Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
ЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар
«Norma» ПРМда «Норма»нинг меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг ЯММТ семинарлари туркуми бўлиб ўтди. Buxgalter.uz илтимосига кўра, у тингловчилар томонидан энг кўп бериладиган 10 та саволдан тўплам тайёрлади.
1. Тизимга сканерланган буйруқлар ва меҳнат шартномалари нусхаларини илова қилиш зарурми?
- Йўқ, ҳеч нарсани илова қилиш зарур эмас. ЯММТнинг тегишли майдонларига фақат тузиладиган меҳнат шартномалари ва ташкилотнинг тегишли ҳужжатларидан ахборотни олиб ўтиш лозим.
2. ЯММТга маълумотларни қайси тилда киритиш зарур?
- ЯММТ интерфейси ўзбек (кирилл, лотин ёзуви) ва рус тилларини қўллаб-қувватлайди. Бинобарин, тизимга ахборотни танловга кўра ушбу тиллардан бирида киритилади.
3. Ходимларнинг мавжуд меҳнат дафтарчаларини нима қилиш мумкин? Уларни қўлга бериш лозимми?
- Ташкилотда ишлаётган ходимларда ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасида мавжуд. Шунчаки ходимнинг меҳнат шартномасини тизимда рўйхатдан ўтказиш лозим.
Меҳнат шартномасини тугатиш чоғида ЯММТ ва қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига (гарчи унда ишга қабул қилиш тўғрисида ёзув бор экан, ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзув ҳам бўлиши керак) ёзув киритилади. Шундан кейин қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси кейинчалик сақлаш учун фуқаронинг қўлига қайтарилади.
Янги жойда қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ёзув энди киритилмайди, фақат ЯММТга киритилади.
4. Янги ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қандай муддатда ЯММТда рўйхатдан ўтказилиши лозим? Битта штат лавозимига 0,5 ставка бўйича икки нафар ходим қабул қилинган тақдирда қандай йўл тутиш лозим?
- Меҳнат шартномаси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги (ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги) ёзув меҳнат шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида электрон меҳнат шартномасига тушиши керак.
Ярим ставкага қабул қилинган ходимлар тўғрисидаги ахборотни ҳам ЯММТга киритиш лозим: ҳар бир иш ўрни 0,5 ставкага мўлжалланганлиги ҳақида ёзувлар киритиш лозим.
5. ЯММТда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш лозимми?
- Йўқ, ЯММТда фақат меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказилади.
6. ЯММТда қуйидагиларни рўйхатдан ўтказиш лозимми:
- муддатли меҳнат шартномалари?
- ўриндошлик асосидаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари?
- чет эллик ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари?
- меҳнат шартномасига қўшимча келишувлар?
- Ҳа, Меҳнат кодексига мувофиқ ходим ва иш берувчи ўртасида тузиладиган барча турдаги меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча келишувлар ЯММТда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
7. Агар маош штат жадвалига асосан белгиланган бўлса, у ЯММТда қандай акс эттирилади?
- Тизимда функция мавжуд: маошнинг аниқ миқдорини кўрсатиш эмас, балки уни штат жадвалига асосан белгилаш.
8. Кадрлар хизмати ходими қандай қилиб ходимнинг ташаббусига кўра олдинги иш жойлари тўғрисидаги ахборотни ЯММТга киритиши мумкин?
- Тизимнинг бош саҳифасида ходимнинг фамилиясига босинг. Ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси очилади. “Меҳнат дафтарчаси бўйича олдинги иш жойини қўшиш”га босинг ва очилган шаклни тўлдиринг.
9. Агар штат жадвалига асосан бўлимлар мавжуд бўлмаса, қандай йўл тутиш керак?
- Бўлимни яратиш бўйича қадамни четлаб ўтинг ва дарҳол иш ўринларини барпо этишни бошланг.
10. Нотўғри ташкил этилган бўлинма ёки иш ўрнини қандай қилиб тўғирлаш ёки олиб ташлаш мумкин?
- Бўлинма ёки иш ўрни тўғрисидаги ахборотни тузатиш учун тизимнинг бош саҳифасида зарур бўлинма ёки иш ўрнини топинг ва қалам тасвирланган тугмага босинг. Шундан сўнг тегишли ўзгартиришларни киритинг ва киритилган маълумотларни сақлаб қўйинг.
Эътибор беринг: мазкур иш ўрнига фақат ушбу ўринга меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Бўлинма (бўлим)ни ёки иш ўрнини олиб ташлаш учун, тегишли ёзувдан ўнгда саватча тасвирланган тугмага босинг. Фақат унинг таркибида бўлимлар ва иш ўринлари бўлмаган тақдирда бўлинмани олиб ташлаш мумкин бўлади.
Сиз ушбу ҳавола бўйича Ленара ХИКМАТОВАнинг “Электрон меҳнат дафтарчалари” январь ойи семинарларига ёзилишингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