатлар сони (ҳисобга олишнинг шартли бирликларида), бунда фойдаланувчининг ташаббусига кўра ҳужжат берилиши муддатининг ҳар бир узайтирилиши мустақил берилиши сифатида санаб чиқилади;

берилган/сақланган электрон ҳужжатлар сони (номларида ва бетларида).


52. Хизмат кўрсатишнинг турли шакллари бўйича берилган қуйидаги ҳужжатлар сони алоҳида санаб чиқилиши мумкин (ҳужжатларни санаш бирлиги ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш бирлиги ҳисобланади):

ахборот-кутубхона муассасасининг ўқув залларига берилган ҳужжатлар;

стационардан ташқари хизмат кўрсатиш шакллари орқали берилган ҳужжатлар;

масофадаги фойдаланувчиларга берилган ҳужжатлар;

абонемент ва бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондидаги ҳужжатларни етказиб беришнинг бошқа шакллари воситасида ахборот-кутубхона муассасасига келиб тушган ҳамда фойдаланувчиларга берилган ҳужжатлар (фойдаланувчиларга тақдим этилган бетлар сони, тўлиқ ёки қисмлар ҳолида тақдим этилган номлар сони ҳисоблаш бирлиги ҳисобланади).


53. Фойдаланувчига ҳужжатни етказиб бериш ахборот-кутубхона муассасасининг бир нечта бўлинмалари иштирок этадиган кўп босқичли жараён бўлганда, ҳужжат берилишини ҳисобга олиш ҳужжатни фойдаланувчига бевосита берган таркибий бўлинма томонидан амалга оширилади.


54. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида фойдаланувчилар томонидан олинган ҳужжатларни санаб чиқиш улар олинган ҳар бир манба бўйича амалга оширилади:

очиқ фонд;

электрон кутубхона ва электрон ҳужжатларнинг бошқа фондлари, шу жумладан ажратилган канал ёрдамида фойдаланиш, ахборот-кутубхона муассасасининг веб-сайтлари, корпоратив сайтлари орқали олинган ҳужжатлар (номи ва саҳифа ҳисоблаш бирлиги ҳисобланади);

масофавий лицензион ресурслар (саҳифа ҳисоблаш бирлиги ҳисобланади).



2-§. Ахборот-кутубхона муассасасининг

маълумот-библиографик аппаратидан

фойдаланишни санаб чиқиш


55. Карточкалар каталоги ва маълумот берувчи-библиографик картотекаларга мурожаатлар сони тўғридан-тўғри тўлиқ ёки танлов усули билан санаб чиқилади.


56. Қуйидагилар электрон каталог ва маълумот-библиографик маълумотлар базаларига мурожаатлар сонини санаб чиқиш бирлиги ҳисобланади:

ўтказилган қидирув;

сақланган ёзув.



3-§. Фойдаланувчилар сўровлари бўйича тайёрланган

ҳужжатлар нусхаларини санаб чиқиш


57. Кўрсаткичларни санаб чиқиш нусхаларни тайёрлаш усуллари бўйича алоҳида амалга оширилади.


58. Турли усуллар билан тайёрланган нусхалар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

саҳифа, номи - сканерлаш учун;

номи, саҳифа - нусха кўчириш учун;

номи, саҳифа - электрон ҳужжатларни босиб чиқариш учун;

файл, гигабайт - ташувчидан ташувчига электрон нусха кўчириш учун;

номи, кассета, бобина, ғалтак - аудио нусха кўчириш учун;

номи, кадр, микрофильм - микрофильм яратиш учун;

номи, фиша - микрофиша яратиш учун.



4-§. Маълумот-библиографик хизмат кўрсатиш

натижаларини санаб чиқиш


59. Маълумот-библиографик хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари умумий ахборот-кутубхона муассасаси ва унинг таркибий бўлинмалари бўйича санаб чиқилиши мумкин.

Фойдаланувчининг битта сўровига жавоб тариқасида берилган маълумотномалар уларнинг ҳақиқий сони бўйича санаб чиқилади, бу сон сўровларнинг сонига мос келмаслиги мумкин. Маълумотномани беришда ахборот-кутубхона муассасасининг бир нечта таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилган бўлса, ушбу маълумотномани санаб чиқиш фойдаланувчига жавобни тақдим этган бўлинма томонидан амалга оширилади.


60. Қуйидагилар маълумот-библиографик хизмат кўрсатишнинг ҳисоблаш бирлиги ҳисобланади:

маълумотнома;

маслаҳат;

бошқа манзилга йўналтириш.


61. Фойдаланувчиларнинг турли тоифаларига берилган маълумотномаларни санаб чиқиш қуйидаги параметрлар бўйича амалга оширилади:

кутубхонага бевосита ташриф буюрганда фойдаланувчиларга берилган маълумотномалар сони;

масофавий фойдаланувчиларга умумий ва ахборот-кутубхона муассасаси томонидан фойдаланиладиган коммуникация каналлари (телефон, почта, виртуал маълумот-библиографик хизмат кўрсатиш тизими, электрон почта, ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг аккаунтлари) бўйича алоҳида берилган маълумотномалар сони.


62. Берилган маълумотномалар сонини санаб чиқиш уларнинг типологиясига мувофиқ амалга оширилади:

манзилли маълумотнома;

мавзуга оид библиографик маълумотнома;

аниқлаштирувчи библиографик маълумотнома;

фактографик маълумотнома;

библиографик маслаҳат;

бошқа манзилга йўналтириш


63. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан берилган маслаҳатларни санаб чиқиш уларнинг асосий турлари бўйича амалга оширилади:

библиографик маслаҳат;

ахборот-кутубхона муассасаси, унинг хизматлари ва ресурслари бўйича йўналтирувчи маслаҳат ва маълумотнома (ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш режими, тартиби ва шартлари тўғрисида, ахборот-кутубхона муассасаси таркибий бўлинмалари фаолиятининг йўналишлари ва функциялари тўғрисида, ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида);

ёрдамчи-техник маслаҳат (электрон буюртмани амалга ошириш, электрон ҳужжатларни кўриб чиқиш, ахборотни сақлаш ва бошқа ташувчиларга кўчириш учун ускуна ва аппарат-дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича).



5-§. Ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатишда

рад жавобларини санаб чиқиш


64. Ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатишда рад жавобларини санаб чиқиш ҳар бир хизмат бўйича амалга оширилади:

ҳужжат ва/ёки нусхаларини беришда рад жавоблари (номларда);

маълумотномани бажаришда рад жавоблари;

консультациялар беришда рад жавоблари.


65. Қуйидагилар рад жавоби ҳисобланмайди:

сўралган ҳужжат нашр қилинмаган бўлса;

сўровда етарлича библиографик маълумотлар бўлмаса;

ахборот-кутубхона муассасаси сўраладиган хизматни кўрсатиш ваколатларига эга бўлмаса;

нотўғри пароль киритилган бўлса;

ахборот-кутубхона муассасасининг электрон ресурсларига мурожаат қилганда фойдаланувчи томонидаги техник носозлик;

ахборот-кутубхона муассасасига боғлиқ бўлмаган бошқа сабаблар.



8-БОБ. КУТУБХОНА ТАДБИРЛАРИ ҲАМДА БОШҚА

ГУРУҲЛИ ВА ОММАВИЙ ИШ ШАКЛЛАРИНИНГ

СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА

ҲИСОБЛАШ БИРЛИКЛАРИ


66. Кутубхона тадбирлари сони санаб чиқиш бирлиги бўлиб, бунда битта мақсадли тарзда ташкил қилинган тадбир ҳисобга олинади.


67. Бир вақтнинг ўзида бир неча шаклларни ўз ичига олган тадбир (масалан, кўргазма ва оғзаки библиографик шарҳ) асосий шаклга қараб битта тадбир сифатида ҳисобга олинади.


68. Тадбирнинг ташкил қилиниши ва/ёки ўтказилишида ахборот-кутубхона муассасасининг бир нечта таркибий бўлинмалари иштирок этган бўлса, у ҳолда уни ҳисобга олиш тадбирни тайёрлаш учун масъул бўлган бўлинма томонидан амалга оширилади.


69. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан оммавий тадбирларни ўтказишнинг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги параметрлар бўйича алоҳида санаб чиқилади:

таркибий бўлинмалар бўйича тадбирлар сони;

ахборот-кутубхона муассасасида ўтказилган тадбирлар сони;

ахборот-кутубхона муассасасидан ташқарида ўтказилган тадбирлар сони.


