2023 йилда Ўзбекистонда қайси хорижий ОТМлари аккредитациядан ўтган

preview

Хорижий ОТМнинг дипломига эга бўлиш обрўли, аммо чет элда таълим олсангиз, бу жуда қийин ва қиммат. Бироқ Ўзбекистондан чиқмасдан туриб ҳам нуфузли касб ва халқаро диплом олишингиз мумкин.

Kadrovik.uz Ўзбекистонда қайси хорижий ОТМлар қонуний фаолият кўрсатаётганига аниқлик киритди (мақола эълон қилинган санада):

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг!

 

1

И.М. Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали (Россия)

2

М.В. Ломоносов номидаги МДУнинг Тошкент филиали (Россия)

3

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали (РИУ) (Россия)

4

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (Италия)

5

Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети (Буюк Британия)

6

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур)

7

Тошкент шаҳридаги Инха университети (Корея)

8

Олмалиқ шаҳридаги миллий технологик тадқиқотлар университети филиали «МИСиС» (Россия)

9

Тошкент шаҳридаги Пучон университети (Корея)

10

Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали (Латвия)

11

«ММФИ» Россия миллий ядро тадқиқотлари университетининг Тошкент филиали (Россия)

12

Тошкент шаҳридаги Аджу университети (Корея)

13

Тошкент шаҳридаги Амити университети (Ҳиндистон)

14

Тошкент шаҳридаги МДХАИ филиали (Россия)

15

Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини реализация қилиш маркази «Webster University» (АҚШ)

16

Ўзбекистондаги Шарда университети (Ҳиндистон)

17

 «МЭИ» Миллий тадқиқот университетининг Тошкент филиали (Россия)

18

Тошкент шаҳридаги Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиали (Россия)

19

Астрахань Давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали (Россия)

20

Тошкент шаҳридаги Белорусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти (Беларусь)

21

Иқтисодиёт ва технологиялар университетнинг Тошкент филиали (Туркия)

22

Урганч шаҳридаги халқаро бинар университети (Малайзия)

23

А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиали (Россия)

24

Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкент филиали (Россия)

25

Варшава «Collegium Humanium» бошқарув университетининг Андижон филиали (Польша)

26

Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент филиали (РНИМУ) (Россия)

27

Қозон федерал университетининг Жиззах филиали (Россия)

28

С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институтининг  Тошкент филиали (ВГИК) (Россия)

29

Пиза университетининг Тошкент филиали (Италия)

30

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети (Буюк Британия)

 

Шунингдек, 24.07.2019 йилдаги 620-сон ВМҚга мувофиқ  халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларининг дипломлари тўғридан-тўғри нострификация қилиниши ва уларнинг эгаларига махсус синовлар талаб қилинмаслигини эслатиб ўтамиз.

Эътибор беринг

«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ нодавлат ташкилотлар таълим фаолияти билан фақат лицензия олинган кундан бошлаб шуғулланиши мумкин.

«Сохта» таълим муассасаларида ўқиш талабаларга нафақат шартнома учун пул йўқотиш, балки Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳудудида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинмайдиган диплом олиш билан ҳам таҳдид солади.

Олий таълим вазирлиги абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини edu.uz расмий веб-сайтида кўрсатилган давлат, нодавлат ва хорижий университетлар рўйхатидан олий ўқув юртларини танлашга чақиради.

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади