Меҳнат шартномасини қандай «бошқа сабаблар»га кўра асосли бекор қилиш мумкин

preview

«Янги Меҳнат кодексининг 161-модда 6-бандининг маъносини тушунтиринг «Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш»: «қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради: амалдаги Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланган бошқа сабаблар (асослар)». Мазкур Кодекс билан белгиланган «бошқа сабабларга (асосларга) нималар киради?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Янги Меҳнат кодексининг меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра  бекор қилишга оид қисмини тушуниш ва тўғри қўллаш учун қиёсий жадвал билан танишишни таклиф қиламиз:

1995 й. таҳр. МК 100-м.

2022 й. янги МК 161-м.

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт.

Қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради:

(1-қ.) Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

(2-қ.) Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

1)технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;

2) технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;

Алоҳида банд йўқ, 1-бандга қаралсин

1) ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

2) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

3) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;

Меҳнат шартномасини «соғлиғи ҳолатига кўра»   бекор қилиш учун асос янги Меҳнат кодексининг 168-м. 1-қ. 5-бандига кўчирилган. Унда томонларнинг хоҳиш- иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра  ишдан бўшатиш учун асослар кўрсатилган. Сўзма-сўз бу банд қуйидаги кўринишда бўлади:

«Қуйидагилар тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра  меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади:

5) қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги (ходимнинг белгиланган тартибда берилган тиббий хулосага мувофиқ меҳнат фаолиятига тўлиқ қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги, шунингдек давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганлиги, агар бажарилаётган иш шундай фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилса, муайян ишни бажаришга доир рухсатномадан ёки лицензиядан маҳрум этилганлиги ва бошқалар) …»    

3) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади;

4) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати:

  • ички меҳнат тартиби қоидалари;
  • корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
  • айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.

4) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир;

5) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш ушбу Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ амалга оширилади

5) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;

Янги МКнинг 161-моддасида ушбу асослар алоҳида кўрсатилмаган.  Аммо 6-банд ўқувчининг эътиборини айрим тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос жиҳатларини назарда тутувчи бошқа моддаларга қаратади  (МК 441-м. МК 489-м.)

6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги. Мазкур асос бўйича меҳнат шартномасини корхона мулк қилиб олинган кундан бошлаб уч ой мобайнида бекор қилишга йўл қўйилади. Ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган вақти, узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлари бу муддатга киритилмайди.

7) ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда.

Мазкур асос янги МК томонидан бекор қилинган

Амалдаги МКнинг ушбу моддасида асосларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган

6) мазкур Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланганбошқа сабаблар (асослар)

 

Бизга маълумки, янги МК ходимларнинг маълум бир қисми билан меҳнат муносабатларининг хусусиятларини ажратиб кўрсатади (МК VI бўлим). Иш берувчининг ташаббуси билан улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилишга ҳам алоҳида талаблар қўйилади:

МК 408-моддаси. Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ҳомиладор аёллар учун кафолатлар

(1-қ.) Ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг иш фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно. 

МК 409-моддасиУч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар

(1-қ.) Уч ёшгача боласи бор аёл ёхуд уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга фақат ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади.

МК 421-моддасиМеҳнат шартномасини бекор қилишда ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун қўшимча кафолатлар

Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади

МК 441-моддасиЎриндошлик асосида ишловчи шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча кафолатлари

Ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан ташқари қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

1) мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида икки ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантиради ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлайди;

2) қонунчиликда ёки ушбу Кодекс 433-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлашга чекловлар жорий этилганлиги муносабати билан. 

МК 489-моддасиТашкилот раҳбари, унинг ўринбосари, ташкилот бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан ташқари ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

1) ташкилот мулкдори ўзгарганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра. Меҳнат шартномасини шу асосга кўра бекор қилишга ташкилот мулк қилиб олинган кундан эътиборан уч ой ичида йўл қўйилади. Мазкур муддатга ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги даврлари, унинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлганлиги вақти, бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган даврлари киритилмайди;

2) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра.

МК 494-моддаси. Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари

(2-қ.) Иш берувчи меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш хусусидаги ўз нияти тўғрисида мавсумий ходимни:

– ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилиши муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди), шунингдек ходимларнинг сони ёки штати ўзгариши муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди) меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида етти календарь кун олдин;

– мавсумий ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқлиги муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди) меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт.

(3-қ.) Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, мавсумий ходим ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида бир кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирилади.

(4-қ.) Мавсумий ходимни ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш ўрнига иш берувчи унга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли. 

(5-қ.) Мавсумий ходим билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс  173-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, унга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланади

МК 499-моддаси. Вақтинчалик ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари

 

 

(2-қ.) Иш берувчи ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) тугатилиши (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди), ходимлар сонининг ёки штатининг ўзгариши муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди), шунингдек ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқлиги муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди) меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш хусусидаги ўз нияти тўғрисида вақтинчалик ходимни камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт.

(3-қ.) Вақтинчалик ходим билан тузилган меҳнат шартномаси вақтинчалик ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, вақтинчалик ходим ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида бир кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирилади.

(4-қ.) Вақтинчалик ходимни ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмида назарда тутилган ёзма равишдаги огоҳлантириш ўрнига иш берувчи унга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли.

(5-қ.) Агар жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, вақтинчалик ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.

МК 503-моддасиСпортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари 

(14-қ.) Спортчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан ташқари қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

1) олти ой ва ундан кўп муддатга спортдан четлаштирилганлик;

2) халқаро допингга қарши ташкилотлар тасдиқлаган допингга қарши қоидаларнинг спортчи томонидан бузилганлиги, шу жумладан бир марта бузилганлиги.

МК 506-моддаси. Иш берувчи бўлган микрофирма ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш 

(2-қ.) Иш берувчи бўлган микрофирма ўз ходими билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилишга ҳақли.

(3-қ.) Иш берувчи бўлган микрофирма ходими билан тузилган меҳнат шартномасида содир этилганлиги учун меҳнат шартномасини ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ бекор қилишга йўл қўйиладиган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати назарда тутилиши мумкин. 

(4-қ.) Иш берувчи бўлган микрофирма ходимини меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари, шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини ҳамда бошқа компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида белгиланади, агар улар белгиланмаган бўлса, ходимларга ушбу Кодекс ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган умумий кафолатлар татбиқ этилади

МК 511-моддаси. Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш

(3-қ.) Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унда назарда тутилган асосларга кўра бекор қилишга ҳақлидир

МК 518-моддаси. Уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш

 

(3-қ.) Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, иш берувчи бўлган жисмоний шахс меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир

МК 525-моддаси. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 

(1-қ.) Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади. 

(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан унинг амал қилиш муддати тугаган кунда меҳнат шартномаси бекор қилиниши лозим. 

(3-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини  амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома бекор қилинганда  меҳнат шартномаси иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик  ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат  миграцияси агентлигининг тегишли хабарномасини олган кунда бекор қилиниши лозим. 

Шундай қилиб, кўрсатиб ўтилган «махсус шартлар» муносабати билан ҳам МКда кодекснинг ўзи ва бошқа қонунлар билан белгиланган бошқа сабаблар (асослар) ажратилган.

 

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text189202_mehnat_shartnomasini_qanday_boshqa_sabablarga_kura_asosli_bekor_qilish_mumkin