70. Ўргатадиган тадбирлар сони қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

циклли тусдаги тадбирлар сони ва машғулотлар сони;

ахборот-кутубхона муассасасида ўтказилган лекциялар, семинарлар сони;

ахборот-кутубхона муассасасидан ташқарида ўтказилган лекциялар, семинарлар сони;

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан фойдаланувчиларни ўқитиш учун сарфланган соатлар сони.


71. Маданий-маърифий тадбирлар (фестиваллар, тақдимотлар, танловлар, концертлар, экскурсиялар ва бошқалар) бўйича кўрсаткичлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ташкил қилинган тадбирлар;

ахборот-кутубхона муассасаси биносида ўтказилган тадбирлар;

ахборот-кутубхона муассасасидан ташқарида ўтказилган тадбирлар;

шакли ва мавзуси бўйича тадбирлар (ахборот-кутубхона муассасасининг муайян эҳтиёжига боғлиқ ҳолда).


72. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ташкил қилинган кўргазмалар бўйича кўрсаткичлар қуйидаги параметрлар бўйича санаб чиқилади:

умумий кўргазмалар сони;

ахборот-кутубхона муассасасида ташкил қилинган кўргазмалар сони;

ахборот-кутубхона муассасасидан ташқарида ташкил қилинган кўргазмалар сони;

ахборот-кутубхона муассасасининг веб-сайтларидаги мавзуга оид экспозициялар сони;

кўргазмаларда намойиш қилинган ҳужжатлар сони;

тақдим этиш шакли, мавзуси ва намойиш усуллари бўйича кўргазмалар сони (ахборот-кутубхона муассасасининг муайян эҳтиёжига боғлиқ ҳолда).


73. Ижтимоий тармоқларда ахборот-кутубхона муассасаси фаоллигининг миқдорий кўрсаткичлари:

ахборот-кутубхона муассасаси номидан олиб бориладиган блоглар сони;

ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар сони.



9-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАСИ ИЛМИЙ,

ИЛМИЙ-БИБЛИОГРАФИК, УСЛУБИЙ ВА НОШИРЛИК

ФАОЛИЯТИНИНГ СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

ВА ҲИСОБЛАШ БИРЛИКЛАРИ


1-§. Услубий иш кўрсаткичларини санаб чиқиш


74. Қуйидагилар нашр қилиш ёки нашр қилмаслик шаклларидан қатъи назар тайёрланган услубий қўлланмалар, йўриқномали, технологик ва норматив материаллар сонини санаб чиқиш бирликлари ҳисобланади:

номи;

муаллифлик варағи.


75. Ўтказилган услубий тадбирлар сонини санаб чиқиш бирликлари (зарур бўлганда ўз ахборот-кутубхона муассасасида ва бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига бориб ўтказилган тадбирлар санаб чиқилади) қуйидагилар ҳисобланади:

тадбир;

тадбир иштирокчиларининг сони.


76. Ахборот-кутубхона муассасаси ходимларининг услубий тадбирларда иштирок этишини ҳисоблаш бирлиги (зарур бўлганда ўз ахборот-кутубхона муассасасида ва бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига бориб ўтказилган тадбирлар санаб чиқилади) қуйидагилар ҳисобланади:

тадбир;

ахборот-кутубхона муассасасининг ходими.


77. Маслаҳат фойдаланиладиган коммуникация каналидан қатъий назар оғзаки ва ёзма методик маслаҳатлар сонини санаб чиқиш бирлиги билан ҳисобланади.


78. Бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ахборот-кутубхона муассасаси ходимларининг хизмат сафари сони қуйидаги кўрсаткичлар бўйича санаб чиқилади:

ўрганилган ахборот-кутубхона муассасаларининг сони;

хизмат сафарлари сони;

хизмат сафарларида услубий ёрдам кўрсатган мутахассислар сони.



2-§. Илмий иш кўрсаткичларини санаб чиқиш


79. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ташкил қилинган илмий ва илмий-амалий тадбирлар (конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар) сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

тадбир;

иштирокчи (зарур бўлганда бошқа шаҳардан келган иштирокчилар сони алоҳида санаб чиқилади);

маъруза (зарур бўлганда тадбир ташкилотчиси ҳисобланган ахборот-кутубхона муассасаси ходимлари томонидан тақдим этилган маърузалар сони алоҳида санаб чиқилади).


80. Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассисларининг бошқа муассасалар томонидан ташкил этиладиган илмий ва илмий-амалий тадбирлардаги иштироки кўринишидаги илмий фаоллигини ҳисоблаш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

тадбир;

ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси;

маъруза.


81. Тайёрланган илмий нашрлар сони қуйидаги жанрлар бўйича алоҳида санаб чиқилади:

монография;

илмий ишлар тўплами;

маълумотнома, календарь (шу жумладан ўлкашуносликка оид);

мавзули электрон ресурс;

тўпламлар ва давомли нашрлардаги мақола (улардан маҳаллий ва хориж нашрларида тақриз қилинадиганлари);

илмий ва илмий-амалий конференциялар тўпламларида, шу жумладан веб-сайтларида нашр қилинган маъруза.


82. Қуйидагилар тайёрланган илмий ишлар сонини санаб чиқиш бирлиги ҳисобланади:

номи;

муаллифлик варағи.


83. Мукофот ва совринлар билан (конкурслар, рейтингларда ва ҳоказо) тақдирланган ишлар сонини санаб чиқиш бирлиги сифатида уларнинг номидан фойдаланилади.


84. Грантлар учун берилган талабномалар сонини санаб чиқиш бирлиги (илмий ва мақсадли, улардан - қондирилганлари) талабнома ҳисобланади.


85. Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар, концепциялар, стратегиялар сонини ҳисоблаш бирлиги тайёрланган ва тугалланган ҳужжатнинг номи ҳисобланади.


86. Қуйидагилар нашр этилган ва нашр этилмаган материаллар (диссертациялар, авторефератлар) учун ахборот-кутубхона муассасаси мутахассислари томонидан тайёрланган илмий тақризлар сонини санаб чиқиш бирлиги сифатида ҳисобланади:

номи;

муаллифлик варағи.


87. Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассисининг раҳбарлиги остида тайёрланган диссертациялар сонини санаб чиқиш бирлиги сифатида мазкур диссертация ҳисобга олинади.


88. Раҳбарлик қилувчи органларнинг сўровлари бўйича тузилган таҳлилий маълумотномалар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

номи;

муаллифлик варағи.



3-§. Илмий-ахборот иши кўрсаткичларини санаб чиқиш


89. Тайёрланган библиографик қўлланмалар, шу жумладан электрон шаклда эълон қилинган қўлланмалар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

номи;

муаллифлик варағи (босиб чиқарилган ва машинкада ёзилган библиографик қўлланмалар учун).


90. Танланган ахборотни тарқатиш тизимлари бўйича библиографик иш кўрсаткичларини ҳисоблаш бирлиги (сигналли хабар бериш, шарҳлар, мавзуга оид рўйхатлар) қуйидагилар ҳисобланади:

сигналли хабар бериш;

мавзуга оид рўйхат номи;

библиографик тавсиф;

муаллифлик варағи.


91. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан очиқ фойдаланиладиган масофадаги танлаб олинган ресурсларда тузилган библиографик тавсиф ва аннотациялар сонини санаб чиқиш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

номи (танланган ресурснинг);

библиографик тавсиф;

аннотация.



4-§. Ахборот-кутубхона муассасаси ноширлик

фаолиятининг кўрсаткичларини санаб чиқиш


92. Ахборот-кутубхона муассасаси ноширлик маҳсулотининг ҳажмини ҳисоблаш бирлиги қуйидагилар ҳисобланади:

номи;

босма варағи;

адади.


93. Интернет ва ижтимоий тармоқларда ахборот-кутубхона муассасасининг ноширлик фаолияти ўзининг веб-сайтлари ва бошқа ташкилотлар сайтларининг структурасига кирувчи веб-саҳифаларнинг сони бўйича санаб чиқилади. Бунда, ахборот ресурсининг ҳар бир унификация кўрсаткичи - URL (Uniform Resource Locator) ҳисоблаш бирлиги ҳисобланади.


94. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан чиқарилган нашрлар турларини санаб чиқиш номлари, муаллифлик варақлари ва адади бўйича алоҳида олиб борилади:

даврий нашрлар;

китоблар ва брошюралар;

варақли материал.


95. Нашрларнинг шакллари бўйича ишлар сонини санаб чиқиш бирликлари қуйидагилар ҳисобланади:

номи, муаллифлик варағи, адади - босма нашрлар учун;

номи, адади - аудионашрлар учун;

ахборот-кутубхона муассасасининг веб-сайтидаги электрон манбалар учун ном;

номи, адади - ташувчилардаги электрон нашрлар учун.


96. Даврий, даврий бўлмаган ва давомли нашрларни чиқаришни санаб чиқиш ГОСТ 7.81 талабларига мувофиқ амалга оширилади.



10-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАСИ

МОДДИЙ-ТЕХНИК   БАЗАСИНИНГ   СТАТИСТИК

КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ҲИСОБЛАШ БИРЛИКЛАРИ


1-§. Ахборот-кутубхона муассасасининг эгаллаган

майдонлари ва хоналарини санаб чиқиш


97. Ахборот-кутубхона муассасаси эгаллаган барча ўзига тегишли ва ижарага олинган (асосий, хизматга оид, ёрдамчи) хоналарнинг умумий майдони уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар бир ёки бир нечта манзиллар бўйича ҳисобланади. Бунда ҳисоблаш бирлиги квадрат метр ҳисобланади.


98. Турли функциялар учун мўлжалланган майдонларни санаб чиқиш алоҳида амалга оширилади:

ахборот-кутубхона функцияларини бажариш учун умумий фойдали майдон, шу жумладан фойдаланувчилар учун мўлжалланган хоналар ва ўқув зоналари, ҳужжатларни сақлаш зоналари, ходимларнинг ишлаш зоналари, китобхонларга хизмат кўрсатиш майдони, кўргазма майдони, ускуналар жойлаштириладиган жой, кутубхона ресурслари ва хизматларини жойлаштириш учун ажратилган бошқа хоналар;

ҳужжатлар сақланадиган майдон, шу жумладан очиқ фойдаланиладиган ҳамда ёпиқ ҳолатда сақланадиган барча зоналар;

ўқиш, таълим олиш, ахборотни етказиб бериш, компьютерларни жойлаштириш ва фойдаланувчиларга кўрсатиладиган ҳар қандай бошқа хизматлар учун мўлжалланган хоналарни ўзи ичига олган, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган майдон, шунингдек очиқ фойдаланиладиган зоналар;

кутубхона операциялари учун мўлжалланган майдон, шу жумладан материаллар олиш зоналари, муқовалаш ишлари, тўпламлаш, каталоглаштириш, ҳисоблаш ишлари ва бошқариш учун ажратилган зоналар;

тадбирлар учун мўлжалланган майдон, шу жумладан семинарлар, йиғилишлар, машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган хоналар, кўргазма майдонлари.


99. Тарихий, маданий, архитектура ва бошқа алоҳида аҳамиятга эга ёдгорликлар мақомига эга майдонлар ва хоналарни санаб чиқиш қуйидаги ҳисоблаш бирликларида амалга оширилади:

хона (бино);

квадрат метр.


100. Майдонларни уларнинг мақомига кўра санаб чиқиш алоҳида ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ахборот-кутубхона муассасасининг тезкор бошқарувида бўлган хоналар;

ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ижарага олинадиган хоналар;

бепул фойдаланиш шартномаси бўйича фойдаланиладиган хоналар.


101. Қониқарсиз ҳолатда бўлган хоналарнинг майдони қуйидаги параметрлар бўйича ҳисобланади:

капитал таъмирлашни талаб қиладиган;

авария ҳолатида бўлган.



2-§. Ахборот-кутубхона муассасасининг хоналарида

фойдаланувчилар жойларини санаб чиқиш


102. Ахборот-кутубхона муассасасининг фойдаланувчилари учун мўлжалланган иш жойларининг сонини ҳисоблаш бирлиги сифатида (ҳисобот даврининг охирида) санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган битта иш жойи ҳисобга олинади.


103. Қуйидагилар алоҳида ҳисобланади:

алоҳида эҳтиёжлари бўлган ва жисмоний имкониятлари чекланган фойдаланувчилар учун мўлжалланган жойлар;

фойдаланувчилар учун мўлжалланган автоматлаштирилган иш жойлари.



3-§. Ахборот-кутубхона муассасасининг

фойдаланувчилари фойдаланадиган техник

воситаларни санаб чиқиш


104. Техник воситалар доналаб саналади.


105. Фойдаланувчилар фойдалана оладиган техник воситалар уларнинг турлари ва вазифасига кўра ажратилган ҳолда қуйидагича саналади:

интернетга уланган компьютерлар;

товуш ва видеони эшиттирувчи аппаратлар;

микрофильмлар, микрофишлар, слайд ва диапозитивларни ўқиш учун мўлжалланган аппаратлар;

нусха кўчирувчи аппаратлар;

принтерлар;

сканерлар;

фойдаланувчиларга тақдим этиладиган кўчма компьютер ускуналари (ридерлар, гаджетлар, ноутбуклар, нетбуклар, планшетлар ва ҳоказо);

фойдаланувчиларнинг айрим гуруҳлари учун мўлжалланган махсус ускуналар (тифлофлешплеерлар);

ҳаракатланиш имкониятлари чекланган одамлар учун мўлжалланган махсус техник воситалар (лифтлар, кўтаргичлар, аравачалар);

гуруҳли тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган техник воситалар (проекторлар, интерактив доскалар, товушни кучайтирувчи воситалар, монитор, конференциялар ўтказиш тизимлари ва ҳоказо);

фойдаланувчиларга маълумот берувчи ускуналар (экранлар, "югурувчи сатр" ва ҳоказо).


106. Ахборот-кутубхона муассасасини кўчма хизмат кўрсатиш воситалари билан жиҳозлаш кўрсаткичлари уларнинг турлари бўйича (библиобуслар, библиомобиллар, бошқа махсус транспорт воситалари) ажратилган ҳолда ҳисобланади.



11-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИ

ВА МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ

ОШИРИШ СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА

ҲИСОБЛАШ БИРЛИКЛАРИ


107. Ахборот-кутубхона муассасаси ходимларининг умумий сони барча таркибий бўлинмалар бўйича ҳисобланади. Бунда ҳисоблаш бирлиги бўлиб шахс ҳисобланади.


108. Турли участкаларда банд бўлган ходимларнинг сони асосий касб гуруҳлари бўйича ҳисобланади:

кутубхона ходими;

ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис;

услубий ва илмий ишни бажарадиган ходим;

техник ва ёрдамчи ходимлар;

бошқа ихтисосликдаги ходимлар.


109. Турли маълумотга эга ходимлар сони қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ҳисобланади:

олий маълумот, шу жумладан кутубхоначилик маълумоти;

ўрта-махсус маълумот, шу жумладан кутубхоначилик маълумоти;

фан номзодлари, шу жумладан 05.01.09 (ҳужжатшунослик, архившунослик, кутубхонашунослик) ва 05.01.10 (ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари) мутахассисликлари бўйича;

фан докторлари, шу жумладан 05.01.09 (ҳужжатшунослик, архившунослик, кутубхонашунослик) ва 05.01.10 (ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари) мутахассисликлари бўйича;

фалсафа докторлари, шу жумладан 05.01.09 (ҳужжатшунослик, архившунослик, кутубхонашунослик) ва 05.01.10 (Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари) мутахассисликлари бўйича;

профессионал қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломга ва малака оширишнинг бошқа шаклларига эга мутахассислар.


110. Ушбу ахборот-кутубхона муассасасидаги ходимларнинг иш стажи бўйича сони қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ҳисобланади:

иш стажи 3 йилгача бўлган;

иш стажи 3 дан 6 йилгача бўлган;

иш стажи 6 дан 10 йилгача бўлган;

иш стажи 10 йилдан кўп бўлган.


111. Ёш мезони бўйича ходимлар сони қуйидаги гуруҳлар бўйича ҳисобланади:

ёши 30 ёшгача бўлган;

ёши 30 дан 55 ёшгача бўлган;

ёши 55 ёш ва ундан катта бўлган.


112. Ахборот-кутубхона муассасасининг ходимлари малака оширишга сарфлаган вақтни ҳисоблаш бирлиги сифатида академик соат ва шахслар сони ҳисобланади.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).