Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
Тавсияда:
– қопланадиган харажатлар рўйхати;
– кундалик харажатлар;
– йўл харажатлари;
– яшаш харажатлари.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом қоидалари қуйидагилардан ташқари бошқа барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга:
- бюджет ташкилотлари;
- давлат мақсадли жамғармалари;
- бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;
- устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.
Қандай харажатлар қопланади
Иш берувчи ходимга хизмат сафарларида унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт
.
Хизмат сафарига юборилган ходимга қуйидаги харажатлар қоплаб берилади
:
- хизмат сафарида бўлган кунлар учун кундалик харажатлар;
- хизмат сафари жойигача бориш ва иш жойигача қайтиш харажатлари;
- иш берувчининг рухсати ёки хабардорлиги билан ходим томонидан қилинган бошқа харажатлар;
- турар жойни ижарага олиш харажатлари.
.Кундалик харажатлар қандай қоплаб берилади
Хизмат сафарига жўнатилган ходимнинг овқатланиши ва бошқа шахсий эҳтиёжларига кетадиган харажатлар ўрнини кундалик пулларни тўлаш орқали қопланг. Уларни хизмат сафарининг давомийлиги ва корхонада ўрнатилган кундалик харажатлар миқдоридан келиб чиқиб, ходим хизмат сафарига кетишидан олдин бўнак сифатида тўланг.
Кундалик харажатлар миқдори бюджет ташкилотлари учун белгиланган миқдорлардан кам бўлмаслиги керак, яъни кунига БҲМнинг 0,35 миқдоридан, шу жумладан
қуйидагиларга
:
- овқатланиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим қилинганда, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно – БҲМнинг 0,25 бараваригача бўлган миқдорда;
- бошқа харажатлар – БҲМнинг 0,1 бараваригача бўлган миқдорда.
Умумий овқатланиш объектларида харид амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) хизмат сафари даврининг ҳар бир куни учун алоҳида-алоҳида расмийлаштирилади.
Бу қонунийми?
– Йўқ, ноқонуний. Хизмат сафари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари бюджет ташкилотлари учун белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас
.
Бюджет ташкилотлари учун кундалик харажатлар меъёри – кунига БҲМнинг камида 0,35 миқдорида белгиланган. Шунинг учун хусусий корхона кундалик пуллар миқдорини ушбу меъёрдан кам бўлмаган миқдорда белгилаши керак.
Ходим хизмат сафари даврида овқатланиш харажатлари бўйича кунига 93 750 сўм (0,25 х 375 000) миқдорида бўлган тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилди. 2024 йил 1 октябрдан БҲМ 375 000 сўмни ташкил қилади.
Кундалик харажатлар миқдори овқатланиш учун харажатлар қисмида овқатланиш учун компенсация суммасига камаяди. Овқатланиш учун харажатлар қисмидаги кундалик харажатлар кунига 49 750 сўмни (93 750 – 44 000) ташкил қилади.
Ходим хизмат сафаридан қайтиб келганидан сўнг:
- хизмат сафарининг ҳақиқий муддатини ҳисоблаб чиқинг;
- уни буйруқдаги муддат билан таққосланг.
Агар хизмат сафари узайтирилган бўлса, сафарга жўнатилган ходимнинг бўнак ҳисоботи асосида унинг кундалик харажатлари қўшимча тўлаб берилади. Агар у қисқартирилган бўлса, у ҳолда хизмат сафарининг ҳақиқий давомийлигидан ортиқ кундалик пуллар қайтарилиши керак.
- режалаштирилган хизмат вазифаларини бажаришга улгурмаган бўлса;
- бетоб бўлиб қолса;
- ўз ташаббусига кўра.
Агар ходим барча хизмат вазифаларини бажаришга улгурмаган бўлса, раҳбарни бу ҳақда хабардор қилиши ва улгурмаганлигининг сабабини асослаб бериши керак.
Агар раҳбар хизмат сафарини узайтиришга қарор қилса, у ҳолда бу қўшимча буйруқ билан расмийлаштирилиши керак.
Хизмат сафарининг қўшимча кунлари учун кундалик пуллар тўланиши керак. Хизмат сафарига юборилган ходимнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатлилигини йўқотиши ҳамда соғлиғи ҳолати бўйича ўзининг доимий яшаш жойига қайтиш имконияти йўқлиги ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак
.
Агар ходим стационар даволанишда бўлмаса, хизмат сафари даврида бетоб бўлган кунлари учун турар жой бўйича кундалик пуллар ва харажатлар тўланади. Бу кунлар хизмат сафари муддатига киритилмайди.
Агар ходим хизмат сафарида ўз ташаббусига кўра ушланиб қолса, у ҳолда қўшимча кунлар учун кундалик харажатлар тўланмайди.
Бу ҳақда батафсил «Ходим бетоб бўлиб қолса, хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади» тавсияда ўқинг.
Кундалик пулларни хизмат сафарининг ҳар бир календарь куни, шу жумладан дам олиш, байрам кунлари ва ишланмайдиган кунлар, шунингдек мажбурий тўхташларни ҳисобга олган ҳолда йўлга кетган вақт учун тўланг.
Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий яшаш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, унда унга кундалик харажатлар тўланмайди
. Ходим ҳар куни хизмат сафари жойидан ўзининг доимий яшаш жойига қайтиш масаласи қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан ҳал қилинади:
- масофани;
- транспорт қатнови шароитини;
- бажарилаётган топшириқнинг хусусиятини;
- ходимга дам олиш учун шароит яратиш заруриятини инобатга олган ҳолда.
Нонушта қийматини кундалик тўловлар суммасидан чегириш керакми?
– Агар овқатланиш қиймати меҳмонхона ҳисобида алоҳида кўрсатилган бўлса, уни овқатланиш харажатларига киритиладиган қисмида ҳисобга олинг. Агар кундалик тўловлардан ташқари меҳмонхонада овқатланиш қийматини қоплайдиган бўлсангиз, у ҳолда уни компенсация тўловларига киритиб, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинг
.
Хизмат сафари жойигача бориш ва қайтиш харажатлари қандай қопланади
Тасдиқловчи ҳужжатлар бўлганда хизмат сафарига йўлланган ходимга қуйидаги харажатларни қоплаб беринг
:
- умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати;
- транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
- йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловларни;
- ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида юкни олиб ўтиш харажатлари (ташкилот раҳбарининг рухсати билан);
- йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар (тасдиқловчи ҳужжатларсиз ҳақ тўлашга қабул қилинади);
- хизмат сафари бекор қилиниши муносабати билан харид қилинган (ёки брон қилинган) йўл чипталари қайтариб топширилиши муносабати билан олиб қолинадиган маблағлар ва хизмат кўрсатувчилар томонидан қайтариб берилмайдиган бошқа харажатлар;
- умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, соҳилгача (пристангача), аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса.
Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда йўлкирани қуйидаги миқдорларда тўланг:
- бюджет ташкилотлари ходимлари учун – ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,1 % миқдорида;
- бошқа ташкилотлар ходимлари учун – жамоа ёки меҳнат шартномасида ёхуд ички ҳужжатда назарда тутилган, бироқ ҳар бир километрга БҲМнинг 0,1 %дан кам бўлмаган миқдорда.
Транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, масофани Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги электрон хариталардан фойдаланган ҳолда аниқланг. Чоп этилган нусхани ҳисоб-китобга ёки бўнак ҳисоботига илова қилинг.
Унга харажатлар қандай ва қанча суммада қопланиши керак?
– Мазкур ҳолатда ходимдан қуйидагиларни сўранг:
- харажатларни корхонада белгиланган миқдорларда қоплашни сўраб ташкилот раҳбари номига ёзилган ариза ёки хизмат хати тақдим қилишини;
- қопланадиган суммани бўнак ҳисоботига киритишини.
Шундан кейин аҳоли яшайдиган пунктлар орасидаги масофани аниқланг. Трасса бўйича Тошкент ва Самарқанд орасидаги масофа Интернетдаги маълумотга қараганда 310 км га тенг.
Бир тараф учун қопланадиган сумма 116 250 сўмни (375 000 х 0,1 % х 310), икки тараф учун – 232 500 сўмни (116 250 х 2) ташкил қилади. 2024 йил 1 октябрдан БҲМ 375 000 сўмни ташкил қилади.
Бунда сизда ходимнинг хизмат сафарида ушланиб қолганлиги ҳақида ёзма тушунтириш хати ёки бунинг бошқа ҳужжатлар билан тасдиғи бўлиши керак.
Транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар кириши мумкин:
- йўл чипталари;
- багаж чипталари;
- учиш талонлари, квитанциялари;
- чипта харид қилинганлиги ҳақидаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари.
- электрон авиачиптанинг қоғозга чиқарилган нусхаси;
- йўл ҳақининг нақд ёки нақдсиз шаклда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, касса чеки, терминал чеки, счётдан кўчирма).
Электрон темир йўл ёки автобус чиптаси харид қилинганда, ходимнинг йўлкира харажатларини йўл (учиш) ҳужжатини қоғозга чиқариш орқали тасдиқланг.
Агар ходим багажни ташиш учун қўшимча ҳақ тўлаган ва/ёки алоҳида хизмат буюртирган бўлса (масалан, жойни бронлаш бўйича), ташиш ҳужжати (хизмат кўрсатилганлиги ҳақидаги ҳужжат)нинг қоғозга чиқарилган нусхаси тасдиқловчи ҳужжат ўрнини босиши мумкин.
Турар жой ижараси харажатлари қандай қопланади
Бундай харажатлар ходим сафарга келган кундан бошлаб у ердан йўлга чиққан кунгача қилган ҳақиқий харажатларга қараб тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қопланади.
Бунда бюджет ташкилотлари меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш чегарасига риоя қилиши шарт
.
Агар ташкилотнинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмол, юк сақланадиган хона, телевизор, музлаткич, идиш-товоқдан фойдаланиш, иш юзасидан қилинган алоқа хизматлари) ҳақини тўлаш харажатларини ҳам қоплашингиз мумкин.
Тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда, турар жойни ижарага олиш харажатлари ходим хизмат сафарида бўлган ҳар бир кеча-кундуз учун БҲМнинг 20 % миқдорида қопланади
.
Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш керак?
– Сиз ходимнинг аризаси ёки хизмат хати ва бўнак ҳисоботи асосида унга қуйидаги миқдорда турар жойни ижарага олиш харажатларини қоплаб беришга ҳақлисиз:
375 000 х 20 % х 7 = 525 000 сўм. 2024 йил 1 октябрдан БҲМ 375 000 сўм.
- Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарларида сафар харажатларини қандай тўлаш керак
- Хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак
- Кафолатли ва компенсация тўловларини қачон тўлаш керак
- Вахта усулидаги ишлар қандай ташкил этилади
- Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай амалга оширилади
Телеграм канали