Кадрлар бўйича мутахассис учун лайфхак: Т-2 шакли билан ишлашни қандай оптималлаштириш мумкин

preview

Кадрлар бўйича мутахассислар ходимларнинг таътиллари ҳисобини Т-2 шаклидаги шахсий варақада, одатда, қоғоз шаклида юритишади. Бу унчалик қулай эмас – ходим корхонада қанча узоқ ишласа, қоғоз ёзувларда чалкашиб кетиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Т-2  шаклидаги шахсий варақани электрон шаклда юритиш қулайроқ бўлар эди, аммо бу ҳолда керак бўлганда ходимларнинг имзоларини олиш имконсиз бўлади.

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Т-2 шаклидаги шахсий варақани электрон  тарзда юритиш – Меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича йўриқнома талабларига тўлиқ мос келмайди. Кўпгина бўлимларда ходимнинг шахсий имзоси талаб қилинади, буни электрон шаклда амалга ошириш имконсиз.

Лекин таътиллар масаласида уларни  Т-2 шаклидаги шахсий варақага илова бўладиган электрон жадвалда ҳисобга олиш мумкин, деб ўйлайман. Меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирдагина  ушбу шаклни чоп этиш ва Т-2 шаклидаги шахсий варақа билан бирга архивда сақлаш керак.

 

Т-2 шаклидаги шахсий варақага электрон иловани қандай яратиш керак  

1. Кўп саҳифали Excel ҳужжатини яратамиз.

2. Ушбу ҳужжатда ҳар бир ходим учун алоҳида саҳифа очамиз (қуйидаги шаклга қаранг).

3. Ушбу ҳужжатда барча турдаги таътиллар ҳисобини юритамиз:

  • меҳнат – барча иш йиллари учун (таътилнинг бир қисмини тақдим этишни белгилаш имконияти билан);
  • иш ҳақи сақланмайдиган;
  • қўшимча ижтимоий таътиллар (агар берилиши керак бўлса). Масалан – ўн икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ боласи бўлган ходималар учун;
  • ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани парвариш қилиш ва ҳ.к.

4. Қуйидагиларни белгилаб қўямиз:

  • ҳомиладорлик ва туғиш таътилларидан чиқиш саналари;
  • бола парваришлаш таътиллари;
  • таътилдан чақириб олиниши муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини тақдим қилиш.

5. Таътиллар эвазига компенсация қаерда тўланганлигини белгилаймиз.

6. Таътилларни янгидан ҳисоблаш учун таътил давомийлигидаги ўзгаришларнинг барча далилларини қайд этамиз ва ҳ.к.

Ушбу шаклни узоқ вақт давомида юритиш  мумкин. Бу Т-2 шаклидаги шахсий варақа вазиятида имконсиз бўлганда қулай бўлиб, ишда хато қилмаслик имконини беради.

VIII. ТАЪТИЛЛАР

Бош муҳандис  Иванова С.А.

Таътил тури

Иш даври

Кунлар сони

Жами таътил кунлари

Сана

Асос

асосий

қўшимча

бошланиши

тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

меҳнат

03.01.2012–2013

15

6

21

01.08.2012

24.08.2012

31.07.2012 йил, 30-сонли буйруқ

меҳнат

03.01.2013–05.02.2013 (икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши таътили)

 

 

1,75 (йилига  21  кун ҳисобида)

компенсация

01.03.2022 йил, 7-сонли буйруқ

ҳомиладорлик ва туғиш таътили

 

 

 

126

03.10.2012

05.02.2013

05.10.2012 йил, 41-сонли буйруқ

икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши таътили

 

 

 

 

06.02.2013

11.11.2013

06.02.2013 йил,6-сонли буйруқ

иш ҳақи сақланмайдиган

 

 

 

1

01.12.2014

 

28.11. 2014 йил, 52-сонли буйруқ

меҳнат

12.11.2014–2015 (бола парваришлаш таътилидан  чиқиш кунидан бошлаб)

15

6

21

03.08.2015

26.08.2015

21.07.2015 йил, 28-сонли буйруқ

меҳнат

12.11.2015–2016 

15

6

21

01.08.2016

24.08.2016

28.07.2016 йил, 45-сонли буйруқ

меҳнат

12.11.2016–30.12.2016

ишлаб берилган ой учун 1,75 иш куни ҳисобида

3,5

компенсация

01.03.2022 йил, 7-сонли буйруқ

ЭЪТИБОР БЕРИНГ: 03.01.2017 й. 1-сонли буйруқ асосида қўшимча таътил давомийлиги 9 (тўққиз) иш кунига оширилди

меҳнат

03.01.2017–2018

15

9

24

06.03.2017

04.04.2017

21.03.2017 йил, 18-сонли буйруқ

Меҳнат

03.01.2018–2019

15

9

24

02.07.2018

28.07.2018

25.06.2018 йил, 32-сонли буйруқ

меҳнат

03.01.2019–2020

15

9

24

01.07.2019

27.07.2019

24.06.2019 йил, 32-сонли буйруқ

Меҳнат

03.01.2020–2021

15

9

12

01.02.2021

13.02.2021

26.01.2021йил, 3-сонли буйруқ

9

06.09.2021

15.09.2021

27.08.201 йил, 27-сонли буйруқ

3

01.02.2022

08.02.2022

01.02.2022 йил, 3-сонли буйруқ

Меҳнат

03.01.2021–02.01.2022

15

9

4

9

компенсация

01.03.2022 йил, 7-сонли буйруқ

11

01.03.2022

14.03.2022

меҳнат

03.01.2022–2023

15

9

12

01.08.2022

13.08.2022

27.07.2022 йил, 27/1-сонли буйруқ

12

 

 

   

 

 

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /uz/publish/doc/text188171_kadrlar_buyicha_mutahassis_uchun_layfhakt-2_shakli_bilan_ishlashni_qanday_optimallashtirish_mumkin