Ходимларнинг шахсга доир маълумотлари қандай сақланади ва улардан қандай фойдаланилади
Тавсияномада:
– Қандай маълумотлар шахсга доир маълумотларга киради
– Шахсга доир маълумотлар қандай сақланади ва улардан қандай фойдаланилади
– Қандай ҳужжатларни ишлаб чиқиш керак
– Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.
Иш берувчи ходимларнинг шахсга доир маълумотларини хавфсизликда сақлаши шарт. Қонунчилик шахсга доир маълумотларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳимоялаш талабларига риоя қилмаганлик учун иш берувчининг зиммасига жавобгарлик юклайди.
Шахсга доир маълумотларга қандай маълумотлар киради
Ходимнинг шахсга доир маълумотлари – ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги маҳфий ахборотдир
. Ходимлар шахсга доир маълумрларни меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этади.
Шахсга доир маълумотлар жумласига ходим тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киради:
- Ф.И.О., туғилган санаси ва жойи;
- ЖШШИР (мавжуд бўлса);
- маълумоти ва бу тўғрисидаги ҳужжалар;
- меҳнат фаолияти бошланганидан эътиборан бажарилаётган ишлари, ҳарбий хизматни қўшиб ҳисоблаганда;
- доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили;
- паспорт ёки ID-карта маълумотлари – серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги;
- шахсий телефон рақами, электрон почта манзили;
- ҳарбий мажбуриятга дахлдорлиги, ҳарбий рўйхатга олиш бўйича маълумотлар – захирада бўлган фуқаролар ва ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган шахслар учун;
- СТИР, мавжуд бўлса;
- ШЖБПҲнинг рақами;
- мажбурий тиббий кўрик натижалари;
- ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари;
- оилавий аҳволи, яқин қариндошларининг Ф.И.О. ва туғилган саналари;
- ходимнинг ва унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар, воқеалар ҳамда ҳолатлар ҳақидаги бошқа маълумотлар.
Шахсга доир маълумотларга шу жумладан ходимнинг анатомик ва физиологик ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи биометрик маълумотлар ҳам киради
.
. Иш ҳақи миқдори муайян ходим билан боғлиқ бўлган маҳфий маълумот ҳисобланади ва унга ишлов бериш шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун таъсирига тушади. Шунинг учун, агар бухгалтер ташкилот ходимларининг ҳисобланган даромадлари тўғрисидаги маълумотни тарқатаётган бўлса, и
.Шахсга доир маълумотлар қандай сақланади ва улар билан қандай ишланади
Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини қонунчилик қоидаларига мувофиқ сақланг ва фойдаланинг
. Бу ходимларнинг шахсга доир маълумотларга эга ахборот мавжуд бўлган ҳужжатларига ҳам тааллуқлидир.
МК биноан иш берувчи ходимларнинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғида қуйидагиларга амал қилиши шарт
:
- шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик қоидаларига асосланиши;
- ходимнинг шахсга доир барча маълумотларини ходимнинг ўзидан олиши;
- шахсга доир маълумотларни учинчи шахслардан фақат ходимни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ва унинг розилиги билан олиш.
- шахсга доир маълумотларни олишнинг мақсадлари, тахмин қилинаётган манбалари ва усуллари, шунингдек бу маълумотларнинг хусусияти тўғрисида ходимга хабар қилиш;
- агар ходим шахсий маълумотларни олиш учун ёзма розилик беришни рад этса, бунинг оқибатлари тўғрисида унга хабар қилиш;
- ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
- ходимларни шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тўғрисида имзо қўйдириб таништириш;
- ходимларнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш;
- меҳнат фаолияти жараёнида маълум бўлган шахсга доир маълумотларнинг ошкор қилинишига йўл қўймаслик.
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солишлари мумкин. Хусусан, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда: йиғиш, сақлаш, ўзгартириш, фойдаланиш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш ва йўқ қилиш учун.
Жарима миқдори: фуқаролар учун – БҲМ 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахслар учун – БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача
.
