Ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга қандай бўлинади

01.08.2024

Тавсияномада:

– таътилни қисмларга қандай тўғри бўлиш керак:

жорий иш йили давомида таътилнинг қисмларидан фойдаланиш қоидалари;

таътилнинг қисмини кейинги иш йилига кўчириш қоидалари;

таътилнинг қисмини пулли компенсация билан алмаштириш қоидалари;

– қачон таътилни бўлиш мумкин эмас ва иш берувчи таътилни бўлишни рад этиши мумкинми;

нима учун иш берувчи ходимга таътилни қисмларга бўлишни рад этиши мумкин;

– иш берувчи ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ходимнинг розилигисиз таътилни қисмларга бўлиб тақдим этиши мумкинми;

– таътилни қисмларга бўлиш қандай расмийлаштирилади;

ходимнинг ташаббусига кўра таътилни бўлишни расмийлаштириш;

иш берувчининг ташаббусига кўра таътилни бўлишни расмийлаштириш;

– таътилни қисмларга бўлиш таътиллар жадвалида қандай акс эттирилади.

Таътилни қисмларга қандай тўғри бўлиш керак 

МК таътилни фақат тарафларнинг келишувига кўра қисмларга бўлишга йўл қўяди.

Таътилни қисмларга бўлишда асосийси – унинг қисмларидан бири 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак Бу таътилнинг бўлинмайдиган қисми. Ундан ходим бир йўла ва таътил берилган иш йилида (бундан кейин – жорий иш йили) фойдаланиши шарт.

Таътилнинг қолган кунларидан, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра:

  • жорий иш йили давомида фойдаланиш;
  • кейинги иш йилига кўчириш – МК 230-моддаси қоидаларига кўра;
  • пулли компенсация билан алмаштириш мумкин – таътилнинг 21 календарь кундан ортиқ бўлган қисмини .

Таътилнинг қолган кунларидан жорий иш йили давомида қандай фойдаланиш керак  

14 календарь кундан ортиқ бўлган таътилнинг қолган кунларидан жорий иш йилида бир йўла ёки қисмларга бўлиб: 1, 2, 3, 4 иш кунларидан ва ҳоказо фойдаланиш мумкин.

Қонун таътилни икки қисмдан ортиқ қисмларга бўлишни тақиқламайди. МКда таътилни бўлишда қисмлар сони бўйича чеклашлар ҳам йўқ. Асосийси – иш берувчи ва ходим бу ҳақида келишиб олишлари ва иккиси ҳам рози бўлишлари керак.

Мисол
Ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш

Ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили – 24 календарь кун. Ходим ва иш берувчининг ўзаро келишувига кўра таътил қисмларга бўлинди.  

Таътилнинг 24 кунидан 14 кунини ходим қисмларга бўлмасдан, бир йўла ва албатта жорий иш йилида фойдаланиши шарт.

Таътилнинг қолган 10 кунидан бир йўла ёки қисмларга бўлиб, 1 кундан ҳам фойдаланиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз
Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътили қўшимча таътилларсиз 21 календарь кундан кам бўлиши мумкин эмас , аммо кўп бўлиши мумкин. У ҳолда бу – ҳар йилги асосий узайтирилган таътил бўлади. Бу ҳақида батафсил «Меҳнат таътиллари кимларга ва қандай тақдим этилади» тавсияномасида қаранг.

Қонунчилик жорий иш йилида фойдаланиладиган таътил...

lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг