Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Дам олиш кунларида ишлаш учун тўлов
Тармоқ жамоа шартномасига мувофиқ дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун камида уч ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Бироқ, корхоналардан бирида тузилган жамоа шартномасида мазкур тўлов камида икки ҳисса миқдорида тўланади. Ташкилот қайси локал ҳужжат меъёрларини қўллаши зарур?
Мазкур ҳолатда тармоқ жамоа келишувининг меъёрларини қўллаш лозим, чунки улар мазкур соҳадаги ходимлар шароитини яхшилайди (Меҳнат кодексининг 5-моддаси).