Мулкдор ёки оператор биометрик ва генетик маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларни ҳимоя қилиш ва сақлашнинг ташкилий ва техник чора-тадбирларини амалга оширади (Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги Низом, 05.10.2022 йилдаги ВМҚ-570-сон қарорга 2-илова). Бунда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишнинг, уни қўллаш шартларига қараб, 4 та даражаси мавжуд (05.10.2022 йилдаги ВМҚ-570-сон қарорга 1-илова):
|
Ҳимоя даражаси |
Тегишли даражани қўллаш шартлари |
Зарур ҳимоя чоралари |
|
Ҳимоя қилишнинг I даражаси |
- I-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда махсус ва (ёки) биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ишлов берилганда; - II-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан ортиқ субъектларнинг махсус шахсга доир маълумотларига ишлов берилганда. |
- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини ташкил этиш; - биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик; |
|
Ҳимоя қилишнинг II даражаси |
- I-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда махсус ва (ёки) биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ва ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларга ишлов берилганда; |
- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини ташкил этиш; - биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик; |
|
Ҳимоя қилишнинг III даражаси |
- II-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор ходимларининг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ёхуд мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 гдан кам бўлган субъектларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ишлов берилганда; |
- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини ташкил этиш; - биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик; - маълумотлар базасига кириш имкониятига эга бўлган шахслар рўйхатини тасдиқлаш; |
|
Ҳимоя қилишнинг IV даражаси |
- III-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда маълумотлар базасида ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларга ишлов берилганда. |
- маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини таъминлаш, - биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз киришига йўл қўймаслик; |
Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш керак
Қонунчилик шахсга доир маълумотлар билан ишлашнинг умумий тартибини тартибга солади, шунинг учун ташкилотда улар билан ишлаш тўғрисида қўшимча Низом бўлиши керак. Низомни ишлаб чиқишда қонунчилик талабларига асосланинг ва ташкилотнинг спецификаси ва хусусиятларини ҳисобга олинг, масалан:
- меҳнат мажбуриятларини бажариш учун иш берувчига керак бўладиган ходимларнинг шахсий маълумотларини;
- ходимларнинг шахсий маълумотларини олиш, сақлаш ва назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини;
- шахсий маълумотни сақлаш, унга ишлов бериш, узатиш, бериш, ҳимоя қилиш ва тақдим этиш қоидаларини;
- тўғри маълумотларни тақдим этиш, шунингдек маҳфийликни сақлаш тўғрисида ходимларнинг ўзларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари рўйхати.
Бунда, шахсга доир маълумотлар билан ишлаш тўғрисидаги Низомдан ташқари, қуйидагиларни ишлаб чиқинг ва тасдиқланг:
1. Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича масъул ходимни тайинлаш тўғрисида буйруқни. Буйруқда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш қоидаларини, шунингдек уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик чораларини белгиланг.
2. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсатини, агар шахсга доир маълумотларга ташкилотнинг расмий сайтида ишлов берадиган бўлсангиз.
3. Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида Низом, унда шахсга доир маълумотларнинг чиқиб кетишини олдини олиш чораларини белгиланг.
4. Шахсга доир маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида мажбуриятни.
5. Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш учун рухсат бериш регламенти ва талабларини. Регламентда шахсга доир маълумотларга кириш тартиби ҳамда улар билан ишлаш ҳуқуқига эга ходимлар рўйхатини тасдиқланг.
1-жадвал
Ташкилотнинг шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича ҳужжатларига нималар киритилади
|
Ҳужжатнинг номи |
Нима киритилади |
|
Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича масъул шахсни тайинлаш тўғрисида буйруқ |
Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва ишлов бериш қоидалари, уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик чоралари |
|
Шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик |
|
|
Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш тўғрисидаги низомлар |
|
|
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш сиёсати |
|
|
Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида Низом |
|
|
Шахсга доир маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият |
|
|
Шахсга доир маълумотлар билан ишлаш учун рухсат бериш регламенти ва талаблари |
|
Шахсга доир маълумотларни ғайриқонуний равишда фойдаланишдан ҳимоя қилиш мақсадида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатларнинг бутлигини таъминлаш учун умумий сақлаш қоидаларига риоя қилинг:
- Ҳужжатларни сейфлар ва қулфланадиган шкафлар бор бўлган алоҳида бинога жойланг. Ёнмайдиган сейфларга меҳнат дафтарчалари, шкафларга эса шахсий карточкалар, буйруқлар, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар жойланади.
- Ҳужжатларга кириш имкониятини чекланг. Улар билан фақат ваколатли шахс ва маълумотлари иш берувчида сақланаётган ходимнинг ўзи ишлаши мумкин. Бошқа шахслар улардан фақат ёзма рухсатга кўра ёки аниқ бир вазифани ҳал қилиш учун фойдаланишлари мумкин.
- Маълумотларни олиш ва улардан фойдаланишга талаблар белгиланг. Бу талаблар МК ҳамда конституциявий ҳуқуқларни бузмаслиги керак. Маълумотларни ходимнинг розилигисиз бериш, шахсий мақсадларда фойдаланиш ва ҳоказо мумкин эмас.
- Шахсга доир маълумотларга кириш имкони берилган шахсларни ушбу маълумотлар билан ишлаш бўйича талаблар ва бу талабларга амал қилмаганлик учун жавобгарлик чоралари билан қўл қўйдириб таништиринг.
Бундан ташқари, биометрик ва генетик маълумотларни сақлаш учун ёнғин хавфсизлиги талабларига, санитария қоидаларига қатъий амал қилиниши, шунингдек бинони сув босишини олдини олиш чоралари кўрилиши лозим, шу жумладан
:
- бегона шахсларнинг кириш имкониятини истисно этадиган ишончли ҳимоя воситаларига эга бўлиш;
- маълумотларни сейфларда, металл жавонларда ёки металл стеллажларда сақлаш;
- хоналарни қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш;
- кириш эшиклари ва деразаларни қўриқлаш хизматига боғлаш.
. Бундай ҳолатда ходим иш берувчида бўлган ўзининг барча шахсга доир маълумотлари тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олишга, шу жумладан уларга ишлов бериш тартиби ҳамда улардан қачон ва нима мақсадда фойдаланилганини билишга ҳақли.
. ЯММТга ходимнинг яқинлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун бевосита яқинларининг ўзларининг розилиги талаб қилинади. Шунинг учун иш берувчи ходимдан ушбу маълумотларни талаб қилишга ҳақли эмас.- меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ шахсга доир маълумотларга кириш имкониятига эга бўлишини;
- бундай маълумотларни ошкор қилмаслик, узатмаслик ёки шахсий ҳамда бошқа мақсадларда фойдаланмаслик мажбуриятини олишини;
- ошкор қилганлик учун, шу жумладан у билан меҳнат муносабатлари бекор қилинганидан кейин ҳам, жавобгар бўлишини.
Шахсга доир маълумотларнинг четга чиқиб кетиши учун ходимни интизомий ёки моддий жавобгарликка тортиш фақат қуйидаги ҳолларда мумкин:
- маълумотлар унга меҳнат вазифалари доирасида маълум бўлди;
- ходим уларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олган.
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш талабларини бузганлик учун қандай жазо чораси қўлланилади
Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва фойдаланиш қоидаларининг бузилганлиги учун жавобгарлик бундай ҳужжатлар билан ишлаш ваколати берилган мансабдор шахснинг зиммасига юклатилади
. Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва фойдаланиш қоидаларининг бузилишига қуйидагилар киради:
- ҳужжатларни қонунга хилоф равишда учинчи шахсларга бериш;
- ҳужжатларни тўлдиришдаги хатолар, уларни йўқотиш;
- нотўғри сақлаш.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришда қонунчилик қоидаларининг бузилишига айбдорлар интизомий ҳамда моддий жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари, уларни шунингдек маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортишлари мумкин.
2-жадвал
Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
. Иш ҳақи миқдори муайян ходим билан боғлиқ бўлган маҳфий маълумот ҳисобланади ва унга ишлов бериш шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун таъсирига тушади. Шунинг учун, агар бухгалтер ташкилот ходимларининг ҳисобланган даромадлари тўғрисидаги маълумотни тарқатаётган бўлса, иш берувчи уни интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли.- Ходимнинг шахсий йиғма жилди қандай юритилади
- Маҳфий маълумотлар тўғрисидаги Низом қандай тасдиқланади
- Ходим аввалги иш стажи ҳақидаги маълумотларни электрон меҳнат дафтарчасига қандай киритиши керак
- ЯММТга нотўғри киритилган маълумотларни қандай таҳрирлаш ва ўчириш мумкин
- NDA (ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишувни) қачон тузиш керак
Телеграм канали